Мақсад ўзимизни кўз-кўз қилиш эмас, балки...

24.04.2018, 19:45

Мақсад ўзимизни кўз-кўз қилиш эмас, балки...

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Нокамтарлик бўлсада, шуни алоҳида айтиб ўтишим керакки, танлов ҳақидаги хабар партиямиз веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилингандан сўнг унга қизиқувчилар сони кескин кўпайиб кетди. Тинимсиз қўнғироқлар ва ёзишмалар орқали ёшларимиз нафақат танловга доир саволлар билан мурожаат қилишаяпти, балки бу борадаги таклифларини ҳам билдиришмоқда. Табиийки, уларнинг фаолиятимизга бефарқ эмаслиги бизни жудаям қувонтирмоқда.

Такрор бўлсада, танловнинг асосий шартларига тўхталиб ўтмоқчиман. Демак, танлов низомига мувофиқ, иштирокчилар ишлаб чиқариш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан  инновацион лойиҳалари кўргазмаси асосида аниқланади. Кўрик-танлов совриндорлигига номзодларни тавсия этиш ва ғолибларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлигига қаратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан республика бўйича ҳар бир йўналишдан 6 нафардан ғолиб деб топилган (1 та I-ўрин, 2 та II-ўрин ҳамда 3 та III-ўрин) жами 18 нафар ўқувчига кейинги ўқув йилида стипендия берилади. Шунингдек, ғолибларга O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Касб-ҳунар таълими марказининг “Ёш инновациячи” Республика кўрик-танловининг ғолиби дипломи топширилади.

Қолаверса,  кўрик-танловда фаол иштирок этган иштирокчилар “Энг ёш инновацион ғоя муаллифи”, “Энг самарали инновацион лойиҳа муаллифи”, “Кичик бизнес учун энг истиқболли инновацион лойиҳа муаллифи”, “Энг яхши инновацион ишланма муаллифи” каби номинациялар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам жорий этилган.

Ўрни келганда, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, коллеж ўқувчиларига стипендия бериб, шов-шув кўтариб, ўзимизни кўз-кўз қилишдан бутунлай йироқмиз. Мазкур кўрик-танлов Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий инновацион ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда. Мақсадимиз 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли фаровонлигини тубдан ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш, жамият ва давлатни ҳар томонлама жадал ривожлантириш, мамлакатни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича белгиланган аниқ мақсадларни амалга оширишга ҳисса қўшишдан иборатдир. Зеро, ривожланишнинг инновацион моделига тўлиқ ўтмасдан туриб, мазкур мақсадларга эришишнинг иложи йўқ, албатта. Бунинг учун эса интеллектуал салоҳиятли, ахборот-технологиялари соҳасида пухта билимларни эгаллаган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни салоҳиятига таяниш лозим бўлади.

Бу борада ўзига хос мактаб яратган, давлатлар Сингапур ва Япония тажрибасига қарайдиган бўлсак, мазкур мамлакатлар иқтисодиёти ёш олимлар ва новаторлар интеллекти асосида қурилганини кўриш мумкин. Мамлакат кичик бир ғояни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Аксинча унга моддий ва манънавий рағбат беради.

Ана шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кўрик-танловдан кўзланган мақсад имкон қадар ёшлар орасидан истеъдодли, умидли новаторларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Сардор МАРИПОВ,

O‘zLiDeP ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Jo'rabek Aslonov2018-04-30 16:22:35

Tanlovning tuman bosqichlari juda qizg'in bo'lib o'tmoqda. O'ylaymanki, viloyat bosqichi g'oliblarini aniqlab, ularni Respublika bosqichiga olib chiqish hakamlar hay'atining har bir a'zosi uchun qiyinchiliklar bildiradi


Ходжаев Бахром, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани 9-Мевали сайлов округи депутати2018-04-27 13:54:21

Дар ҳақиқат бундай кўрик танловлар ёшларимизнинг эртанги кунига ишончини орттиради


Равшанбек Абдураҳимов, СТМ2018-04-25 14:09:33

Танлов эълон қилинганидан буён кўзлари ёниб, ғайратлари ичига сиғмайдиган жуда кўплаб ёшларнинг мурожаатлари тинмай қолди. Бошқа ёшларимизнинг ҳам олимлик ва новаторлик рутбасини олишлари учун изланишлари бошланди.


Абдуллаев Эркин Эргашевич2018-04-25 13:46:53

Бу курик танловларда аникланган иннавацион гоялар келажакда юртимиз равнаки учун хизмат килади деган умиддаман


"Авлод келажаги" БПТ раиси, туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Холиқбердиев Абдуфаттох2018-04-25 12:47:55

Бу лойиха доирасида иқтидорли ёшларимиз кўпайиб, ўзининг инновацион ғоялари билан юртимиз ривожига хисса қўшади деган умитдаман


Жобборкул Тошкулов2018-04-25 12:47:35

Кўрик-танлов совриндор номзодларни тавсия этиш ва ғолибларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқишдаги фаоллиги, билими, илими, одоби, маънавияти ҳамда маданиятига, истеъдодига, етакчилик ва инновацион яратувчанлик қобилиятига биринчи ўринда эътибор қаратишимиз лозим. Ушбу тадбирларни жонли бўлиши биринчи ўринда биз яшаб келаётган шахар ва туман худудларидаги ёш инновацион фикрловчи ҳамда ёш иқтидорли ёшларни купайтириш, рағбатлантириш хамда қизиқтириш мақсадга мувофиқ деб биламан.


Фарид Хасанов2018-04-25 12:29:27

Ҳақиқатдан ҳам ёшларни инновацион ғоялар ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида, қолаверса бугунги кун талабига мос ажойиб лойиҳа дейишимиз мумкин. Бугунги кунга қадар Самарқанд вилоятининг 8 та туман (шаҳар)ларида лойиҳанинг туман (шаҳар) саралаш босқичлари ташкил этилди. Кўрик-танлов ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Танловда вилоятнинг истеъдоли ёшлари ўзлари яратган инновацион лойиҳалар кўргазмалари билан фаол қатнашмоқдалар.


Ҳасан Ходжакулов2018-04-25 12:19:34

Ҳар бир болада қобилият бўлади. Уни ривожлантириш купроқ ташқи муҳитга боғлиқ. O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган мазкур танлов, иштирокчи ёшларни ҳам моддий ҳам маънавий рағбатлантириш баробарида улар орасидан келажакда юртимиз тараққиёти учун янгилик яратувчи кучли ихтирочиларни кашф этиши билан ахамиятлидир.


O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот - тарғибот ишлари бўлими мудири Мўминова Насиба Абдуҳалимовна 2018-04-25 12:14:06

Албатта бу танлов ёш авлоднинг ижодий инновацион ғояларини ривожлантиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этишда ёшлар орасида катта туртки бўлди деб ўйлайман. Куни кеча Самарқанд вилояти Тойлоқ туман Кенгашида ташкил этилган тадбирда ўз исботини топди.


Фаргона Исиқлик манбаи БПТ 2018-04-25 12:13:33

«ФАОЛ ТАДБИРКОРЛИК, ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ»ДА айнан “Ёш инновациячи” кўрик-танлови эълон қилиниши ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган деб биламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+