Илм-фан ривожи - тараққиётнинг бош омили

09.11.2017, 15:20

Илм-фан ривожи - тараққиётнинг бош омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан бўлиб ўтган учрашувда:  “Бугунги замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин. Мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидандир”, - деб таъкидлаган эди.

Орадан қисқа муддат ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил  этиш, бошқариш ва молиялаштиришни  янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  билан републикамизда фаолият олиб бораётган илмий марказлар ва олий таълим муассасалари ҳузуридаги илмий тадқиқот институтлари Фанлар академияси тасарруфига ўтказилди.  

Бугун давлатимиз раҳбари мамлакатимизда илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи  “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.   

Қарорга кўра 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилган. Ушбу дастур фан ва инновация соҳасида 6 та устувор йўналиш бўйича 40 дан зиёд тадбирларни ўз ичига олади. Айниқса,  иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш учун зарур  шароитларни таъминлаш мақсадида докторантурада ўқиш учун мақсадли квоталарни ажратиш амалиётини жорий қилиш, магистрлик  диссертацияларининг  дастлабки ҳимоясини  амалиёт ўталган  муассасаларда ўтказиш тартибининг  киритилиши фан ва таълим интеграциясини таъминлайди.  

Қарорга мувофиқ 2018 йилнинг 1 янаваридан бошлаб гуманитар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга илмий-тадқиқот  муассасаларининг бино ва иншоотларини сақлаш,  уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ  тўлаш бўйича ҳаражатларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши алоҳида эътиборга молик.  

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарор O‘zLiDePнинг дастурий мақсадларига уйғун ва ҳамоҳанг. Шундай экан, қарор мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига тушунтириш ва тарғиб қилиш фракциямиз аъзоларининг кундалик вазифасига айланиши лозим.

О.ЖАМОЛДИНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2701
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-28 09:49:22

Президентимизнинг "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилашга ва ишлаб чиқариш, саноатни янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-28 09:49:22

Президентимизнинг "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилашга ва ишлаб чиқариш, саноатни янада ривожлантиришга хизмат қилади.


O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Халимжон Рахмонов2018-08-16 15:36:59

Президентимизнинг ушбу Фармонлари ивеститция мухитини Тошкент шаҳрида янада ривожи учун хизмат қилади. Инвеститцион мухитни яхшилаш чет эл инвесторларини жалб этиш борасида O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашида ҳам дастлабки қадамлар йўлга қўйилганлиги партиядошларимизга маълум қилинган эди. Ҳамкорлик натижалари бугунги кунга қадар Фурқат туманидаги “Tomosha Agro” МЧЖ Исроилнинг “V-Group” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мемарандум имзолади. Келишувга кўра, Фурқат туманида 5 млн. долларлик гидропоника усулида иссиқхона қуриладиган бўлди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Фурқат туман Давлат хизматлари марказидан “VP- Tomosha Agro” МЧЖ давлат рўйхатдан ўтказилди ва унга қўшма корхона гувоҳномаси топширилди. Имзоланган мемарандум асосида ўзаро келишув шартномалари расмийлаштирилди. ТИФ Миллий банки Қўқон филиалида қўшма корхона хисоб рақами очилди. Ўзаро келишувлар асоси тадбиркоримиз Фурқат туманида фаолият олиб борувчи Н.Рахимов томонидан 1 млн.доллар кредит маблағларини олиш учун банк талабидаги зарур хужжатларни тақдим этиш ишлари шу бугунгир кунга қадар якунланиши кўзда тутилмоқда. Ўйлайманки ушбу бошлаган хайирли ишларимизни якунлашда мутассади ташкилотлар ўз жонбозлигини кўрсатади. Ўзбек халқига ишонч билдириб янада истиқболли лойихаларни йўлга қўйиш истагини билдирган исроил давлати ишончини оқлаймиз. Маълумот тариқасида яқин кунларда “Боғдод соҳиллари” МЧЖ ҳам исроиллик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Х.Раҳмоновнинг фикрига кўра, қиймати 10 млн. долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа ишга тушса, йилига 3 минг тонна курка гўштини қайта ишлаш, 300 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади. Бу лойиханинг амалга оширилиши биринчи бошланган лойиханинг кай даражада тез амалга оширилишига боғлиқ бўлиб турибди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+