Ўзбек ва Туркман тадбиркорларининг ҳамкорлиги иқтисодий салоҳиятимизни янада юксалтиради

24.04.2018, 19:06

Ўзбек ва Туркман тадбиркорларининг ҳамкорлиги иқтисодий салоҳиятимизни янада юксалтиради

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Олий даражадаги учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди. 

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт- коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар кенгаши ташкил этиш, шунингдек, транспорт, транзит, қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа соҳаларга доир 17, олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация соҳаларида эса 15 та ҳужжат имзоланди. 

Яна бир эътиборли томони, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ашхобод сайилгоҳининг очилиши ҳамда Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоири Maxтумқули номи берилиши икки қардош халқни бир бирига янада яқинлаштирди, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлади.

Таъкидлаш керак, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи ва унда кўриб чиқилаётган масалалар партиямиз учун ҳам ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Зеро, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам халқаро иқтисодий интеграциялашув ва жаҳон бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улушини  кенгайтириш учун мақбул шароитларни яратиш тарафдори. Экспортни ошириш ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини таъминлаш иқтисодий соҳадаги дастуримизнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан биз икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва бошқа соҳалардаги олий даражадаги музокараларни қўллаб-қувватлаймиз. Негаки, бугунги кунда мамлакатларимиз бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги изчил ишбилармонлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик доирасида тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги бу ҳамкорлик икки қардош халқнинг истиқболини янада юксак чўққиларга олиб чиқади.

  Тўрабек НАЗАРОВ,

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар

Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Турсунали2018-04-28 09:27:34

Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасидаги мустаҳкам қўшничилик алоқалари ҳамда икки давлат ўртасидаги булиб ўтган учрашув икки давлат ўртасида хамкорликни янада мустахкамлайди.


Исмоилжон Гиламлари ХИЧК БПТ2018-04-25 14:25:10

Қўшнинг тинч-сен тинч деганларидек, Ўзбекистон ва Туркманистон давлатларини дўстона муносабати янада мустахкам бўлишини истаб қоламиз.


Сергели тумани партия фаоли Хамидов Мирвохид2018-04-25 12:55:38

Билдирилган фикрлар яхши ёзилган. Айниқса, Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси Т.Назаров муносабати кенгроқ ифода этилган. Партия лидерлари томонидан кейинги учрашувлар тўғрисида кўпроқ муносабатлар билдирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Нилуфар Джаббарова, Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-04-25 12:49:50

Давлатимиз раҳбари ўзининг Президентлик лавозимини бошлаганларидан кейин дастлабки давлат ташрифини Туркманистон Республикасига қилган эдилар. Туркманистон Делегациясининг Республикамизга ташрифи халқларимиз ўртасидаги бирдамлик, меҳр ва садоқатнинг рамзий маъноси десак ҳам бўлади. Туркманистон Президентининг Хоразм воҳасига илк бор қилган ташрифини эса барча хоразмликлар ҳамиша тарихий, қувончли сана сифатида қадрлайдилар.


Жуманазар Қурбанов Хоразм вилоят Кенгаши аппарат раҳбари2018-04-25 12:36:25

Дўстона муносабатлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги давлатлараро шартномалар икки мамлакат муносабатларида мутлақо янги саҳифаларни очиб, давлатларимиз раҳбарларининг олий даражадаги самимий ва самарали мулоқотлари, халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг доимий тус олишини таъминламоқда. Бу эса давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга, яхши қўшничилик, дўстлик алоқалари ривожланишига хизмат қилмоқда


Қудратжон Риштон туман Кенгаши 2018-04-25 12:33:01

Ушбу ташриф хар икки давлат учун экспортни ошириш ва миллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.


Кока-кола ичимлиги Ўзбекистон ЛТД МЧЖ Урганч бўлими БПТ2018-04-25 10:55:03

Ўзбекистон ва Туркманисон давлатларининг ҳамкорлиги биз тадбиркорларни ҳам жуда қувонтирди. Ҳар икки давлатнинг савдо-иқтисодий алоқалари ривожланиши, иқтисодиёти юксалиши натижасида тадбиркорлик соҳаси ҳам бундан-да юксалади.


Хоразм вилоят Онкология диспансери БПТ2018-04-25 10:46:26

Икки халқнинг янада яқинлашуви натижасида барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт соҳасида ҳам катта ўзгаришлар ва янгиланишлар бўлишига ишонамиз ва давлат раҳбарларининг бу каби ҳайрли ишларини қўллаб-қувватлаймиз.


O'zLiDeP Томди тумани аппарат раҳбари М.Абдазимов2018-04-25 10:24:15

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсатни қуллаб-қувватлаймиз! Қушни давлатлар билан яхши алоқада булиши давлатимизнинг иқтисодий жихаддан ривожланишига ижобий таъсир қилади деб ишонаман.


Гурлан тумани Кенгаши раиси Досимов Рустам Алламберганович2018-04-25 10:10:29

Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасидаги мустаҳкам қўшничилик алоқалари бундан кейин ҳам ривожланишда давом этаверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+