O‘zLiDeP “Катта Тошбулоқ”даги 32 та хонадонга ичимлик суви “олиб келди”

20.04.2018, 19:04

O‘zLiDeP “Катта Тошбулоқ”даги  32 та хонадонга ичимлик суви “олиб келди”

Наманган тумани “Катта тошбулоқ” МФЙ “Мустақилликнинг 5 йиллиги” кўчасида жойлашган кўп қаватли 16-уйда яшовчи хонадон эгалари кўпдан бери ичимлик суви муаммосидан қийналарди. Хонадон эгалари айни шу муаммо юзасидан бир неча марта мутасадди идораларга мурожаат қилди натижа бўлмади. “Отангга бор, онангга бор”, деган гап-сўзлардан тоқати тоқ бўлган хонадон эгалари охири O‘zLiDeP Наманган туман Кенгашидан ёрдам сўради.

– Кўпдан бери ичимлик сувини автомобил ёрдамида ташиб келар эдик, – дейди Катта тошбулоқлик Насиба Жўраева. – Қўшнилар билан маслаҳатлашиб, O‘zLiDeP туман Кенгашидан ёрдам сўрашга қарор қилдик. Партиянинг ташаббуси билан уйимизга ичимлик суви етказиб бериш ва канализация муаммоси ҳал этилди. 

Таъкидлаш жоиз, партия томонидан амалга оширилаётган бу каби савобли ишларнинг кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Энг муҳими, бундай амалий ишлар натижасида аҳолининг O‘zLiDePга ишончи ортиб, ҳайрихоҳларимиз сафи кенгаймоқда.   

Юлдуз ЙЎЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек2018-04-25 07:41:17

Бундай савобли ишларни амалга оширганларга рахмат. Чарчаманглар.


Жиззах вилояти Агробанк БПТ раиси Кўнишева Наргиза 2018-04-23 17:42:33

Бу каби савобли ишлар замирида Халқ депутатларига қолаверса O‘zLiDePга ишончи ортиб, ҳайрихоҳларимиз сафи кенгайишига ишонамиз.


Жиззах вилояти Микрокредитбанк БПТ раиси Хамдамова Латофат 2018-04-23 17:34:50

Хақиқатдан хам бу қилинган савобли ишлар партиямиз нуфузини янада оширади.


Эшқораева Қундузхон Шавкатовна2018-04-23 09:29:33

Сув ҳаёт манбаи. Инсон овқатсиз 40 кун яшаши мумкин, лекин сувсиз бир ҳафта ҳам яшаши қийин. Инсон ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга ичимлик сувини беминнат ўз хонадонидан олишга O‘zLiDeP сабаб бўлганлиги ҳаммамизни қувонтиради албатта.


Орифжон2018-04-23 08:59:27

Бу борада халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига партиядансайланган депутатларнинг саъйи ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+