Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — устувор вазифа

10.11.2017, 15:11

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — устувор вазифа

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини оширишда барча соҳа қатори электр энергетика тармоғи ҳам муҳим ўрин тутади. Таъкидлаш жоизки, биз, депутатлар ҳудудларга чиқиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиш жараёнида истеъмолчиларга етказиб берилаётган энергия ресурслари қийматини аниқлашда табақалаштирилган ёндашув мавжуд эмаслиги ҳамда бу нооқилона фойдаланишга сабаб бўлаётганига, муқобил энергия манбаларининг жорий этилмаганига гувоҳ бўлдик.

Президентимизнинг шу йил 8 ноябрдаги “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳада учраётган бундай камчиликларни бартараф қилиш баробарида, янги технологияларни татбиқ этишга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир.

Мазкур ҳужжатга кўра, 2018 йил 1 январдан эътиборан энергия ресурсларидан тўғри ва тежамкорлик билан фойдаланишни рағбатлантирувчи бир қатор механизмлар назарда тутилмоқда. Жумладан, пишган ғишт, гипс, цемент ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, муайян хизматлар кўрсатувчи (ресторанлар, кафелар ва бошқалар) истеъмолчилар уланган қуввати 750 кВА бўлган электр энергияси ҳамда табиий газ учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ўрнатиладиган ўсиб борувчи коэффициент ва тарифларга мувофиқ амалга оширилади. Уланган қуввати 750 кВА ҳамда ундан юқори бўлган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича қилинади. Эътиборлиси, мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмалари насос станциялари, ўз навбатида, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станция-ларига нисбатан татбиқ этилмайди. Республика электр таъминоти тизимига юкламани тенглаштириш мақсадида электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўловларнинг қулай тарифлари ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистондаги энергия тежалишига оид ҳуқуқий база 1997 йил 25 апрелдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Айни пайтда “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам тайёрланмоқда. Унда қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаш билан бирга, электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда сотиш масалалари алоҳида инобатга олинаётир.

Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг барча тармоғига оид устувор вазифалардан бири, шубҳасиз, энергия ресурсларидан фойдаланишда суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик ва тежамкорлик билан ёндашишдан иборатдир. Бунда жисмонан ҳамда маънан эскирган ишлаб чиқариш қувватларини энергия тежайдиган технологияларга алмаштириш, қолаверса, янги лойиҳаларни амалга оширишда айнан шу технологияларни, ишлаб чиқаришда эса электр ва газ тежайдиган қурилмаларни жорий қилиш, мавжуд хом ашё -базасидан оқилона фойдаланиш, иккиламчи қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш, асосий ишлаб чиқариш ҳамда ёрдамчи қувватларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни оммалаштириш сингари йўналишларга кенг урғу берилмоқда.

Шубҳасиз, мамлакатимизда энергия тежамкор технологияларнинг жорий этилиши аҳоли фаровон турмуш тарзининг янада яхшиланишига олиб келади.

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

 O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-08-07 18:04:58

“Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг имзоланиши тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдаги яна бир қутлуғ қадамлар бўлади деб ўйлайман. Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашларига қарамасдан, афсуски, барибир баъзи жойларда тадбиркорларни беҳуда сансалорлик билан овора қилаётган мутасаддилар йўқ эмас. Ҳақиқат қанчалик аччиқ бўлмасин, бунга кўз юммаслигимиз керак. Шунга қарамасдан туманимизда ҳар шанба куни ўтказилаётган сайёр қабулларда бундай муаммолар ўз ечимини топмоқда. Бу фармоннинг имзоланиши тадбиркорларимиз учун яна бир таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади, албатта.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-05 10:41:32

Мамлакатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юртимизда тадбиркорлик ва кичик бизнес, саноат, ишлаб чиқаришни янада ривожланишига катта ҳисса қўшади.


Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-03 18:20:30

Фармонда назарда тутилган вазифалар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга, юртимизнинг инвестициявий жозибадорлигини тобора оширишга жуда катта ҳисса қўшади.


Т.Жумаев Когон шаҳар Кенгаши раис ўринбосари2018-08-02 16:22:28

Тадбиркорлар ушбу қарордан кейин янада руҳланишди. Улар асосиз текширишлар иш фаолиятларига тўсиқ бўлаган даврлар фақатгина тарихда қолсин деб Президентимиз қабул қилган фармонни тўлиқ маъқуламоқдалар.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-08-02 10:07:05

Tafbirkorlik faoliyatida usbu farmonning ahamiyati juda katta bo'lai.


Мухримов А А Чилонзор туман Кенгаши2018-08-01 17:36:49

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат килиш тугрисидаги конун тезрок кабул килинса тадбиркорларга енгил булади


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-08-01 17:21:14

Президентнинг ушбу фармони партиямиз электорати бўлган тадбиркорларнинг фаолиятини беҳудага текширишларга чек қўйиш, уларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтиришга хизмат қилади. Фармоннинг мазмун-моҳиятини барча бошланғич партия ташкилотларида, тадбиркорлик субъектларида тарғибот қилиш бизнинг вазифамиз.


У.Боймуродов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-01 10:50:41

Президентимизнинг 2018 йил 27 июль куни бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни партиямиз электорати ҳисобланган тадбиркорлар фаолиятидаги беҳуда текширишларга батамом чек қўйилмоқда. Фармон назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ишончли ҳамкорликни ўрнатиш, амалдаги текширувлар тизимини, давлат назоратининг бошқа турларини, шунингдек, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тартибини тадбиркорлар манфаатларини инобатга олган ҳолда янада соддалаштиришга хизмат қилади.


Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка мтуман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-01 09:33:52

Ушбу фармоннинг амалга оширилиши ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади. Бунда партия фаолларининг ҳам электоратимиз бўлган тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, ёки маълум қийинчиликларга дуч келаётган кенг аҳоли қатламига Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этишимиз, қонун лойиҳаси юзасидан тадбиркорлар, маҳаллий кенгашдаги депутатларимиз ҳамда аҳолининг таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратамишларини таъминлашимиз зарур.. Шцундагин қонунларни пишиқ ва пухта тайёрлашга ҳисса қўшиши орқали уни ҳаётийлигини таъминлашданлаган бўламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+