Матбуот анжумани: қонун ташаббускорлиги, халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш – O`zLiDeP фракциясининг устувор вазифасига айланди

31.10.2017, 15:42

Матбуот анжумани: қонун ташаббускорлиги, халқ билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш – O`zLiDeP фракциясининг устувор вазифасига айланди

2017 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси томонидан оммавий ахборот  воситалари вакиллари учун “Ҳаракатлар стратегияси доирасида кўзда тутилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда O‘zLiDeP фракциясининг иштироки” масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Депутатлар ва мамлакатимиздаги қатор ОАВ ходимлари иштирок этган анжуманда партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимиз тараққиётининг кейинги беш йилини белгилаб берган тарихий ҳужжат, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.

- Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ўтган салкам бир йил мобайнида барча соҳаларда кенг қамровли янгича ислоҳотлар амалга оширилмоқда, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари ўринбосари Ойбек Жумаев. - Халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, уларни ҳаётидан рози қилиш, қолаверса, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини янада юксалтиришга қаратилган ана шу кенг кўламли ислоҳотлар ижросини таъминлашда барча соҳалар қатори сиёсий партиялар ва уларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари, шу жумладан, етакчи сиёсий куч сифатида O‘zLiDeP ва унинг фракцияси муносиб иштирок этмоқда.  Фракция тизимида ишни янгича талаблар асосида ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаяпти.

Хусусан, қонунчилик ташаббускорлиги йўналишида шуни алоҳида айтиш керакки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 104 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлса, уларнинг барчасида энг катта фракция сифатида O‘zLiDeP фракцияси  фаол қатнашди. Ушбу қонун лойиҳаларининг 23 таси бевосита депутатлар томонидан ишлаб чиқилган ва уларнинг 16 таси айнан O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан илгари сурилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Йиғилишда фракция томонидан стратегия доирасида илгари сурилаётган муҳим йўналишлар ижросини таъминлаш борасида мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар устидан фракция тизимли назорат-таҳлил фаолиятини йўлга қўйганлиги ҳам таъкидланди.

- Мамлакатимиз раҳбарининг 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида берилган топшириғи асосида бу борада аниқ вазифалар белгилаб олинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари фаолияти устидан депутатлик назорати олиб борилмоқда. 2017-2018 йилларга мўлжалланган ушбу режада барча вилоятлар ва шаҳар, туманлар тўлиқ қамраб олинган, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ижрочи котиби Отабек Равшанов. - Бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, ҳозиргача ушбу режадаги бир қатор ишлар амалга оширилди. Масалан, “Ургут” эркин иқтисодий зонасида, Янгиер кичик саноат зонасида O‘zLiDeP партия гуруҳлари аъзолари томонидан тегишли ўрганишлар амалга оширилди. Жумладан, Янгиер кичик саноат зонасидаги ўрганишлар натижасида депутатлар томонидан бир қатор тижорат банклари томонидан белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштирмаганлик оқибатида уларнинг бажарилиши муддатлари кечикиб кетаётганлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар томонидан ўзларига юкланган мажбуриятга совуққонлик билан қаралаётганлиги туфайли саноат зонасидаги ишлар талаб даражасида бормаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари фракция аъзолари томонидан кичик саноат зоналари фаолиятини тартибга солувчи бир қатор қонуности ҳужжатларининг мутлақо бугунги талаблар даражасига жавоб бермаслиги, уларга тезликда тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги тўғрисидаги хулосалар бу борадаги аниқ таклифлар билан бирга тегишли мутассади ташкилотларга киритилди.

Қолаверса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоларининг халқ билан мулоқотини янада тизимли ва самарали йўлга қўйиш, уларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар моҳиятини очиб бериш, шунингдек, Қонунчилик палатасида айнан фракция ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 3 августидан бошлаб партиянинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳар куни тўғридан-тўғри онлайн мулоқотлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт мобайнида Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари билан 40 дан ортиқ тўғридан-тўғри онлайн мулоқотлар ўтказилди. Унда аҳолини ўйлантираётган 1000 дан ортиқ саволларга жавоб қайтарилди.

Эътиборга молик жиҳати октябрь ойидан бошлаб ушбу амалиёт худудий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳам йўлга қўйилди. Эндиликда O‘zLiDePдан сайланган Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари худудий кенгашларидаги депутатлар ҳар кунлик режимда сайловчилар билан мулоқотга чиқишмоқда.

Шунингдек, фракция аъзолари партия томонидан ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатган ҳолда ўтказилаётган тадбирларда ҳам фаол қатнашаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Масалан, 2017 йилнинг 6 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Президентимизнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати “Facebook” орқали онлайн тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Тадбирни қарийб 4 мингга яқин киши, кузатиб борди. Улар тўғридан-тўғри фракция аъзоларига саволлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Мамлакатимиз Президентининг тадбиркорлик билан боғлиқ бир қатор фармон ва қарорлари бўйича ўтказилган шу турдаги тадбирларни ҳам ўртача 3,5-4 минг киши тўғридан-тўғри эфир орқали кузатиб, депутатларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

Энди узоқ ҳудудларда истиқомат қилаётган, интернет-тармоғи орқали кўпам боғланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли вакиллари билан бевосита алоқалар ўрнатишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Фракция фаолиятида бундай янги услубларни кенг жорий этилиши депутатларимизнинг аҳолига янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.  

