Ўн йиллик томорқачи O‘zLiDeP фаолларига мастер-класс ўтди

28.04.2018, 15:10

Ўн йиллик томорқачи O‘zLiDeP  фаолларига мастер-класс ўтди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят ва Китоб туман Кенгаши тумандаги ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида “Шахсий томорқадан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Унда партия депутатлари ва фаоллари, шахсий томорқа эгалари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш фаровонликни оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. 

–Томорқамиздаги экин майдонларидан самарали фойдалана бошлаганимиздан сўнг, рўзғоримизга барака кирди, – дейди “Халқлар дўстлиги” маҳалласида яшовчи Баҳодир Ҳайдаров. –  Бундан ўн йил олдин томорқамда иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчатлари эккан эдим.  Ҳар йили ўн миллион сўм даромад қилаяпмиз. Бугунги тадбир қатнашчиларига томорқачиликдаги тажрибам ҳақида сўзлаб бердим. O‘zLiDePнинг бу каби амалий семинарлари аҳолининг ерга бўлган муносабатини ўзгартиришга яқиндан ёрдам беришига  ишонаман. 

Тадбирда вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутасаддилари томонидан экин ерларидан мақсадли ва самарали фойданиб, томорқасидан икки-уч бор ҳосил олаётган, чорва моллари ва парранда бош сонини кўпайтиришга эришган томорқа ер эгаларига ер солиғи ставкасини пасайтирувчи коээфициентни қўллаш каби имтиёзлар бериш, томорқасига экин экмаган ер эгаларига эса уч баравар зиёдроқ солиқ солиниши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

                        Олимжон МАВЛОНОВ,

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

сиёсий таълим маркази  раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Аптаров O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими. 2018-05-02 16:56:46

Томорқадан унумли фойдаланган ҳам рўзғорни обод этади ҳам аҳоли дастурхонининг тўкинлиги, бозордаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қушган бўлади.


Андижон туман "Ахмад Жура "ф\х БПТ раиси Р.Саидов 2018-05-01 17:05:35

БПТ томонидан олиб борилаётган лойиха жуда хам яхши натижалар бериб келмокда бугунги кунда хонадонларга кириб урганиш эмас балки таёр махсулотлларни хонадонди узидан агрофирмалар оркали шартнома асосида сотиб олиш жараёнлари кетмокда.


Олтинкўл туман Кенгаши ижрочи котиби Б.Тўхтасинов2018-05-01 15:22:22

Баҳодир Ҳайдаров каби томорқа ер эгалари бизнинг туманда хам жуда кўп шу туфайли ўтган 2017 йилда хар бир махалла фуқоролар йиғинлари қошида агрофирмалар ташкил этилди.Бунинг натижасида хар бир томорқачи ўз томрқасида етиштирган ўз эхтиёжидан ташқари махсулотини агрофирмага сотмоқдалар.Агрофирмалар эса бу махсулотларни четга экспорт килишиб келишмоқда. Бундай йўналишни бутун республикага тадбиқ қилиш керак.


Қашқадарё вилоят Сиёсий таълим маркази раҳбари О. Мовланов2018-05-01 15:15:26

Томорқаларимиздан унумли фойдаланиш, Президентимиз томонларидан олиб борилаётган қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни электоратимиз вакилларига етказиш ва бу борада партиянинг ролини янада ошириш муҳим аҳамият касб этади!


Холбеков Исломбек Абдуллаевич, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими бош консультанти-БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари 2018-05-01 10:36:01

Яхши меҳнат қилсанг, ерга меҳр берсанг, томорқадан йилига 3-4 марта ҳосил олиш мумкин. Шунинг учун хонадонимиз обод, рўзғоримизда барака бўлади. Таъкидлаш жоиз, бугун тадбиркорлик билан шуғулланаман, иссиқхона қураман деган одам учун барча имкониятлар етарли. Бироқ уларга кўмак, тавсия бериш керак.


Б.Эшмуродов Қамаши туман Кенгаши депутати 2018-04-30 16:00:58

Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда. айни экин-тикин мавсумида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиши муқаррар.Энди дўппини бошдан олиб, бир мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи, нега Президентимиз ердан, хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида бот-бот сўз юритаяпти? Аввало, сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимизни истаяпти. Шундай экан, ушбу эзгу мақсадга эришиш учун нима қилиш керак? Енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган томорқадан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирадиган пайт эмас. Бир парча еримиз бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур. Бу борада деҳқонларга нимаики ёрдам керак бўлса, барчаси муҳайё этилаяпти.


Ш.Радждапов Шахрисабз туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-04-30 15:38:13

Вилоятимиздаги ҳар бир туманда худди шундай шахсий томорқа бўйича ўқув - семинари ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди


Исмоилова Холида Хатирчи туман Навбахор БПТ раиси2018-04-30 11:42:57

Томорқа хўжалиги бугун қишлоқ шароитида даромат топишнинг энг қулай усули деб ҳисоблайман Буни яхши англаган юртдошларимиз сони тобора ортиб бораётгани янада қувонарли ҳол.


Аброр2018-04-30 11:38:12

Баҳодир Ҳайдаров каби тажрибали миришкор, томорқадан унумли фойдаланидиган юртдошларимиз кўпаяверсин.


Алибек Рахматов2018-04-30 10:42:54

Баҳодир Ҳайдаров иштирокчиларга куплаб янги ғоялар берди шундан Қашқадарё шароитида томорқа ер майдонларини суғаришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғаришни йўлга қўйсак, томорқадан файдаланишимизда хичқандай муаммога дуч килмаслигимизни такидлади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+