O‘zLiDePнинг “Обод кўчаси” доирасида Бўз туманидаги 16 мактаб биноси капитал таъмирланяпти (ВИДЕО)

25.04.2018, 17:59

O‘zLiDePнинг “Обод кўчаси” доирасида  Бўз туманидаги 16 мактаб биноси капитал таъмирланяпти (ВИДЕО)

“Обод қишлоқ” дастури барча соҳаларда олиб борилаётган ишларни сифатдан жиҳатдан янги босқичга кўтарди. Лойиҳа нафақат ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, балки бевосита депутатлик корпуси фаолиятини ҳам жадаллаштиришда бош мезон вазифасини ўтамоқда.

Яқинда бўлиб ўтган Халқ депутатлари Бўз туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида ҳам айни мана шу омил бот-бот такрорланди. Йиғилишда туман молия бўлими мутасаддиларининг ахбороти тингланди. Ҳисоботда туманинг “Тафаккур” маҳалласидаги O‘zLiDePнинг “Обод кўчаси” ҳудудида жойлашган 16-умумтаълим мактаби биносини таъмирлаш ишлари ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича, мазкур таълим муассаси 1991 йилда ташкил этилиб, 2006 йилда қайта реконструкция қилинган, холос. Орадан 10 йилдан зиёд вақт ўтганига қарамай, мактабда бирор марта ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

Таълим муассасаси партия вилоят Кенгаши ташаббуси ва “Обод қишлоқ” лойиҳаси баҳонасида қайта реконструкция қилинмоқда. Айни кунда билим даргоҳидаги синф хоналарини замон талабларига мос қилиб таъмирлаш, ўқув биноси томини мустаҳкамлаш, хоналарни зарурий ўқув жиҳозлари билан таъминлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Энг муҳими, мактабда таълим олаётган ҳудуддаги 185 нафар ўқувчи кейинги ўқув йилидан бошлаб таълимни замонавий мактаб биносида давом эттиради.

Туман молия бўлими мутасаддилари туманда тадбиркор ва ишбилармон аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ва тадбиркор аёллар сафини кенгайтириш, кафолатланган бюджет даромадларини кенгайтириш юзасидан ҳам ахборот берди.

Муяссархон  УМУРЗАҚОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим  мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+