Учтепа дастуридан тушиб қолган йўллар қачон таъмирланади? (ВИДЕО)

30.04.2018, 17:17

Учтепа дастуридан тушиб қолган йўллар қачон таъмирланади? (ВИДЕО)

Учтепа туманидаги Юсуф Саккокий маҳалласи фуқаролари Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шамсиддин Қосимовга маҳалланинг асосий ва ички йўлларни таъмирлаш бўйича мурожаат қилишди.

Уларнинг айтишича, мазкур йўл муаммоси телевидение ва матбуотда бир неча бор кўтарилган, тегишли ташкилотларга қайта-қайта мурожаат қилинганнига қарамай, фойдаси бўлмаган.

Депутат аҳолининг мурожаатидан келиб чиқиб, мазкур муаммони атрофлича ўрганишга киришди. Маълум бўлишича, ушбу йўллар 2016 ва 2017 йиллар давомида Учтепа туманини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришга қаратилган Дастурга киритилган. Аммо таъмирланмаган. Хўш, бу муаммо қачон ҳал этилади?

  • Кўрилди
    1919
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Учтепа туман Кенгаши аппарат рахбари К.Агзамов 2018-05-01 17:18:02

Бундай муаммолар тез орада уз ечимини топишига ишонамиз


Олтинкўл туман ижрочи котиби Б.Тўхтасинов2018-05-01 15:43:44

Албатта бундай муоммолар хар бир туман шахарларда мавжуд афсуски.


Олтинкўл туман Кенгаши аппарат рахбари Х.Абдуллаева 2018-05-01 15:41:25

Бугунги кунда фақат УзЛиДеП депутатлари балки Бошқа партиялардан сайланган депутатлар хам ишлаши керак.Албатта вилоят ва туман,шахарлар ривожи учун


O'zLiDeP Томди тумани ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-05-01 09:33:18

Партиямиз депутатлари ёрдамида хар қандай муаммони ечимини топиш мумкун. Мамлакатимизда "Обод қишлоқ" ва "Обод махалла" дастурлари кетмоқда, мана шу дастурлар асосида таъмирланиши мумкун деб уйлайман.


Динара Шовот туман Кенгаши фаоли2018-05-01 09:06:42

Депутатлик гуруҳларининг сайи-ҳаракатлари орқали ўз ечимини топаётган муаммолар талайгина, Насиб қилса худудлардаги шунга ўчшаш муаммолар ҳам ўз ечимини топади


«Беминат Савдо» БПТ М.Улуғбек туман2018-04-30 18:30:08

Тўғри айниқса туманга сайланган депутатлар муамони ичига кириб охирига етказишга ҳаракат қилишмоқда. Бизда ҳам шунақа фаол депутатлар бор уларни ҳам шу сайтга чиқаришса (Бизнинг депутат деп...) хурсад бўлар эдик.


“Нурон савдо” МЧЖ. БПТ М.Улуғбек2018-04-30 18:20:29

ЎзЛиДеПдан сайланган депутатларимиз ҳаммага намума бўлсин ҳамма депутатлар шунақа ишлаганда бунақа жойлар умуман бўлмас эди


O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Хўжаназаров2018-04-30 17:36:35

Мамлакатимизда ички йўлларни таъмирлаш борасида самарали ишлар амалга ошрилмоқда. Бироқ юқоридаги каби муаммолар ҳам учраб турибди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+