O‘zLiDeP фаоллари Термиздаги “Gold Dried Fruits Export” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

28.04.2018, 17:33

O‘zLiDeP фаоллари Термиздаги “Gold Dried Fruits Export” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишларини эшитиш, муаммоларига ижобий ечим топиш билан бир қаторда партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, улар фаолиятини янада кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида ўзаро фикрлар алмашилмоқда, таклиф ва тавсиялар бериляпти.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши бир гуруҳ ходимлари Термиз туманида фаолият юритаётган  “Gold Dried Fruits Export” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхонада олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишдилар. Корхонада олиб борилаётган ишлар кўлами ва экспортга чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва сифати жаҳон талабларига тўла жавоб бериши меҳмонларда катта таассурот  қолдирди.

Таъкидлаш керакки, Термиз туманида фаолият юритаётган  “Gold Dried Fruits Export” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да вилоят экспорт салоҳиятининг юксалишида муносиб ҳиссаси бор.

Мазкур корхона асосан вилоятда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик  маҳсулотларини чет эллик шерикларга етказиб бериш билан шуғулланади. Ушбу корхона кунига 30 тоннадан ортиқ помидор, 60 тоннадон ортиқ қуритилган “айсберг” салати, 3 тоннадан  ортиқ бодринг ва қулупнай маҳсулотларини Германия ва Россия давлатларидаги ҳамкорларга етказиб бермоқда.

Хорижлик шериклар билан тузилган шартномага асосан юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини саралаш, қуритиш ва қадоқлаш ишларини бажариш учун икки юздан ортиқ доимий ва бир ярим мингдан ортиқ мавсумий ишчи кучи жалб этилган.

Шунинг  натижасида  ҳар  куни 6-7 тоннагача помидор, шунча миқдордаги бодринг ва қулупнай сараланиб, экспортбоп ҳолда мижозларга етказиб берилмоқда.

Фаолиятимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш, музлатгичларда сақлаш орқали экспорт килиш билан шуғулланади, – дейди корхона масъул ходими Фарход Шеров. - Ҳозирги кунда бир кунда 30 тонна помидор, 65 тонна айсберг салати, шунингдек, ҳафтада икки маротаба 800-1000 кг.гача қулупнай ва 2000-3000 кг.гача бодринг маҳсулотларини чет давлатга экспорт қилмоқдамиз. Энг эътиборлиси, вохамизнинг 2 мингга яқин ёшларини мавсумий иш билан таъминлаб келяпмиз.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

«Inobot Savdo» МЧЖ БПТ Мирзо улуғбек туман2018-04-30 18:39:28

Сурхондарёда ҳам яхши ишлар олиб борилмоқда экан шунақа сайтларда ёритилса биз тадбиркорларга хам яхши реклама бўларди. :)


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-04-30 16:48:13

“Gold Dried Fruits Export” МЧЖ томонидан уюшмаган ёшларнинг мавсумий иш билан бандлигини таъминлашдаги фаоллигидан мамнунмиз.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Зиёда Қодирова 2018-04-30 16:45:14

“Gold Dried Fruits Export” масъулияти чекланган жамияти Германия ва Россия давлатларига экспорт махсулотларини сифатли етказиб беришда ҳам мақтовга сазовар. Партиямиз бу каби ишбилармон ҳамда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.


O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби Худайбердиева Моҳидил Норбоевна 2018-04-30 16:25:56

O‘zLiDeP электорати ҳисобланган ишбилармон, тадбиркор ва фермерларнинг кўпайиши мамлакат ривожи учун улкан ҳисса қўшиб келмоқда.Чет-эл давлатларига бизнинг маҳсулоталаримизни экспорт қилиниши ўйлайманки, ҳар бир Ўзбекистонлик қалбида ғурур ҳиссини пайдо қилади.Демак, серқуёш улкамизда етиштирилган маҳсулотларимизни бутун дунё тан олмоқда.Юртимизда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган бундай корхоналар сонинг ортиб бориши нафақад юртимиз иқтисодиётининг ўсиши, балки дунё мамлакатлари орасида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.


Фазлиддин Аманов Шахрисабз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари2018-04-30 15:44:48

“Gold Dried Fruits Export” МЧЖ каби қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг кўпайиши Президентимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат натижаси деб ўйлайман


Т.Элмуродов-Учқудуқ2018-04-30 15:29:51

“Gold Dried Fruits Export” МЧЖ томонидан Ўзбекистоннинг кўзни қувонтирувчи мева-сабзавотлари дунёнинг турли маммалакатларига экспорт қилинаётганлиги авваломбор давлатимизга инвестиция киритади, бу эса иқтисодий юксалиш демакдир.


Т.Элмуродов-Учқудуқ "КпСевер" БПТ раиси2018-04-30 15:29:12

“Gold Dried Fruits Export” МЧЖ томонидан Ўзбекистоннинг кўзни қувонтирувчи мева-сабзавотлари дунёнинг турли маммалакатларига экспорт қилинаётганлиги авваломбор давлатимизга инвестиция киритади, бу эса иқтисодий юксалиш демакдир.


Наврўзбек Мукимжонович2018-04-30 14:51:13

“Gold Dried Fruits Export” масъулияти чекланган жамиятида олиб борилаётган ишлар кўлами билан билвосита партия веб сайти орқали яқиндан танишдим. Корхонада олиб борилаётган ишлар кўлами ва экспортга чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва сифати жаҳон талабларига тўла жавоб бериши менда катта таассурот қолдирди. Мен мана шундай ислохотлар натижасида эришилаётга ютуқларимизни Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг оқилона олиб бораётган сиёсатларининг меваси деб биламан.


УзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши раиси Ф.М.Закиров2018-04-30 14:30:35

“Gold Dried Fruits Export” МЧЖ томонидан жуда хам ажойиб тарзда қадоқлаб тайёрланаётган махсулотларни кўриб хурсанд бўлдим юртимизда манашундай корхоналарни кўпайиши бизнинг махсулотларимиз дунё бозорига чиқишига хизмат қилади.


Қизириқ тумани ижрочи котиби Илхом Жумаев2018-04-30 13:51:48

Мамалакатимизда иш олиб бораёдган хорижий тадбиркорларнинг фоалияти ёшларни иш билан таминлашда ўз хисасини қўшмоқда бмнобарин бундай тадбиркорлиг субйектлари кўпаяверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+