“Отажонлар нияти” хусусий боғчасида 20 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

24.04.2018, 18:21

“Отажонлар нияти” хусусий боғчасида 20 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Жиззах шаҳридаги “Олмачи” МФЙда “Отажонлар нияти” номли янги замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Жиззах вилоят ва шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни тадбиқ этишга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

– Болажонларнинг кўзларидаги завқ, қувонч ва шодликдан руҳландим, – дейди нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Шарофат Нориева. – Шу йилнинг иккинчи чорагида ҳам худди шундай 100 ўринли хусусий таълим муассасасини ишга туширишни режалаштиряпмиз. Янги очилиши режалаштирилаётган муассасамизда 30 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлади.

Қайд этиш керакки, O‘zLiDeP фаоли, “Холмўмин Зоҳид” фермер хўжалиги раҳбари Шарофат Нориева ташаббуси билан ташкил этилган мазкур таълим муассасаси 60 ўринга мўлжаллаган бўлиб, унда 20 нафар тарбиячи иш билан таъминланди.

Муҳаббат АДИЛОВА,

O‘zLiDeP Жиззах  шаҳар Кенгаши

 аппарат-раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1719
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жиззах вилояти Жиззах Цум МЧЖ БПТ раиси Тугалов Дилшод2018-05-01 18:35:57

Бу каби замонавий мактабгача талим муассасаларининг купайиши фарзандларимизнинг билимли, етук булишига асосий сабаблардан биридур


Наврўзбек Мукимжонович2018-04-30 14:59:28

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни тадбиқ этилишига эришилмоқда. Бугунги кунда дунё хам жамиятида нодавлат таълим тизими ўзининг самарисини бермоқда. Шунинг кундан кунга ривожланиб бораётган Ўзбекистон Республикасида хам нодавлат таълим тизимига кенг йўл очи берилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон ёшлари янда сифатли таълим олишлари учун ўзларига қулай таълим тизимини танлаш имкониятлари очиб берилди. Бу ислохотлар натижасида таълим тизимида соғлом рақобат йўлга қўйилди.


Абдусоқиев Аҳмад2018-04-25 11:16:34

Давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорларига асосан, бу каби замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ишга туширилиши, келажагимиз эгалари бўлмиш жажжи болажонлар учун пойдевор вазифасини ўтайди. Ушбу мактабгача таълим муассасалари болажонларимизнинг ҳар томонлама етук ва комил инсон бўлиб етишишига катта ҳисса қўшади.


Усманов Арслонбек2018-04-25 10:33:14

Бундай нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиши бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислохатларнинг биридир. Нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиши келажак авлодларимизнинг билимли ва хар тамонлама етук бўлишида мухим ахамият касб этади. Нафақат шахарларда балки чекка қишлоқларда хам нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиши халқимизни қувонтирмоқда.


Тўраев Холмат2018-04-25 09:37:30

Бу каби замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ишга туширилиши давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорларининг ижросини таъминлаш учун қўйилган қадамлардан биридир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+