“Кўп тармоқли Тахиятош” хусусий клиникасида қуйи бўғин ташкил этилди

23.04.2018, 18:46

“Кўп тармоқли Тахиятош” хусусий клиникасида  қуйи бўғин ташкил этилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ва Тахиятош туман Кенгаши томонидан ташкил этилган бу галги тадбир Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланди.

Тадбирда қайд этилганидек, мазкур қарор мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни бутунлай янги босқичга олиб чиқди. Чунки ушбу ҳужжатга мувофиқ, соғлиқни сақлаш тизимидаги хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизими яратилди.

– Клиникамиз 2012 йилда оилавий тадбиркорлик субъекти сифати ташкил этилган, – дейди “Кўп тармоқли Тахиятош” хусусий клиникаси раҳбари Сара Базарбаева. – Айни чоғда клиникамизда 20 нафар малакали шифокорлар ҳудуд аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиб келяпти. Клиникамиз 30 ўринга мўлжалланган бўлиб, асосан фтизиотерапия хизмати ва нерв касалликлари билан оғриған беморларга хизмат кўрсатади.

Тадбир сўнггида хусусий клиниканинг партия мақсад ва ғояларига ҳайрихоҳ 10 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилиниб, тиббий муассаса ҳузурида қуйи бўғин ташкил этилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ёшлик ТШ Акмал зиё БПТ2018-04-28 12:21:40

Янги бошланғич партияларни ташкилотларини очилиши жуда яхши лекин уларни сиёсий жараёнга булган дунё карашларини малакали кадрлар ёрдамида ўстириб боришимиз керак.


Исматов Санъат2018-04-25 12:56:32

Биз ташкил этаётган қуйи бўғинларимиз ва қабул қилаётган аъзоларимиз сиёсий билимлари билан ҳам мукаммалроқ шуғулланиш, эндиликда бизнинг бош вазифамиз.


"Тошшахаргаз таъминоти" ДУК - БПТ2018-04-25 10:41:43

Нодир Алимов гапингизга қўшиламан. Тадбирларни жонли ўтказиш тарафдориман. Расмда тадбирлар эскига ўхшаб қолган.


Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Кенгаши2018-04-25 10:04:49

Ўтказилаётган тадбирлар ва ёзилаётган мақолалар яхшику, фақат матбуот бўлими мақоланинг хатоларига ҳам эътибор берса яхши бўларди. "субъекти сифати ташкил этилган," "билан оғриған беморларга". Танқид келажак меваси


Расулов Сайфиддин Саримсокович2018-04-25 08:32:39

Сиёсий дунёқараши кенг фикрлаш қобилияти ва маънавияти юқори бўлган инсон ўзининг хохиш иродаси билан жамиятда ўз ўрнига эга бўлишга, сиёсий жараёнларда фаол бўлишга, кимдир унга туртки бермаса ҳам инсонларни фаолликка чорловчи ўзи жамоа орасида ҳурмат қозонишга лойиқ бўлишга интилади. Акси бўлса қанча турткиламанг фойдаси йўқ


Тошкент шаҳри - "Қуюв механика" МЧЖ - БПТ2018-04-24 21:38:47

Аслида партия ташаббуси билан хусусий поликлиника ҳам қуриш лозим. Ушбу поликлиника аҳолига арзон ва сифатли хизмат кўрсатса мақсадга мувофиқ бўлади. БПТ раислари учун бепул қилиш керак :)))


Аброр Отабоев2018-04-24 17:09:23

Ажойиб ташаббус!!!


SV 10-0092018-04-24 13:23:16

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида юртимизда чудда катта ишлар амалга оширилди. Яна шуни айтиш керакки тиббиёт сохасида хусусий сектор вакилларини янада кўпайтириш лозим.


Nodir Alimov2018-04-24 09:57:32

Assalomu Alekum man shu partiya faoliman O`zLiDeP zo'r TADBIRLAR qilinadiku lekin nimaga bu eski logotip BU OLDIN QILINGAN ISHLARMI ZO'R ISHLARNI QILISHVOTIKU SHUNI RASMLARINI QO'YINGLAR iltimos ADMIN partiyamizi imijiga to'g'ri kemidi bunaqa rasmlar


Шерзод Азизов2018-04-24 09:44:12

Фикрингизга қўшиламан. Мазкур қарор юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида изчил ислоҳотларни амалга оширишга асос бўлиши табиий


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+