Уйчилик тадбиркор O‘zLiDeP кўмагида “ноль” қийматда бўш бино ва имтиёзли кредит олди

25.04.2018, 19:07

Уйчилик тадбиркор O‘zLiDeP кўмагида  “ноль” қийматда бўш бино ва имтиёзли кредит олди

Уйчи тумани “Шифокор” маҳалласида яшовчи Иброҳим Исмоилов ўз бизнесини бошлашни кўнглига тукканига анча вақт бўлди. Бироқ фуқаро бир йилдан буён ҳудудда фойдаланилмай ётган бинони олиш учун сарсон-саргардон эди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Уйчи туманида ташкил этилган сайёр қабулдан сўнг И.Исмоиловни ўйлантириб келаётган муаммо жойида ҳал этилди.

– Муаммойим бу қадар тез ҳал бўлади, деб ўйламагандим, – дейди тадбиркор. – O’zLiDeP ташаббуси билан ўз бизнесимни йўлга қуйиш учун ҳам жойга, ҳам банкдан имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлдим. Энди бу қаровсиз бинода хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ташкил этишни режалаштиряпмиз.

Сайёр қабул давомида 10 га яқин мурожаатлар жойида қаноатлантирилди. Қолган мурожаатлар туман ҳокими ва депутатлар томонидан назоратга олинди.

O‘zLiDeP  Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+