“O‘zLiDeP лойиҳаси фарзандларимизни меҳнат қилиб пул топишга ўргатяпти”

20.04.2018, 19:17

“O‘zLiDeP лойиҳаси фарзандларимизни  меҳнат қилиб пул топишга ўргатяпти”

Наманган шаҳридаги “Боғ” МФЙда O‘zLiDeP  фаоллари ва БПТ аъзолари кўмагида ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшаётган омилкорлар кўп. Шу ҳудудда яшовчи Исломжон Қодиров ҳам партия ташаббуси билан ўз ҳовлисида 4 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган тадбиркорлардан.   

– Томорқа нафақат қўшимча даромад манбаи, балки унинг фарзанд тарбиясидаги роли ҳам катта, – дейди И.Қодиров. – Чунки томорқада болаларимиз меҳнат қилиб пул топишни ўрганади. Шу боис “O‘zLiDeP ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ҳар бир хонадонга чуқурроқ кириб боришини истайман. Ўтган йил ана шу лойиҳа доирасида ташкил этган иссиқхонамизда бугун помидор ва бодринг кўчатлари экканмиз. Жорий йил ҳосилга кирган кўчатларимиздан 6 млн сўм даромад олишни режалаштириб турибмиз.  

Таъкидлаш жоиз, партиянинг мазкур лойиҳаси доирасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлар яхши самара беряпти. Масалан, лойиҳа доирасида биргина Наманган шаҳрида йил бошидан буён 20 га яқин учрашув бўлиб ўтди. Учрашувлар давомида 147 оилага амалий ёрдам кўрсатилди. 55 нафар аҳолининг ер майдони экин экишга ҳозирлаб берилган бўлса, 25 оилага уруғлик ва кўчатлар олиб берилди. Ўз томарқасида бизнесини бошлашга қарор қилган 12 хонадон соҳибига эса имтиёзли кредит олишда  кўмаклашилди.

 Сохиба ГАППАРОВА,

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2058
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЁшликТШ Шункорлар БПТ2018-04-28 12:37:04

Ёшлар келажак пойдевори ,улар томорқаларида мехнат қилиб даромад топишлари оилага келтираётган ёрдами Ватанимизнинг келажагига куйилаётган яна бир пойдеворидир.Партиямиз ёрдамида бундай ишларни ташкил этилиши яхши натижалар бераётганини яккол куриш мумкин.


Норқулова Феруза Ахмаджоновна2018-04-28 10:41:46

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси бўйича Узун тумани Чақар МФЙ БПТ си томонидан берилган кўникма ва тавсиялари асосида Чақар махалласида яшовчи Худойқулов Акмални ўз хисобидан 3 сотихли шахсий томорқасига 40 туп лимон кўчатларини яхши ниятлар билан экди. Бошланғич партия ташкилоти томонидан Ушбу иссиқхонани кенгайтирган холда унда лимон кўчатлари орасида бодиринг, памидор экиш масалахати берилган эди натижада ўзининг 3 сотих томорқасидан 3 млн сўм даромад қилишди. Бизнинг мақсадимиз бу оилалар балки туманимизда намуна кўрсатиб келаётган ёш оилаларни хам оилавий тадбиркорликка қизиқишини кучайтириш, уларни шахсий томорқадан фойдаланишини ташкил этиб, илк маротаба тадбиркорлик бошлаши учун шарт-шароит яратиш ва зарур чора –тадбирларни кўришдан иборатдир.


Холбеков Исломбек Абдуллаевич, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими бош консультанти-БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари 2018-04-27 16:45:53

Халқимиз азалдан меҳнатсевар. Томорқа - қўшимча даромад манбаи деб бежиз айтмайдилар. Партиямизнинг мақсади ҳам шу. Ҳар бир инсон тадбиркор бўлиши, меҳнат қилиши ва бу орқали ўзига, оила аъзоларига намунали турмуш тарзини таъминлаши лозим. Шундай экан, инсон ҳар томонлама баркамолликка эришса, ҳаёт ўз-ўзидан гўзаллашади. Партиямизнинг аҳолига бераётган йўналишдаги зарур тавсия ва кўмаклари орқали одамларимизнинг томорқадан фойдалана билиш кўникмалари шаклланмоқда.


Fazliddin Zayirov2018-04-24 19:51:08

Tomorqadan unumli foydalanish maqsadida BPTlar uzlariga biriktirilgan tomorqalardan doimiy xabar olib kelinmoqda va muammolarni hal qilishda o'z ko'magini berishda davom etishayapti


Қурбонова Зебинисо 2018-04-24 17:33:46

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси барча туман Кенгашларимизда ўз натижасини бермоқда. Мисол учун Ангор тумани Зартепа МФЙ БПТ си томонидан берилган кўникма ва тавсиялари асосида Зартепа МФЙ да яшовчи Х. Каримов томорқасида кўкат ва карам махсулоти экилган эди натижада ўзининг 7 сотих томорқасидан 8 млн сўм даромад қилишди.


Umrbek Jabbarov2018-04-24 15:49:58

Томорқадан самарали фойдаланиш бу дегани дастурхонимиз тўла тўкис бўлади дегани! Ҳар биримиз нафақат ўз томорқамиздан самарали фойдаланишимиз балки, ўзимиз яшаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир хонадонда ҳам томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирларини доимий ташкил қилиб боришимиз зарур деб ўйлайман. Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўйича ижрочи котиб Жаббаров Умрбек


Улуғбек2018-04-24 13:33:21

Вилоят ва туманлардан енг зўр томорқачини аниқлаб ундан кўмак олиш учун вилоят ва туманларда томорқадан унумли фойдаланаётганларни кўрсатиў лозим.


Ёдгор Нарзуллаев2018-04-24 10:06:28

Томорқа нафақат қўшимча даромад балки ҳалол меҳнат манбаи.Бу ишлар хайрли ва албатта баракали иш деб ҳисоблайман.


Kazakov Mashrab2018-04-24 09:52:47

Ҳақиқатдан ҳам партиянинг мазкур лойиҳаси доирасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлар бизнинг туманимизда ҳам яхши самара бериб келмоқда. Мисол учун Ўрикзор МФЙ яшовчи Жиянов Алишер ака ҳам оилавий 6 сотих томорқасидан самарали фойдаланиб 5 миллион даромад олишни ният қилишган.


Уткир 2018-04-24 09:40:16

Bektemir tumanidagi Chashma mahallasida ham bu kabi issiqxonalar faoliyat ko'rsatib kelmoqda. Issiqxonada limon, pomidor, bodring va gul ko'chatlari yetishtiriladi. Tumandagi BPTlar tomonidan mazkur issiqxonalardan muntazam xabardor bo'lib kerakli maslahat yoki ko'maklarini berib kelmoqdalar


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+