Сурхондарёлик ёш ихтирочи шамол ёрдамида арзон электр энергиясини ишлаб чиқди

24.04.2018, 19:03

Сурхондарёлик ёш ихтирочи шамол ёрдамида арзон электр энергиясини ишлаб чиқди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Музработ туман босқичи ўтказилди. Танловда 10 нафардан ортиқ йигит-қиз ўзларининг инновацион лойиҳалари билан  қатнашди.

– Кўрик-танловда чекка-чекка ҳудудларда арзон ва сифатли электор энергиясини ишлаб чиқариш технологияси билан қатнашдим, – дейди танлов иштирокчиси Алижон Нормуродов. – Мен яратган технология орқали шамолдан электр энергияси олса бўлади. Тўғри, хориж тажрибасида ҳам шамол орқали электр энергиясини олиш технологияси мавжуд, лекин мен бу технологияни янада ривожлантириб токни асосий манбага етказиб бериш харажатларини қисқартиришга эришмоқчиман.

– Бу каби танловлар иқтидорли ёшларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш баробарида кўплаб ёшларнинг лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишда ҳам кенг замин яратяпти, – дейди O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши  Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо  Сапарова. – Бугунги танлов давомида ҳам энг кучлилар сараланиб, ғолиб деб топилган 3 нафар ёшлар танловнинг вилоят босқичига  йўлланма олдилар.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2021
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулноза Бобоева2018-06-05 23:53:06

Мамлакатимизда иктидорли ешларни улгайтириш, уларни хар томонлама куллаб-кувватлаш борасида самарали ишлар килинмокда. Мазкур эьтибордан четда колмаган Сурхондарелик ешларимиз хам Ватан олдидаги масьулиятни хис килиб, уз иктидорларини намойиш этаетганларидан хурсандман. Шундай экан омад ер болсин!


Ahliddin2018-05-30 22:51:35

Men 6 yildan buyon shamol energiyasi boʼyicha ish olib boraman va bu loyiha bilan 2013-yil Respublika innovatsion yarmarkasida qatnashganman. Bir narsani ishonch bilan ayta olamanki bu loyiha Oʻzbekistonda birinchi edi. Hozir esa koʻchirmachilar koʻpayib ketibdi.


нигина шоева шурчи тумани2018-05-16 17:33:30

Сурхон ешлари хакикатдан хам иктидорли. Уларнинг лойихаларини куллаб кувватловчилар сони купаяверсин.


Абдуллаев Эркин Эргашевич2018-04-25 13:59:39

Бунаканги ёш ихтирочилар бизнинг Сурхон элидан чикаётгандидан жуда хам хурсандман.


Аброр 2018-04-25 12:19:22

Партия томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловини ўтказилиши Бу каби иқтидорли ёшларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш деб биламан.


Наргиз. Андижанский Областной Совет Либерально-Демократической партии Узбекистана2018-04-25 12:13:20

Очень интересная иновация. Думаю если произвести её в действие получат хороший результат.Желлааем Алижону Нормуродову удачи.


ГНаргиза Базарова2018-04-25 12:11:47

Қандай яхши! Айнан мана шундай ихтиролар орқали мукаммалликка эришилади. Муҳими, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун мана шундай арзон ва қулай электр энергияси жуда зарур. бу ихтиро аҳолининг ҳам моддий, ҳам вақт борасидаги имкониятларини ҳам ҳисобга олади.


Илхом ИСЛОМОВ2018-04-25 11:16:39

Партиямизнинг бу танлови жуда бир замон талабида бўлди десам муболақа булмаса керак. Бундай танловлар ёшларимизни янада кўпроқ билим олишга ва кўпроқ изланишга чорлайди.


Бабажанова Алтынай2018-04-25 11:01:53

Ушбу танлов ешларнинг билимга кишикишини оширади. Ешларимиз орасидан куплаб истеъдод эгаларининг етишиб чикишига ва Ватанимиз ривожига хиссасини кушишига ишонамиз


Фахриддин Махмудов2018-04-25 10:43:47

Мамалакатни иқтисодий ривожига хисса қўшадиган ёшлар кашф этилаётганидан хурсандмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+