Ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

26.04.2018, 18:40

Ҳамкорликни ривожлантириш  масалалари муҳокама этилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.С.Якубов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Е.М.Утембаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Амалий мулоқот чоғида икки қўшни мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар, шунингдек, бу муҳим жараёнларда сиёсий партияларнинг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ҳамда муштарак мақсадлар янгича босқичга кўтарилаётганлиги таъкидланди. Кейинги пайтда икки давлат раҳбарларининг мунтазам давом этаётган самимий, дўстона мулоқотлари туфайли ўртадаги ўзаро муносабатлар барча йўналиш­ларда янги босқичга кўтарилгани муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Зеро, Қозоғистонда 2018 йилнинг Ўзбекистон йили деб эълон қилинганлиги икки қардош халқ ўртасидаги азалий, дўстона алоқаларнинг яққол намунаси эканлиги айтиб ўтилди.

Мулоқотда сиёсий партиялар ҳам икки мамлакат ўртасида эришилган юқори даражадаги келишувларда кўзда тутилган долзарб вазифаларни ҳаётга жорий этишда фаол иштирок этиш учун зарур бўлган муҳим ресурсларга эга эканлиги таъкидланди. Айниқса, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг етакчи сиёсий партиялари – “Нур Отан” ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиялари фаолиятида бу борада мавжуд имкониятлар кенглиги хусусида муфассал сўз юритилди.  

Хусусан, икки давлат ишбилармонларининг ўзаро ҳамкорликдаги қўшма тадбирларини ўтказиш, партиялар ташаббуси билан турли бизнес-форумлар ташкил этиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Кўтаринки ва ишчанлик руҳида кечган мулоқотда, шунингдек, партиялараро алоқаларни ўрнатиш ҳамда ўзаро манфаатларни акс эттирувчи бошқа масалаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Раззоқов Нурбек Алиевич2018-05-26 15:23:32

ЎзЛиДеП нинг қўшни давлатлар етакчи партиялари билан ҳамкорлигининг риожланиши натижасида экспорт ва импорт товарлари савдоси билан шуғулланувчи икки давлат тадбиркорларининг юзага келган ёки кутилаётган муаммоларини тезда бартараф қилиш имкони туғилади. Шунингдек давлатлараро қулай ишбилармонлик мухити яратилади ва савдо баланси ошиши таъминланади. Худо хохласа, пировард натижа фақат ва фақат фаровонлик бўлади. Раисимизга бу борадаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 12:28:30

Қўшни давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари амалда ўз ифодасини топиб, қўшничилик тамойилини йўлга қўйилиши ижтимоий-иқтисодий муносабатларни янада ривожланишига хизмат қилади.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё вилояти Партия мафкура бўлими2018-04-28 17:41:01

Икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама муносабатлар ривожланишига муҳим қадам бўлди


Рахманова Дилрабо - O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши ходими2018-04-28 10:33:08

Мазкур мулокотда партияларнинг уртасидаги келишув натижасида икки давлат ишбилармонларининг ўзаро ҳамкорликдаги қўшма тадбирларини ўтказиши, партиялар ташаббуси билан турли бизнес-форумлар ташкил этиши, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириши ҳамда партия ходимларининг малакалари ошишига катта кадам булади. Бундай келишувлар бошка давлатнинг сиёсий партия ташкилотлари вакиллари билан хам ҳамкорлигини ривожлантириши жуда кувонарли холат. Бу жахон партиялари тажрибаларини узлаштиришга кулай имконият деб уйлайман.


Хаққулов Зокир Тохирович2018-04-27 18:48:31

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.С.Якубов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Е.М.Утембаевнинг учрашуви мамлакатимизда демократик жараёнларнинг янада ривожланишига хизмат қилиб, айниқса икки мамлакатнинг етакчи партиялари фаолиятини юқори босқичга олиб чиқади.Муҳтарам раисимиз ва мазкур мамлакат элчиси билан амалга оширилган амалий мулоқот ҳам икки қардош халқнинг муштарак мақсадлари ва интилишларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Шойкулов Комил 2018-04-27 18:34:12

Икки мамлакатда амалга оширилаётган кенг куламли узгаришлар хамда дустона муносабатларда, уларнинг иктисодий алокаларида сиёсий партияларнинг хусусан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясини урни мухим ахамият касб этаётганлиги партиянинг биз каби тадбиркорлари ва кичик безнес эгаларининг манфаатлари йулида хизмат килади.


Мажидов Жололхон2018-04-27 17:55:43

Ўзбек ва Қозоқ халқлари қардош миллат вакиллари бўлиб бу икки давлатнинг хар томонлама ҳамкорлиги халқларнинг тинчлигини, иқтисодийни ва фаровонлигини таъминлайди.


Тожиқулов Файзулла2018-04-27 17:18:23

"Ён қўшни жон қўшни", "Қўшнинг тинч сен тинчсан" каби халқимиз кўп қайтарадиган пурмаъно фикрлар жуда кўп. Ушбу сўзларнинг қудратини ҳис қилишда ҳаммамизга ўрнак бўлаётган юртимиз рахбарининг саъй ҳаракатларига тан бермаган юртдошим менимча ҳозир йўқ. Чунки Ўрта Осиё халқлари азалдан бир-бири билан олди-берди қилган, қариндош уруғ бўлиб кетган. Уларни ажратиб бўлмайди. Улар орасига нифоқ солиш каби уринишлар Вақт деган Улуғ Ҳакам томонидан йўққа чиқариб ташланаверади. Бу фикрни 70 йиллик тарихимиз, ундан олдинги, кейинги тарихимиз ҳам тасдиқлаб турибти. Шундай экан O'zLiDeP рахбарининг қўшни давлат ҳукумат партияси рахбари билан мулоқоти таҳсинга лойиқ. Бундан тадбиркорларимиз биринчи навбатда манфаатдор. Демак халқимиз манфаатдор.


Гулмира Амирова2018-04-27 15:01:55

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари азлдан мавжуд бугунки кунга келиб бу муносабатлар янги босқичи кўтарилиб бораётганлиги хам хаммамизга маълум. Икки малакатларнинг етакчи партияларининг хамкорлиги мамлакат ишбилармон доиралари манфатлари ва хамкорлиги йўлида хизмат қилади.


O‘zLiDeP Ғиждувон туман Кенгаши БПТ раиси Б.Исмоилов2018-04-27 12:17:51

Партиямиз раҳбарининг қўшни мамлакат элчиси билан учрашуви мамлакатимизда демократик жараёнларнинг яанада ривожланишига хизмат қилиб, айниқса икки мамлакатнинг етакчи партиялари фаолиятини юқори босқичга олиб чиқади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+