Адабиёт – Ўзбек ва Туркман халқлари дўстлигининг мустаҳкам асоси

25.04.2018, 19:27

Адабиёт – Ўзбек ва Туркман халқлари   дўстлигининг мустаҳкам асоси

– Ўзбек халқига қон-қардош бўлган туркман миллати билан доимий дўстлик алоқалари кейинги йилларда янада мустаҳкамланаётгани мамлакатларимиз раҳбарларининг амалга ошираётган ташрифларда ҳам намоён бўлмоқда.

 Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг куни кеча Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи доирасида қатор эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди, икки мамлакат ўртасида имзоланган битимлар халқларимиз ўртасидаги дўстликни  янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туркманистон алоқа вазирлиги ўртасида ҳар икки давлат радиохизматлари фойдаланадиган 29,7 – 960 МГц радиочастота полосасидаги ўзлаштирилган радиочастоталарни ўзаро мувофиқлаштиришнинг техник асослари бўйича имзоланган битимнинг аҳамиятини алоҳида қайд этиш керак. Чунки мазкур битим орқали Ўзбекистон ва Туркманистон чегара ҳудудларида радиочастоталар ва радиоэлектрон воситалар (радио)нинг электромагнит мослашуви, яъни халақитсиз ишлашини таъминлаш учун техник шарт-шароитлар яратилади. Эътиборли жиҳати, шундаки, ушбу битимнинг имзоланиши билан икки қардош халқлар кундалик ҳаётидаги ўзгаришлар, янгиликлардан радиотузилмалар орқали бемалол хабардор бўладилар.

Икки давлат раҳбарларининг Тошкентдаги  Махтумқули кўчасига ташриф буюриши адабиёт халқларимизни боғлаб турган энг муҳим бўғин эканини яна бир карра исботлади. 

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоирининг номи берилган эди. Бу ерда барпо этилган сўлим хиёбон ҳамда Махтумқули сиймосига атаб ўрнатилган монумент ҳам бадиий ижодда ҳам икки халқнинг ўзаро ҳамфикрлилигидан дарак. Биз айнан мана шу сиймо орқали ўзбек ва туркман халқлари дўстлигини ёшларимизга ибрат намунасини кўрсата билишимиз керак. Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун давлатимиз раҳбарига билдирган миннатдорчилиги замирида ҳам аслида ўзаро ҳурмат ва оқибатни, ҳамкорликни, дўстликни улуғлаш, қадрлаш, ривожлантиришдек эзгу мақсад мужассамлигини билиш қийин эмас. 

Муяссархон УМУРЗАҚОВА, O‘zLiDeP

Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий

ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1702
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+