Каттақўрғонлик тадбиркор 17 сотих иссиқхонадан йилига салкам ярим миллиард сўм даромад оляпти

27.04.2018, 17:43

Каттақўрғонлик тадбиркор 17 сотих иссиқхонадан йилига салкам ярим миллиард сўм даромад оляпти

Каттақўрғон тумани Каттакўрпа маҳалласида яшовчи Дилшод Мирзаев 10 йилдан бери деҳқончилик билан шуғулланади. Ҳозирги кунда 17 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган бу тадбиркор, йилнинг тўрт фаслида ҳам мумайгина даромад олиб келяпти.

– Иссиқхонамиздан йилига 3 маротаба ҳосил оламиз, – дейди тадбиркор. – Ҳозирда 8 ва 9 сотихли иссиқхонамизга 5 200 туп помидор кўчати экканман. Ҳар бир туп кўчат 6 килограмдан ҳосил берса, ўртача 30 тонна ҳосил оламан. Уларни 5 минг сўмдан сотадиган бўлсам, 150 миллион сўм бўлади. Иссиқхонадан бир йилда 3 марта ҳосил олишнинг имкони бор. Демак, 150 миллионни учга яна кўпайтиринг. Нақд 450 миллион сўм бўлади. 17 сотих иссиқхонадан ана шунча даромад қиламан. Шукрки, деҳқончилик қилиб кам бўлмадик, орттирган даромадимизга болаларимизни ўқитяпмиз.

Таъкидлаш жоиз, Дилшод Мирзаев “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томарқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида 20 дан зиёд учрашув ва давра суҳбатларида иштирок этган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    3265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nurbek2018-05-11 13:26:44

Hammayam tomorqasidan shunday unumli foydala olsa o'zi uchun ham halq uchun ham foydali bo'lardi


Хазраткулов Жалилбек, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-05-08 09:00:45

Албатда томорқадан иссиқхона қилиб унумли фойдаланиш балки иссиқхона қилмасдан ҳам унумли фойдаланиш мумкин яни менда иссиқхона йўқда деб қараб турмаслик керак


Холбеков Исломбек, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими бош консультанти-БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари 2018-05-01 10:24:14

–Томорқа нафақат қўшимча даромад манбаи, балки унинг фарзандларимиз тарбиясидаги роли ҳам катта. – Чунки томорқамизда болаларимиз ҳалол меҳнат қилиб, ўз кучи билан даромад топишни ўрганмоқда.


Nurali2018-04-30 22:48:33

Avvalam bor assalomu alaykum hurmatli OzLeDiP sizdan shuni iltimos qilaman men banklarga borganimda ular otangga bor onangga bor taxlilida boxonalar topishadi, shunaqangi boxonalar topganda odamni quli ishga bormidi beznis palnlarim juda katta shuning uchun bankga borganimda shu boxonalarni topishganda qaysi manzilga murojat qilsam buladi.


Жасур Миробод тумани2018-04-30 12:20:20

Иссиқхонадан яхши фойдаланар экан. Ҳамма таморқасидан шу йўсинда фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Қўзиева Зулфира2018-04-30 11:51:48

Дилшод Мирзаевдек меҳнаткаш инсонлар кўпайишига ишонамиз ва уларга ҳавас қиламиз


Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши Раиси2018-04-30 11:27:30

Дилшод Мирзаев каби томорқа эгаларини албатта қуллаб қуватлашимиз керак.Ҳеч қандай кредит маблағларисиз ўз оилавий бизнесини йулга қуйган саховатпеша йигит.


ЁШЛИК ТШ Хислат БПТ2018-04-29 21:32:52

Хозирда таморкалардан унумли фойдаланиш долзарб мавзуга айланди.Бунда нафакат бюджетга фойда колаверса иш уринлари яратилади.Бундай ташаббус хар тамонлама куллаб кувватланмокда.


Нуруллаев Саидмурод Каттақўрғон шахар Кенгаши аьзоси!2018-04-29 01:12:55

Каттакургон халки мехнаткаш хамда тажрибалидир


Олтибоев Ўрол ,Сурхондарё2018-04-28 17:37:55

Бу тажрибани кенг миқиёсда оммалаштириш зарур


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+