O‘zLiDeP депутатлари яна бир ҳайрли ишда фаоллик кўрсатди

25.04.2018, 22:11

O‘zLiDeP депутатлари яна бир ҳайрли ишда фаоллик кўрсатди

Ҳар куни минглаб инсонлар донор қонига муҳтож бўлади. Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорлардир. Беғараз донорлик эса улкан саҳоват демак.

Куни кеча “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилган навбатдаги беғараз донорлик ҳайрия тадбирида Халқ депутатлари Учтепа ҳамда Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам донор сифатида иштирок этишди.

— Аҳолининг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш орқали инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва фавқулодда ҳолатларга доимо тайёр туриш, ёшларимизни раҳмдиллик ва инсонийлик руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади, - дейди Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнуддинов. —Шу мақсадда мен ҳам инсонларга ёрдам беришни дилимга тугдим ва беғараз донор сифатида ҳайрия тадбирида иштирок этдим. Қон беришдан сўнг руҳий ва жисмоний енгилликни сездим. Бошқаларни ҳам ана шундай хайрли ишда фаол иштирок этишларига чорлаб қоламан. 

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ширина2018-04-27 11:47:38

Шахримизда шундай саховатли инсонлар борлигини кўриб янада хурсанд бўлдим. Бундай мехр-оқибатли инсонлар кўпайишини тарафдоридаман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+