Хорижда таҳсил олаётган юртимиз ёшлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш тарафдоримиз

20.04.2018, 19:26

Хорижда таҳсил олаётган юртимиз ёшлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш тарафдоримиз

Айни пайтда “Навоийазот” акциядорлик жамияти ҳудудида учта йирик инвестицион лойиҳа – Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш, Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳамда Азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши жадал суръатда давом этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида ана шу йирик ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши фаолияти билан танишиб, бу ерда меҳнат қиладиган тажрибали муҳандис ва ишчи ходимларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Хўш, йирик корхоналарда ўрнатилган сўнгги русумдаги компьютерлашган техника ва асбоб-ускуналарни ким бошқаради? Албатта, замонавий билимларни пухта эгаллаган ёшлар бошқаради. Шу маънода давлатимиз раҳбари томонидан қўйилаётган юқоридаги вазифа O‘zLiDeP зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан  Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида “чет эллардаги ёшлар билан ишлаш масаласи ҳақида гапирадиган бўлсак, афсуски, Олий Мажлис палаталари ҳам, сиёсий партиялар ҳам бу масаланинг яқинига ҳам келгани йўқ” дея бу борадаги фаолиятимиз асосли танқид қилинган ва галдаги вазифалар белгилаб берилган эди.  

Шундан келиб чиққан ҳолда партиямиз бир қатор амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида ижтимоий тармоқлар орқали хорижнинг нуфузли таълим дарогоҳларида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар билан доимий мулоқот ўрнатилди.  Улар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган янгича ислоҳотлар билан таништириб борилмоқда.

Мисол учун яқин кунларда партия “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Малайзиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда меҳнат қилаётган юртимиз ёшлари билан ведеоконференция шаклида онлайн мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда. Ушбу видеоконференцияга тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда йирик тадбиркорлик субъекти раҳбарлари ҳам таклиф этилган.

Бундан кўзланган мақсад, тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан хорижнинг нуфузли таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистонлик ёшлар ўртасида ўзаро амалий мулоқот майдонини яратиш, уларни қизиқтирган ва ўйлантираётган саволларга жавоб қайтариш ҳамда уларнинг Ватанга қайтиши учун ишга жойлашиш ва касбий мослашувнинг қулай шароитлари билан таништириш, бу борадаги таклифларини ўрганишдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларида яшаб туриб, нуфузли халқаро ташкилотларда ёки трансмиллий компанияларда ажойиб карьера қилаётган ёхуд фан, тиббиёт, санъат ва бизнесда катта ютуқларга эришаётган ёшларимиз салоҳиятидан самарали фойдаланиш тарафдоридир.

Тоир САЛИМОВ,

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1812
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Р.Даулетияров2018-04-24 15:54:11

Жуда тугри карор кабул килинган. Шу тарзда барча чет давлатлардаги ёшлар билан онлайн тарзда сухбат утказилиб борилса, албатта юртимиз ривожи учун уз хиссаларини кушадиган ёшларимиз купайиши билан партиямиз сафи кенгайишига ишонаман


Бекназарова Муқаддас Норим қизи2018-04-23 20:40:46

Чет элда таълим олаётган юртимиз ёшларига ҳавасим келади, Давлатимизда улар учун яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, юртимиз истиқболи, келажаги учун озгина ихлос ва фидойилик кўрсатсалар, ўз мақсадларига эришадилар, ва шу билан бирга юртимиз равнақи учун ўз фарзандлик бурчини адо этадилар. Партиямиз Ўз юртидан олисда фан, тиббиёт, санъат ва бизнесда катта ютуқларга эришиб, шу билан бирга у ерда таҳсил олаётган ёшларимизнинг Ватанга қайтиши учун ишга жойлашиш ва касбий мослашувнинг қулай шароитлари билан таништириш, бу борадаги таклифларини ўрганишу, эришаётган ёшларимиз салоҳиятидан самарали фойдаланиш тарафдори дея бонг ураётгани бежизга эмас, албатта.


Хамраев Қувончбек Аминович2018-04-23 18:44:09

Амалга оширилмоқчи бўлган режалар яхши натижа беришига ишончимиз комил. Чунки халқаро тажриба ва миллий тажрибалар асосида яратилган ғоялар ҳамда қилинган ишлар юксак тараққиёт омилидир.


Маъмуржон Абдуллаев2018-04-23 17:21:22

Ёшлар иннавацион ғоялар ташаббускори бўлади. Тарихдан ҳам маълумки қадим Туркистонни ривожлантиришни мақсад қилган жадидлар ёш авлодни чет мамлакатларга ўқитишнинг тарафдори бўлганлар.Бундан кўзланган мақсад мамлакатни модернизация қилиш, тараққиётда хориж тажрибасини ўрганиш эди. Партиямиз томонидан илгари сурилаётган бу ташаббус албатта самарали бўлишига аминман.


Хислат Зайниддинов2018-04-23 10:50:01

“Навоийазот” акциядорлик жамияти ҳудудида қурилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишганман. Жуда катта қурилиш лойиҳалар амалга оширилаяпти. Лойиҳалар қурилиш ишлаётган ходимлар билан тадбирлар ўтказиб, партиямиз сафига аъзо қилганмиз. Жуда ҳам билимли, аҳил жамоа. Лоийҳа қурилишида меҳнат қилаётган барчага раҳмат.


Рузиева Нилуфар Олимовна2018-04-23 09:06:56

“Навоийазот” акциядорлик жамияти ҳудудида учта йирик инвестицион лойиҳа – Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш, Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳамда Азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши энг биринчи навбатда ишсизлар қаторининг камайишига сабаб бўлади. Шунингдек "Ёшлар қаноти" томонидан режалаштирилаётган ведиоконференция шаклидаги онлайн мулоқот чет давлатларда таҳсил олаётган ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари албатта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+