Президентимиз қарорида 7 фоизли кредит берилиши белгилаб қўйилгани биз фермерларни кўнглини тоғдай кўтарди

28.04.2018, 14:57

Президентимиз қарорида 7 фоизли кредит берилиши белгилаб қўйилгани биз фермерларни кўнглини тоғдай кўтарди

Фермер хўжалигимиз 1999 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда 67 гектардан иборат фермер хўжалигимизда 20 нафар ёшлар доимий, 50 нафари эса мавсумий иш билан банд. Келгусида фаолтиямизни янада кенгайтириб, иш ўринлари сонини 100 тага етказмоқчимиз.

Давлатимиз раҳбарининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бутун халқимиз, айниқса, фермерлар томонидан қизғин кутиб олинди. Чунки ҳужжатда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга янги имконият ва шароитлар яратиш, аҳолининг ердан унумли ва самарали фойдаланиши учун янада қулайлик яратишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб қўйилган.   Айниқса, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган “Томорқа хизмати” МЧЖлар ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилиши, 7 фоиз ставкада кредитлар берилишини ўқиб фермер сифатида кўнглим тоғдай кўтарилди. Энди яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, етиштираётган маҳсулотларимизни ташқи бозорга экспорт қилмоқчимиз. Биз фермерларни ўйлаб қабул қилинган бу ҳужжат қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилиши баробарида, фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Аманжан ХОЛМУРОТОВА,

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги

“Достонбек” фермер хўжалиги раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3817
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Dilafruz2019-04-13 10:06:08

Bu qarordan juda xursandman men ham shy kridit ni olmoqchiman lekin Kafl topolmayapman prizidentimizga rahmat xalqimizga shun aqa imkoniyatlar yaratganlari uchun minnatdorman


Sharof Hasanov 2019-01-14 13:38:15

Assalomaleykum.Men Instutda öqiyman shu boisdan talim kredeti olmoqchiman oilaviy sharoitimiz yetarli bölmaganligi sababli iltimos menga qanday imkonyatlar bor,necha foiz.Yordam berishingizni sörayman.


Abror2018-08-21 20:58:06

issiqxona uchun kreditni qay yol bilan olish kerak


Менгқобилова Дилшода2018-05-01 15:03:48

Денов тумани Фермерлар Кенгаши БПТ си раисиман. Мен Мухтарам Президентимизнинг жорий йил 26-апрелдаги "Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 3680 сонли қарори да айнан фермер ва дехқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолик тўловларининг мажбурийлиги хамда миқдори белгиланганлиги айни хақиқатдир деб хисоблайман.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-01 08:45:37

Ўйлайманки бу имкониятдан фермерларимиз, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари унумли фойдаланадилар.


Қ.Эшқораева-Учқудуқ тумани бўлими ижрочи котиб2018-04-30 17:12:15

Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши бу фермерлар, томорқа ер эгалари, барча деҳқонлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳамда уларга кенг имкониятлар яратилаётганлигининг бир далили десак асло янглишмаймиз.


Дўсмуродов Хусан Қизириқ туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-04-30 17:02:24

Қишлоқ хўжалигида яратилаётган бундай имкониятлар натижаси ўлароқ соха ривожа хамда озиқ-овқат саво-экспорт сохасида хам жадал ривожланиш рўй беради.


O'zLiDeP Томди тумани ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-04-30 16:24:43

Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишларини тилаб қоламан.


Жалил Хазраткулов 2018-04-30 12:46:34

Фермерликни касб қилиб даромад олаолмаган фермерлар ҳақиқий фермер эмас


Жиззах вилояти Ғофур Ғулом МФЙ БПТ раиси2018-04-29 18:38:20

Давлатимиз раҳбарининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бутун халқимиз, айниқса, фермерлар учун яратилган зўр имконият.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+