Ўзбекистон-Туркманистон: кун тартибида товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар яратиш масаласи

23.04.2018, 19:11

Ўзбекистон-Туркманистон: кун тартибида товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар яратиш масаласи

Аввал хабар берганимиздек, Туркманистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари мулоқотни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. Унда асосий эътибор мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилди. Бунда товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар яратиш, саноат корхоналари кооперациясини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, 2020 йилга бориб икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларгача етказиш учун барча имкониятлар борлиги алоҳида қайд этилди.

Айтиш жоизки, мазкур масаланинг кун тартибига қўйилгани ҳамда уни олий даражада муҳокама қилинганидан биринчи навбатда тадбиркорлар манфаатдор. Негаки, икки давлат ўртасида савдо ҳажмини кенгайиши, мамлакатларимиз корхоналари ва ташкилотлари ўртасида иқтисодиётнинг анъанавий равишда бир-бирини тўлдирадиган тармоқларини ривожлантиришни табиийки тадбиркорларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Шу маънода Президентлар томонидан икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишини савдо-иқтисодий соҳа ташкил этиши алоҳида қайд этилиб, бундан манфаатдор қатлам – тадбиркорларга жуда катта ишонч билдирилди, десак муболаға бўлмайди.

Партия тизимида ташкил этиладиган тадбирлар ва сиёсий ўқувлар жараёнида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг аҳамияти, имзоланган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни партия фаоллари ҳамда тадбиркорларга тушунтириш олдимизда турган вазифлардан биридир. 

Баҳодир ТАГАЕВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

Қўмитаси масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Камчиев Нурлан2018-04-25 12:09:04

Бу ҳамкорлик икки Давлат ўртасида мухим ўрин тутади. Айниқса Тадбиркорларимиз учун экспорт импорт салоҳиятини ошишига, Давлатимизнинг иқтисодий ривожланишига кенг имкониятлр яратилади.


Тадбиркор-Сервис БПТ2018-04-24 17:43:17

Икки давлат ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш биз тадбиркорларга янада кенг йўл очиб беради.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-04-24 17:38:25

Ўзбекистон-Туркманистон давлат раҳбарлари ўртасидаги аҳамиятли имзоланган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни тадбиркорларга тушунтиришимиз олдимизда турган вазифалардан бири эканлигини ҳис этишимиз зарур.


Есемуратов Талгат Есемуратович2018-04-24 16:37:32

Кун тартибидаги масала юзасидан ҳар икки томонлама ҳам аҳамиятли ҳисоблади. Ҳамкорликда ишланган ҳар қандай ишлар ўзининг мевасини беради.


Абдуллалатиф Раҳманов 2018-04-24 14:36:26

Мазкур олий даражадаги учрашув орқали давлатимиз раҳбари томонидан ташқи сиёсат йўналишидаги улкан ишларнинг амалий натижасини кўриш мумкин. сўнги икки йил даввомида амалга оширилган олий даражадаги учрашувлар натижасида Марказий Осиё минтақасида давлатлар ўртасида яхши қўшничилик алоқалари ўрнатилди.


O`zLiDeP Боғот туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари М.Машарипов2018-04-24 10:36:39

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишини савдо-иқтисодий соҳа ташкил этиши алоҳида қайд этилиб, бундан манфаатдор қатлам – тадбиркорлар ва фермерларга жуда катта ишонч билдирилди, десак асло муболаға бўлмайди.


Рузхиева Нилуфар Олимовна2018-04-24 09:11:29

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонданга ташрифи дарҳақиқат партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар учун фойдали бўлади. Икки давлат ўртасидаги келишувларни Учқудуқ тумани тадбиркорлари ўртасида ҳам кенг тушинтириш иларини олиб борамиз.


Жиззах вилояти туман йўл қурилиш бўлинмаси БПТ2018-04-24 08:36:23

Икки давлат ўртасида бўлиб ўтган учрашув натижаларига кўра, айтиб ўтилганидай савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш орқали товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар яратилади.


Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими БПТ2018-04-23 19:21:51

Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларида тарихий учрашув бўлди. Ҳозирги кунда ҳамма келишувларимиз тўла амалга ошириляпти. Бугунги учрашувимиз ҳам жуда самарали бўлди. Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик чуқур, ҳар томонлама муҳокама этилди. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бу борада ҳал этилмаган масалалар қолмади. Барча йўналишлар бўйича ўзаро англашувга эришилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+