Бу борада махсус ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, мамлакатимизнинг энг чекка туманлари, овул ва қишлоқларида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз билан учрашувлар амалга оширилмоқда. Ҳозиргача Қорақалпоғистоннинг энг чекка “Каракалпакия” аҳоли пунктидан тортиб, Навоий вилоятининг Томди туманигача, барча вилоятларда жами 70 га яқин энг  олис аҳоли пунктларида фракция аъзолари ва партия вакиллари томонидан мутасадди ташкилот ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда бевосита учрашувлар амалга оширилди. Кўплаб аҳолини ўйлантирган муаммолар ҳал қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафотлатларини таъминлаш соҳасида эса жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, шу давр мобайнида чекка-чекка ҳудудларда жами 43 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, унда 2 730 дан ортиқ аҳоли қамраб олинган.

Умуман олганда матбуот анжумани давомида ОАВ вакилларига O‘zLiDeP фракцияси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар, депутатларимиз томонидан илгари сурилаётган қонунчилик ташаббуслари ҳамда бошқа масалалар бўйича атрофлича маълумот берилди.

Йиғилиш сўнггида журналистларни қизиқтирган саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    685
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Бабажанова-УзЛиДеП Канликул туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-29 09:24:28

Путкил дуньяны тәшўишке салып атырған Арал машқаласы дунья жузлик алымлар, қоңсылас мәмлекетлер менен биргеликте алып барылыўы режелестирилген жойбарлар нәтийжесинде өз шешимин таўып, Арал теңизи әтирапында жасап атырған Қарақалпақ халқының турмыс шараяты буннан былай да жақсыланады деген умиттемиз.


Қ.Юлдошев O‘zLiDeP Косон туман кенгаши раиси2018-08-27 08:17:29

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Туркманистонда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарларининг йиғилишида Давлатимиз раҳбарининг нутқи ҳамда маърузада белгилаб берилган йўналишлар минтақамизда экологик вазиятнинг янада яхшилаш, дунё миқёсидаги долзарб бўлиб қолаётган Орол муаммоси яхшилашдан иборат.


O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими А.Аптаров2018-08-26 19:37:02

Орол фожияси бугунги кунда мантақамизнинг долзарб ва ечимини тезлик билан ҳал этилиши лозим бўлган жиддий масаладир. Мамлакатимиз раҳбарининг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарларининг Туркманистонда ўтказилган мажлисидаги нутқида айтиб ўтилган масалалар амалга оширилса атроф муҳитни сақлашда ўзининг ижобий натижасини беради.


Aslonov Jo'rabek, Navoiy viloyati2018-08-26 18:05:21

Ekologiyaning yaxshiligi, sog'lom kelajak demakdir. Avlodlari sog'lom bo'lgan yurtninggina kelajagi porloq bo'lishi mumkin. Prezidentimizning amalga oshirayotgan ishlariga omadlar tilaymiz.


Маъмуржон Абдуллаев - O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-08-26 12:02:21

Дунё миқёсидаги долзарб бўлиб қолаётган Орол муаммоси бугунги кунда улкан глобал экологик хавфга айланмоқда. Президентимиз томонидан кўтарилаётган ушбу муаммо бутун Марказий Осиё давлатларининг муаммосидир.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-26 12:00:48

Орол денгизининг қуриши муаммоси бизнинг минтақавий фожиамиздир. Унинг салбий оқибатлари, афсуски, тобора чуқурлашмоқда. Халқларимизнинг табиатга унинг бойликлар ини асраб-авайлаган ҳолда муносабатда бўлиш ва умумий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш борасидаги кўп асрлик анъаналарига суянган ҳолда , анжуманда Президентимиз томонидан Орол бўйи ҳудудини Экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш ташаббуслари жуда долзаб ва келажакда улкан натижаларга эришиш йўлидир.


Даврон Темиров O‘zLiDePБўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-26 11:43:10

Орол денгизининг қуриши муаммоси бизнинг минтақавий фожиамиздир. Унинг салбий оқибатлари, афсуски, тобора чуқурлашмоқда. Халқларимизнинг табиатга унинг бойликлар ини асраб-авайлаган ҳолда муносабатда бўлиш ва умумий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш борасидаги кўп асрлик анъаналарига суянган ҳолда , анжуманда Президентимиз томонидан Орол бўйи ҳудудини Экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш ташаббуслари жуда долзаб ва келажакда улкан натижаларга эришиш йўлидир.


Ғ.Пўлотов-Ғиждувон туман Кенгаши аппарати раҳбари2018-08-26 09:38:44

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ўтган йили БМТнинг йиғилишида Оролни қутқариш бўйича билдирган фикрлари ҳамда бу борада қилинган ҳаракатлар ижобати сифатида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарларининг Туркманистонда ўтказилган мажлисидаги Давлатимиз раҳбарининг нутқи ҳамда маърузада белгилаб берилган йўналишлар минтақамизда экологик вазиятнинг янада яхшиланишига туртки бўлди деб ҳисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+