O‘zLiDeP элликқалъалик 19 нафар хотин-қизга даволаниш учун бепул йўлланма берди

24.04.2018, 18:25

O‘zLiDeP элликқалъалик 19 нафар хотин-қизга  даволаниш учун бепул йўлланма берди

 O‘zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан “Гулистон” ОФЙдаги “Ойқала” ҚВПда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш – O‘zLiDeP эътиборида” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги  никоҳнинг олдини олиш борасида партия томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

– Тиббий муассасамиз аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган, – дейди “Ойқала” ҚВП шифокори М.Юсупова. – Бугунги тадбир давомида ҳам малакали мутахассислар томонидан 37 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 19 нафарида касаллик борлиги аниқланди. Жумладан, 6 нафарида буйрак, 3 нафарида ўт қопи, 7 нафарида жинсий, 2 нафарида эса лор соҳасида касаллик борлиги аниқланди. Шу билан бирга, 2004 йилда туғилган Б.Қурбанбаевнинг кўричак касаллиги борлиги аниқланиб, шаҳар касалхонасига ётиш учун йўлланма берилди.

Таъкидлаш керак, тиббий кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича 19 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун шаҳар касалхонасига йўлланма берилди.           

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рисолат Ниязова2018-04-25 14:21:03

Аёл-она. аёл-опа, аёл-сингил. аёл-ёр, таърифлайверсак таъриф хеч тугамайди. Аёл фарзандлари, оила аъзолари учун жон фидо қилишга тайёр. Аёл нафақат ўз яқинлари балки бошқа инсонлар кучада хасталанганини курса дарров ғамхурлик киладилар. Шунинг учун партиямиз томонидан ташкиллаштирилаётган бепул тиббий кўриклар шу аёлларимизга бўлган гамхўрлик белгисидир. Айникса чекка-чекка кишлоклардаги аёллар учун ташкиллаштирилаётган бепул тиббий кўриклар, бундан ташқари касаллиги аниқланган аёлларга касалхонада бепул даволаниши учун бериалаётган йўлланмалар, жуда хам мақсадга мувофиқдир!


Умида Исаева2018-04-25 12:14:44

Бугун юртимиздаги қишлоқ жойларда, марказдан олис туманларда айнан мана шундай бепул тиббий кўриклар хотин-қизларимиз учун жуда зарур. бундай тадбирлар аёлларимизнинг ҳамиша эътиборда эканликларини эслатиб туради. шу билан бирга уларнинг саломатликлари доимо муҳофазадалигини ҳис эттиради.


"Шох продукт плюс" МЧЖ БПТ2018-04-25 10:54:50

"Соғлом оила-мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида бизни туманда ҳам кўплаб тадбирлар уьказиляпти. Хотин-қизларни бепул тиббий кўриклардан ўтказаяпмиз. Бизда тиббий кўриклар хусусий клиникаларда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Чунки бу тиббий муассалар ҳам хусусий тадбиркорлик субъекти. Савоб ишларни қилиш баробарида партиямиз аъзолари сонини сифатли оширишга. Янги БПТлар очишга ўз хиссамизни қўшишга ҳаракат қилаяпмиз.


Пазылов Алламберген2018-04-24 18:37:07

Ден саулык терен байлык...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+