“Ёш либераллар” клуби фаоллари ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг уй-жойларини ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларига кўмаклашди

23.04.2018, 19:08

“Ёш либераллар” клуби фаоллари ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг уй-жойларини ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларига кўмаклашди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори олис қишлоқ ва маҳаллалар қиёфасини замонавийлаштириш, қишлоқ аҳли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган.

Шу боис бу эзгу ташаббус юртимизнинг барча ҳудудларида кенг қулоч ёймоқда. Шароити ўта оғир қишлоқлар танланиб, намуна сифатида обод ва файзли масканга айлантирилмоқда. Эътиборлиси, бундай хайрли ишларда нафақат давлат идоралари, балки жамоат ташкилотлари ҳам фаол қатнашаяпти.

Яқинда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ходимлари ва “Ёш либераллар” клуби аъзолари, депутатлар ва партия фаоллари Дастур доирасида вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири Чироқчи туманидаги Чиял қишлоғида бўлиб, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида  фаол иштирок этишди.

 – Давлатимиз раҳбари томонидан бошлаб берилган бу хайрли ташаббус вилоятнинг барча туманларида жадаллик билан олиб борилмоқда, – дейди  O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари О. Шеров. –  Шу боис бу гал Чироқчи туман Чиял қишлоғида бўлиб, 15 га яқин кам таъминланган оилалар, ногирон ва кексаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли дори-дармон воситаларини тарқатдик. Шунингдек, туман тиббиёт муассасаларининг етакчи шифокорлари томонидан 70га яқин аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллиги аниқланган беморларга даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Партия ҳузуридаги “Ёш либераллар” клуби фаоллари қишлоқдаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг уй-жойларини ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларига кўмаклашдилар.

O‘zLiDeP  Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1987
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нуруллаев Саидмурод "O'zLiDep" Каттақўрғон шахар Кенгаши аьзоси!2018-04-29 01:09:21

Гап юк сизга " Еш Либерал"лар " Биз хар доим бирга кучлимиз "


Ёш либераллар клуби аъзоси Умаров Шохрух2018-04-24 17:46:57

Хакикатда савобли иш бу ишларни харбиримиз килишимиз керак.


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-04-24 16:39:23

Ушбу лойиҳада Камаши туман Кенгаши хам фаол қатнашди. Хозирги кунда бунақа лойиҳаларни бўлиб туриши биз ёшларни янада рухлантиради ва фаолликка ундайди. Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган лойиха келажагимиз учун муҳим бир қадам хисобланади.


А.Қарлибаева2018-04-24 16:29:08

Президентимизнинг «Обод қишлоқ тўғрисида»ги Фармони жуда катта таҳлилларга аослангани, қишлоқ жойларининг очиқ кўрсатилиши ва шу аснода аниқ тадбирларнинг белгиланиши билан ажралиб туради


Қарши шаҳар БПТ раҳбари Аҳмедова Малика2018-04-24 15:48:42

"Обод қишлоқ лойиҳаси" доирасида амалга оширилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва унинг бардавом бўлиши тарафдоримиз!


Umrbek2018-04-24 15:32:30

Мухратарам Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан бизнинг туманимизда ҳам Бийбазар овул фуқаролар йиғини ҳамда Хоразм маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бир қатор ўзгаришлар давом этмоқда. Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи билан ишлаш бўйича ижрочи котиб Жаббаров Умрбек Ражапбаевич


Aziza Muratbaeva2018-04-24 15:20:30

Prezidentimiz boshlab bergan ezgu amallarga ko'makdosh bo'lishda "Yoshlar qanoti" faollariga kuch-g'ayrat tilayman.


Икромжон Мамадолимов2018-04-24 15:14:22

“Ёш либераллар” клуби аъзолари томонидан қилинган бундай хайрли ишлар ёшлар учун ўрнак бўлади ва уларни хам шундай савоб ишлар килишга ундайди деб ўйлайман.


Андижон туман Кенгаши ижрочи котиби Толипова Назира 2018-04-24 13:59:51

"Обод кишлок " дастури доирасида "Ёш либераллар клуби" томонидан хар бир вилоят ва туман микиёсида бир катор самарали ишлар олиб борилмокда .Шижоатли ташаббускор йигит-кизларимизга омад ёр булсин.


Жиззах вилоят 2018-04-24 11:04:15

Бу кулиб аъзолари "Обод қишлоқ" дастури дойирасида ёшларга катта ўрнак бўлиши кенг ахамиятга эга деб ўйлаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+