Мутасаддилар O‘zLiDeP сайёр қабулида “Хожаниязов Қудияр” фермер хўжалигига 1 километрлик сув йўли қазиб беришга ваъда берди

26.04.2018, 18:01

Мутасаддилар O‘zLiDeP сайёр қабулида “Хожаниязов Қудияр” фермер хўжалигига 1 километрлик сув йўли қазиб беришга ваъда берди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракцияси  билан ҳамкорликда Кегейли туманидаги “Жалпақ жап” ОФЙда сайёр қабул ташкил этди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан келиб тушган 20га яқин мурожаатлар мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди.

– Cувсиз деҳқончиликни қилиб бўлмайди, – дейди “Хожаниязов Қудияр” фермер хўжалиги раҳбари Жумамурат Хожаниязов. – Очиғини айтиш керак, ҳозирга қадар бизни қийнайдиган энг катта муаммо ерни ўз вақтида суғориш эди. Боиси, шу кунгача еримизга тўғридан-тўғри келадиган сув йўли бўлмаган. Тўғри, бу масала бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин натижа бўлмади. Мутасаддиларга раҳмат, уларнинг ташаббуси билан еримизгача 1 километрлик сув йўли қазиб бериладиган бўлди.

Учрашув давомида кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи фуқаро  Жамила Отегенова  ва Мийригул Балтабаеванинг газ плитаси олишда ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам туман Касаба уюшмаси ҳомийлигида жойида ҳал этилди ва уларнинг уйига газ плитаси етказиб берилди.

        O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1588
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ойбек2018-06-22 13:43:46

Саволим шуки качон Коракалпогистонга келади бизни шахарни банклари аник жавоб айтаолмаябди


Сардор Исаев 2018-05-10 19:20:14

Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида Янгиобод туманида ҳам жорий йилнинг 26 май куни сайёр кабул ташкил этиш режалаштирилган.


Рахманова Гульнара 2018-04-28 17:50:14

Сайёр кабул хар бир туманда режа асосида ойига кам деганда бир моротаба утказилса муоммалар камаяди, халкимиз хам туман рахбарлари ва тегишли мутассади корхона рахбарларига уз фикр ва таклифларини етказиб шу жойнинг узида хал килинса рахбарларимизнинг хурмати, халкимизнинг розилиги ошади.


Асем Сиримбетова 2018-04-28 11:22:47

Ҳақиқатдан ҳам аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини депутатлик гуруҳлари ва тегишли ташкилотлар орқали ҳал этиш жойларда ўз самарасини бермоқда. Бундай сайёр учрашувларни кўпроқ ташкил этиб борш керак.


Хазраткулов Жалилбек, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-04-27 13:33:46

Ҳақиқатдан ҳам сайёр қабуллар шунчаки эмас балки халқнинг бир неча йиллардан буён тўпланиб қолган муаммоларини ҳал этишга қаратилмоғи лозим.


Қизириқ тумани Ижрочи котиби Илхом Жумаев2018-04-27 11:39:02

Ахолини турмуш даражаси яхшиланмоқда бинобарин бундай тадбирларни қўпроқ ташкил этиш керак.


Аброр Отабоев2018-04-26 18:08:53

Сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳолини қийнаётан муаммоларга тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ечим топилмоқда. Бундай тадбирларни кўпроқ ташкил этиб бориш зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+