Хўжайлилик тадбиркор иссиқхонадан йилига 8-10 млн. сўм соф даромад оляпти

26.04.2018, 18:06

Хўжайлилик тадбиркор иссиқхонадан йилига 8-10 млн. сўм соф даромад оляпти

O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши “Мустақиллик” ОФЙда  “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалий  мулоқот ташкил этди.    

Тадбир иштирокчилари дастлаб шу ҳудудда яшовчи тадбиркор Муратбай Жумабаев хонадонида бўлиб, иссиқхонада экинларни етиштириш ва парваришлаш усуллари, агротехникаси билан яқиндан танишди, тадбиркорларга фаолиятини янада кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

– Иссиқхона ташкил этганимизга кўп вақт бўлгани йўқ, лекин бу иш даромад манбаи эканини аллақачон англаб етганмиз, – дейди тадбиркор. – Шу боис фаолиятимизни йўлга қўйишдан олдин аҳолининг қайси маҳсулотларга эҳтиёжи борлигини ўргандик. Айни чоғда иссиқхонамизда етиштираётган маҳсулотларимиз билан туманнинг савдо расталарини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб, йилига 8-10 млн.сўм соф даромад қиляпмиз.

Таъкидлаш керак, “Мустақиллик” ОФЙда партиянинг мазкур лойиҳаси доирасида ўз бизнесини йўлга қўйиб, бозорларни сархил мева-сабзавотлар билан таъминлаб келаётган тадбиркорлар сони 40 нафарни ташкил этади. Ишонамизки, келгусида улар сафи тобора кенгайиб, партиямиз хайрихоҳлари сони янада ортади.

   А.ПАЗИЛОВ,

O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

                                       

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    3436
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Ахназарова2018-05-15 11:48:29

Иссикхонасидан йилига 8-10 млн. соф даромад олган тадбиркор энг аввало, уз оиласининг ва жамиятимиз ривожига уз хиссасини кушишига ишонамиз. Партия тадбиркорларнинг чинакам суйанчи.


Томди тумани Молия булими БПТ раиси Жакипбаева Д2018-04-30 12:02:03

Тадбиркор Муратбай Жумабаевнинг савдо расталарини сифатли махсулотлар билан таъминлаш ишларига омад тилаб қоламан.


Гульнара Рахманова 2018-04-28 17:41:58

Хар бир шахс кимдир келиб туртмасдан уз томаркасидан тугри фойланса нур устига нур. Энг аввало мехнат туби рахат дея бекор айтилмаганлигини амалда куради. Озгина мехнат килиб тарбия ишларини олиб борса эвазига она ер канчадан канча уним беради.


ЁшлиК ТШ ,Университет БПТ 2018-04-27 22:47:35

Томоркадан унумли фойдаланиш оиланинг бюджетига яхшигина даромад олиб келади.Оилада тинчлик хотиржамлик булса юрт тинч.Шундай ишларни махаллаларда кенг таргиб килиш ахволини уз манфатларини яхшилаш йулида тинмай иш олиб бориш керак


Шухрат Рахмонов2018-04-27 16:59:11

Томорқа - қўшимча даромад манбаи шиорини асосан чека ҳудудларимиздаги қишлоқларда яшайдиган фуқароларга яъни томарқа эгаларига тушунтириб боришимиз ҳамда ахоли томарқаларини ривожлантиришга назарий ва амалий ёрдам бериш учун туман Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда харакат қилинса бозорларимиз янада арзон махсулотлар билан тўлиб, юқори даромад олиш мумкин.


Ёшлик ТШ Зиё БПТ2018-04-27 16:33:19

Халкимизнинг маънавий онгини усиши уз манфатларини тугри йуналтирилиши кутилган натижаларни бермокда.Уйлаймизки фукароларимиз келгусида томоркадан доимий равишда тугри фойдаланишни одат килиб олишади


Сергели туман Ёрматов Аброр2018-04-27 15:52:36

Томорқа - қўшимча даромад манбаи шиорини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш ўз томорқа ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида партия томонидан ташкил этилаётган бундай тарғибот ишларининг ўрни сезиларли даражада.


Асем Сиримбетова 2018-04-27 15:07:49

"Томорқа - қўшимча даромад манбаи" шиорини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш ўз томорқа ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида партия томонидан ташкил этилаётган бундай тарғибот ишларининг ўрни катта.


Холбеков Исломбек, Ташкилий-партиявий ишлар бўлими бош консультанти-БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари 2018-04-27 12:27:24

Ахоли томоркаларини ривожлантиришда шунга амин булдикки ўтган йилларга нисбаттан жорий 2018 йилда ахолини дунёкараши, оила бюжетини мустахкамлашга муносабати, харакати, юкори даражада юксалганлигини гувохи бўлмокдамиз.


Аброр Отабоев2018-04-26 18:09:50

Иссиқхона даромад манбаи эканлигини бугун ҳар бир фуқаро хис қилмоқда. Бундан оқилона фойдаланиб, юқори даромад олиш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+