O‘zLiDeP 2 нафар хўжайлилик хотин-қизга хусусий касалхоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берди

20.04.2018, 19:00

O‘zLiDeP 2 нафар хўжайлилик хотин-қизга хусусий касалхоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берди

O‘zLiDeP Хўжайли туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги “Қорақалпоғистон” ҚВПда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш омиллари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

–Тиббий муассасамиз 9 минг 110 нафар аҳолига хизмат кўрсатади, – дейди “Қорақалпоғистон” ҚВП бошқарувчиси Ж.Бауатдинова. – Муассасамизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Бугунги тадбир давомида ҳам асосан ҳомиладор ва нуроний аёлларнинг 31 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 15 нафар аёлга бепул дори-дармонлар тарқатилди. Шунингдек, O‘zLiDeP ва ҳомийлар кўмагида кам таъминланган 2 нафар хотин-қизга хусусий касалхоналарга даволаниш учун бепул йўлланмалар  берилди.

Тадбирда хотин-қизлар, айниқса, маҳалла аёлларининг тиббиёт соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, уларнинг тиббий маданиятни янада юксалтириш, “соғлом танда соғ ақл” шиорига амал қилиш, ўз вақтида тиббий кўриклардан мунтазам ўтиб туриш лозимлиги таъкидланди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мелибева Маъмура Толиповна2018-04-23 15:09:09

Республикамизнинг барча худудларида утказилаётган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирларда ҳотин-қизларимизнинг сиёсий саводхонли ошиб бормоқда


Сиддиқова Гулнора2018-04-23 11:24:57

O‘zLiDeP Хўжайли туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган тадбирлар самара бераётганлиги кўриниб турипти. Зеро аёллар соғлиги бу жамият келажаги.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+