UZBEKISTAN24.UZ: O‘ZLIDEP ВАЛЮТА ИСЛОҲОТИГА БАҲО БЕРДИ (ВИДЕО)

08.09.2017, 14:38

UZBEKISTAN24.UZ: O‘ZLIDEP ВАЛЮТА ИСЛОҲОТИГА БАҲО БЕРДИ (ВИДЕО)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Чуқур ўйланган валюта ислоҳотлари бизнес муҳитини янада яхшилашнинг муҳим омили сифатида” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда Президентимизнинг жорий йил 2 сентябрда қабул қилинган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти партия фаоллари, электорати – тадбиркор ва фермерлар ўртасида кенг муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида депутатлар, вазирлик ва идоралар, банклар вакиллари, экспертлар, тадбиркорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбати иштирокчилари Президентимизнинг ушбу Фармонини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда олдинга ташланган ниҳоятда катта қадам сифатида баҳолашди.

Чунки, ушбу Фармоннинг кучга кириши билан шу вақтгача мавжуд бўлиб келаётган валюта муносабатларига ҳаддан зиёд аралашув, ташқи савдо ва тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келган тенгсизлик ҳолатларига чек қўйилганлиги айтилди. Айниқса, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини мураккаблаштириб келган, давлатнинг экспортни қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсати самарадорлигини чекланишига асосий сабаблардан бири бўлган ташқи муҳитга мослаштирилмаган курс сиёсатидан воз кечилганлиги мамлакат иқтисодиёти учун мисли кўрилмаган бурилиш сифатида баҳоланди.

  • Кўрилди
    1601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Azamat2020-05-27 15:18:14

Imtiyozli keredit olganman karantin bolganligi sababli qancha vaxtga uzaytrildi


Madamin2020-05-21 16:43:53

MEN SUPERMARKET OCHMOQCHIMAN MENGA BANKLAR GAROVSIZ KREDIT BERISHADIMI


Otamurod2020-03-27 20:47:51

Men krdidga un tegirmonini sotib oldim men endi potent tulamashligim mumkinmi


Farhod2020-03-04 21:04:57

Men nonvoyxona ochmoqchiman imtiyozli kiridid olib jixozlarini oldim lekin elektirased ulawga q6ymayabti hozilikda men ishni bosh lay olmasdan kirididni foizini berib borayabman elektirased ruxsad berishi mumkinmi


Shahboz 2020-02-10 14:10:49

Man Oziq ovqat savdo do'koni ochmoqchiman. 2023-yilgacha har qanday soliqlardan ozod etilamanmi


Bibigul2019-11-30 23:42:37

Men 1 oyda yakka tadbirkorlik bilan shug'ullanaman. Tadbirkorlikni 2019-yil April youse boshlaganman, manga soliq to'lashda imtiyoz bormi. Voyaga yetmagan 3 nafar farzandim bor. 2-6-8-10 yoshlarda


Gulnur2019-10-30 13:46:39

Assalomaleykum. Men yakka tartibdagi tadbirkorlik bilan shugullanmoqchiman. Dokonni uyimdan ochmoqchiman kredit beriladimi?


Iroda2019-09-24 00:07:09

Men qishloqda yashayman 3gettar fermer hojaligimiz bor shu yerdan qissshlog'imiz yoshlarini ish bilan taminlash uchun bino bbarpo etmoqcchi edim buning uchun nimalar qilishim kerak menga batafsil ma'lumot berishingizni so'rardim oldindan rahmat


Эргашев Илхомжон Муродиллоевич2019-07-12 01:59:40

Мен 2004-йилдан буен тадбиркорлик билан шугуланаман,бизнинг туманда шахарсозлик бошланди,хозирда узимга тегишли булган бинони давлат органлари келиб бузишимга мажбур этяпти,мен кучада колиб кетаманку,Яна устига устак кридетим хам бор 30000000(уттиз миллион)сум,оилада бир узим ишлайман,оиламда уч нафар фарзандим ва касалманд аелим бор,мени орган ходимлари кучага хайдашса,кандай киламан,мени бу ходимлар тушунишни хам истамадилар,Нима килай илтимос ердам беринглар.


Нигина Н, Х2019-07-01 22:07:41

Субсудия олиш у-н тадбиркор булишимдан олдин каерга мурожат килишимиз мумкуун???


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+