O‘zLiDePнинг “Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчиси Ислом Аламов соатига 160 км тезликда ҳаракатлана оладиган “Лотос 7” автомобилини яратди

28.04.2018, 15:25

O‘zLiDePнинг “Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчиси Ислом Аламов соатига 160 км тезликда ҳаракатлана оладиган “Лотос 7” автомобилини яратди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент Турин политехника университетида “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Олмазор туман босқичи ўтказилди. Танловда 10 га яқин ёш ихтирочилар ўзларининг янги ғоя ва инновацион лойиҳалари билан иштирок этди.

Тошкентдаги Турин политехника университети академик лицейининг 2 босқич ўқувчиси Ислом Аламов кўрик-танловда иштирок этган ёш ихтирочилардан бири. У ўз тақдимотида яқинда яратган “Лотос 7” автомобилини намойиш этди.  

–ВАЗ 2103 вориси сифатида яратилган ушбу машина соатига 160 км тезликда ҳаракатлана олади, энг муҳими, 100 км масофага 7 литр ёқилғи сарфлайди, – дейди ёш ихтирочи. – Шу боис мазкур лойиҳам танлов қатнашчиларида катта таассурот қолдирди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Келгусида уни янада такомиллаштириб, пойга машинаси сифатида фойдаланиш ниятим бор.

Танлов якунига кўра, Анвар Исматов ва Донёр Турдиевлар ҳам танловнинг шаҳар босқичига йўлланма олдилар.

 М.ЎРИНОВ

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3046
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Фахриддин Махмудов2018-05-07 11:21:16

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг бундай ёш ихтирочиларни кашф этаётганлиги барчамизни қувонтирмоқда.


Анвар2018-05-02 20:44:27

Мен хам азо булмокчимвн


анвар2018-05-02 20:42:40

Мен хам азо булмокчиман


Нодирбек 2018-05-02 07:47:27

Келажагимиз пойдевори бу́лган юшларга факат омат тилаб коламиз.У́киб изланишдан асло чарчашмасинлар. Омад :-)


Араббоев Авазбек2018-05-01 12:19:10

Мен партия андижон вилояти Булоқбоши туман Кенгаши "Ёшлар қаноти" гуруҳи фаолиман. Мен қатъий ишонч билан айта оламанки, бутун ўзбекистонлик ёшлар муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 30 июнда ёшлар фаоллари билан учрашувдаги нутқи таъсирида юрибмиз. Биз ёшларга ва янги ёшларнинг ташкилоти бўлмиш Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига шундай қўшимча имтиёз ва имкониятлар бериб, бизга шундай катта ишонч билдирганликларини мамлакатимиз тараққиёти ва ёшларимиз тақдирига дахлдор тарихий воқеа десак хато бўлмайди. Биз ёшлар бу ишонч ортида жуда катта масъулият турганлигини яхши англаймиз ва бу ишончга муносиб жавоб қайтаришга интиламиз. Зеро, барча ҳаракатларимиз - Ватан равнақи, юрт ободлиги ва халқимиз фаровонлиги учун бўлсин азиз тенгдошлар!


«Inobot Savdo» МЧЖ БПТ Мирзо улуғбек туман2018-04-30 18:33:53

Фаол тадбиркорлик ва иннаватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йилига мос ишлар қилинмоқда


Ферузахон Тўйчибоева Андижон2018-04-30 18:22:33

Юртимизда истедодли ёшлар жуда хам кўп, Президентимиз томонидан биз ёшларга берилаётган имкониятлар ва Париямиз ёшлар қаноти томонидан ўткизилаётган бундай тадбирларда ёшларимизни ўз ғоялари билан иштирок этишларига турки бўлмоқда


"Ёшлар қаноти" ходими Таджиева Дилноза2018-04-30 17:48:59

"Ёш инновациячи" Кўрик танловида Тошкент шаҳрининг туман босқичларида иштирок этиб, ўз инновацион ғоя ва ихтиролар билан қатнашган ёшларни ишларини кўриб лол қоласан киши. Хали коллеж ва академик лицейда ўқиб юрган ёшларимиз қанчадан-қанча изланишлар қилишмоқда. Шунақа ёшларимизга "Изланишдан тўхтаманглар, чарчаманглар" - деймиз.


OʻzLiDeP Yoshlik talabalar shaharchasi, Tojiyev Dostonjon 2018-04-30 17:30:59

Yoshlar kelajak bunyodkori. Demak bu ixtirolar hali boshlanishi.


Izzatilla Mirzatillayev O'zLiDeP Yoshlik Talabalar Shaharchasi2018-04-30 16:56:27

Mening fikrimcha, buning bari hali boshlanishi . Yuksak iqtidor egalari asta sekinlik bilan o'zlarini namoyon qila boshlashdi . Yoshlarga oid davlat siyosati o'z samarasini beryapti . Xalq orasida yangi bir kuch ya'ni lokomotiv shakillanmoqda . Kelgusida Islom Alamovdek yoshlar O'zbekiston avtomobil sanoati hamda iqtisodiyotiga ulkan hissa qo'shishiga ishonamiz. Albattaki ertangi kin bizniki , marra bizniki !


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+