O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Келажак зиё гулшани” ўқув марказига 2000 дона китоб совға қилди

23.04.2018, 18:49

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Келажак зиё гулшани” ўқув марказига 2000 дона китоб совға қилди

O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши томонидан “O‘zLiDeP кутубхонаси” лойиҳаси доирасида “Келажак зиё гулшани” ўқув марказида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда инсон камолоти ва маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни ва аҳамияти, ёшларимизнинг маънавий иммунитетни кучайтириш хусусида сўз борди.

– Ёшларга 5 йўналиш бўйича таълим беряпмиз, – дейди “Келажак зиё гулшани” ўқув марказ раҳбари Санобар Абдураҳмонова. – Айни чоғда эса марказимизда 310 нафар абитурент олий ўқув юртларига тайёргарлик кўряпти. Тадбирнинг айнан бизнинг ўқув марказимизда ўтказилиши абитурентларнинг билим олишга бўлган иштиёқи ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳомийлигида “Келажак зиё гулшани” ўқув марказига 2 минг дона китоб совға қилинди.

Мусохон ЮСУПЖОНОВ,

O‘zLiDeP Ёшлар билан ишлаш 

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1632
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рустамжон2018-04-25 10:09:09

Китоб инсонларни фикрлашни ўргатади. Бундай тадбирлар албатта амалий натижа беришига ишонамиз.


Туман Ветеренария булими БПТ раиси Шерали Жумашев2018-04-24 17:58:43

Ёшларни китоб укишга кизиктиришимиз уларни саводини оширишга харбиримиз этиборли булишимиз зарур деб хисоблайман.


Дилмурод Собиров2018-04-24 17:42:38

Мақола яхши. бироқ мавзу, фикримча, янада кенгроқ ёритилиши керак эди. Биргина 200 дона китобнинг совға қилиниши баробарида бунинг аҳамияти нечоғли зарурлигини яна бир долзарб интервью билан "очиш" лозим эди.


Улуғбек2018-04-24 13:27:28

худи шундай тадбирлар туманларни барча қишлоқ ва чегара худудларида хам ташкил қилинса


SV 10-0182018-04-24 11:59:06

Бугунги кунда ёшларимизни сиёсий, хъуқуқий ва маънавий билимларини ошриш, уларни бугунги сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш асосий фазифамиз хисобланади. Ушбу тадбирда китоб партия хомийлиги асосида 2000 дона китоб совға қилингани ёшларимизга қаратилаётган кенг имкониятлардан бири эканлиги нишонасидир.


Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи БПТ Қосимова Гулинаргиз2018-04-24 10:54:43

Китоб инсон онги тафакурини ўстирадиган ва уни комилликга етакловчи восита. Ёшларни комилликга етаклаш йўлида “O‘zLiDeP кутубхонаси” лойиҳасининг ўрни катта ахамиятга эга.


Эшқораева Қундузхон Шавкатовна2018-04-24 09:34:03

Китоб инсонни улуғлайди, дунёқарашини ўстиради. Китобга ошно қалб чиройли бўлади. Ҳамма ёшларни китобга дўст бўлишга ўргатайлик. Зеро Президентимиз ҳам шуни қайта-қайта такрорламоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+