O‘zLiDeP депутатлари Самарқанд вилояти Инвестиция бошқармаси бошлиғи Жамшид Мусаевнинг ҳисоботини эшитди

28.04.2018, 13:08

O‘zLiDeP депутатлари Самарқанд вилояти Инвестиция бошқармаси бошлиғи Жамшид Мусаевнинг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят Инвестиция бошқармаси бошлиғи Жамшид Мусаевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига мувофиқ, вилоятда 14 та кичик саноат зоналари ташкил этилган. Кичик саноат зоналарини ташкил этилишида 49,9 гектар ер майдони ва 39,5 минг кв.м бино-иншоатлар жойлашган ҳудуд туман ва шаҳар ҳокимликлари балансига ўтказилган. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чораги давомида вилоятда жами 295 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар рўйхатга олинган.

–Бундан ташқари, шу йилда Самарқанд вилоятини комплекс ривожлантириш Дастури доирасида умумий қиймати 387,9 млн. доллар миқдоридаги хорижий инвестициялар иштирокидаги 65 та лойиҳалар белгиланган бўлиб, шундан 255 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига тўғри келади, – дейди Жамшид Мусаев. – Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 4281 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Йиғилишда шунингдек, Ургут ЭИЗ ҳамда янги ташкил этилган 14 та кичик саноат зонасида мавжуд автотранспорт йўллари, электр энергияси тармоқлари, газ линияларининг йўқлиги, сув, коммуникация соҳасидаги камчиликлар ўрганилиб, вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилиши белгилаб олинди.

Йиғилишда соҳада мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори билан ушбу масалани вилоят Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига киритиш таклифи мақулланди.

Эркин ПАРДАЕВ,

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1920
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Джураев Рузимурод Каттақурғон туман Кенгаши раиси.2018-04-30 11:20:55

Кичик саноат зоналарида ҳали қилинадиган ишлар ва ечимини топмаган муаммолар мавжуд.


Нуруллаев Саидмурод Каттақўрғон шахар Кенгаши аьзоси!2018-04-29 01:00:32

Депутат халқнинг дарду ташвиши билан ёниб яшаши зарур. Халкнинг оддий дарду ташвишидан тортиб кандай муаммолар уни кийнаетганини шунака эшиттирувларда етказиш лозим деб уйлайман.


O`zLiDeP Ангор туман Кенгаши ижрочи котиби Эркин Абдуллаев 2018-04-28 16:52:29

Ха хақиқатдан хам депутат фаол бўлиши эшитувларда мутасадди ташкилот рахбарларининг хисоботини маъқуллаб розилик билдириб кетавериши керак эмас. Депутат халқнинг дарду ташвиши билан ёниб яшаши ўтказилаётган эшитувларда мутасадди ташкилот рахбарларига халқнинг дардини аниқлик билан етказсагина халқ депутатлардан миннатдор бўлади деб ўйлайман.


Саилмурод2018-04-28 14:35:13

Самарқанд қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи шахсан узлари катнашиш шарт эди.


Маматқулов Комил жарқўрғон туман Кенгаши депутат2018-04-28 13:43:19

Бугунки кунда депутатлар фаол бўлишлари зарур. Депутатлик ваколатларидан хар бир депутат фойдаланиши зарур.10


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-04-28 13:29:36

Самарқанд қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи Мақсуд Ҳусановнинг ахборот беришга тайёргарлик кўрмагани, депутатларга нисбатан хурматсизлик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+