Уйимизни кўриб келайлик...

24.04.2018, 15:35

Уйимизни кўриб келайлик...

Шаҳноза бундан 14 йил аввал Яшнаобод туманидаги “Беҳизор” маҳалласида яшовчи Эшматовлар оиласига келин бўлиб тушган эди. Орадан ўтган йиллар давомида ёш оила ўзидан кўпайиб, тўртта фарзанд кўрди.

Нафақат уларнинг оила аъзолари кўпайди. Бу орада Шаҳнозахоннинг ёнига икки овсин тушди. Шу тариқа 1966 йил Тошкентда юз берган зилзиладан кейин одамларга вақтинча яшаб туриш учун берилган икки сотихли ҳовлида яшаётганлар сони 18 нафарга етди.

- Бу уйлар ёғочдан қурилган бўлиб, қўшниларнинг девори бир-бирига уланиб кетган,-дейди Шаҳноза. - Бузиб қуришни иложи йўқ. Агар бузилса, ёнидаги қўшнини уйи ва ҳовлиси очилиб, девори ҳам қулаб тушиши ҳеч гап эмас. Алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишга иқтисодий аҳволимиз тўғри келмайди. 

Оила аъзоларида уй-жой харид қилишга имконият йўқлиги боис кичик ҳовлида уч овсин 12 нафар бола кун кечирмоқда. Ака-укалар яхши яшаш учун нима қилмоқ ҳақида бош қотириб, маслаҳат қилиб юришганда Президентимиз ташаббуси билан арзон уй-жойлар қуриш бошланди.

Бундай уйларнинг биринчи босқичида етарлича маблағи бўлмагани учун Эшматовлар оиласи рўйхатдан тушиб қолди. Уларнинг “Беҳизор” маҳалла фуқаролар йиғинига ва туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ёрқин Зокировга қилган мурожаатлари ижобий ечим топди.

Айни вақтда Шаҳнозахон ва унинг овсинига Сергели туманида қурилаётган уй-жойлардан иккита уч хоналиси ажратиб берилди. Бу уйлар учун бошланғич маблағни тўлаган оилаларнинг қувончи чексиз.

- Арзон нархларда сифатли қурилаётган уйлар биз каби турар жойга эҳтиёжманд ёш оилалар учун катта имконият бўлди, – дейди Шаҳнозахон. – Уйларимизга тезроқ кўчиб ўтиб, тоза, озода, сарамжон-саришта уйда яшашни жуда истаймиз. Насиб бўлса, мустақиллик байрами арафасида битар экан. Бу кунни болаларим ҳам жуда интиқ бўлиб кутяпти. Ҳар куни фарзандларим қурилиш бўлаётган жойга борайлик, уйимизни кўриб келайлик, деб ҳол жонимга қўйишмайди. Бир неча марта кўриб ҳам келдик.

Ҳа, бугун оила аъзоларининг қувончи чексиз. Айниқса, болалар ҳадемай, қурилиши якунланадиган янги, чиройли, кенг ва қулай, ҳовлисида болалар учун турли арғимчоқлар бўлган уй-жойларга кўчиб ўтишни ҳаяжон билан кутишмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1969
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши2018-04-25 12:53:46

Инсонлар муаммоларини хал этилишида ўз хиссасини қўшаётган депутатлар тахсинга сазовор. Халқ дардини тинглаб, уларга амалий ёрдам кўрсатадиган депутатлар сони кўпайиб бораверсин.


O'zLiDeP Томди тумани аппарат раҳбари М.Абдазимов2018-04-25 10:39:56

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ёрқин Зокировга катта рахмат айтамиз ва миннадорчилик билдирамиз.


Х.Шерматов Дангара ДСЭНМ БПТ 2018-04-25 06:09:38

Хамма депутатлар Ёркин Зокировдай ишласа муаммолар камаяди.


Nasriddinov Shohboz2018-04-24 21:55:08

Xaqimizning oģirini yengil qilish O'zLiDeP deputatlarining balki shu yurtda yashaydigan barcha insinlarning vazifasi deb hisoblayman.


Пазылов Алламберген2018-04-24 18:33:38

Сауап исти хар ким хар куни ислеуи керек...


Shayxontohur_uz2018-04-24 17:52:52

Bizning deputatlarimiz ham shunaqa yaxshi ishlashyapti ayniqsa Rasulov Boburjon akaga ham raxmat !!


Кулдошев Янгибой2018-04-24 17:32:29

Зафаробод туман Маданият булими БПТ раисиман - O`zLiDeP депутатлари томонидан бугунги кунда купгина фукароларнинг огири енгил булмокда халк манфатини уйлаб яшашдек олий шараф йук деп уйлайман мана шундай депутатларимиз сони купайсин!


Raxmatov Alibek2018-04-24 17:16:40

Арзон нархларда сифатли қурилаётган уйлар қурилиши бир хонадонда куп оила бўлиб яшаётган инсонларга орзу хам қилмаган совға бўлмоқда


Нафиса Султонхонова2018-04-24 17:09:22

Президнтимизнинг умри узоқ бўлсин. Призидентимизнинг янги арзон уй-жойлар қуриш бўича олиб бораётган ислоҳатлари халқимизнинг эътирофига сабаб бўлмоқда. Ушбу мақолада ислоҳатнинг нечоғлик аҳамиятли эканлигини билиш мумкин. Юртимизда мана шундай адолатли раҳбарларнинг борлиги қандай яҳши.


Аброр Отабоев2018-04-24 17:06:44

Бундай ташаббуслари натижасида аҳолининг қийнаётган муаммолари ҳал бўлмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+