O‘zLiDeP сайёр қабулида Баҳодир Зоировга ҳисобланган 356 минг сўм ортиқча қарздорлик бекор қилинди

30.04.2018, 18:18

O‘zLiDeP сайёр қабулида Баҳодир Зоировга ҳисобланган   356 минг сўм ортиқча қарздорлик бекор қилинди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Сариосиё туманида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат килиши керак” деган езгу тамоил асосида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида аҳолидан электр энергия, тоза ичимлик суви олиб келиш, хонадонларга газ балони ажратиш, иссиқхона ташкил этиш, комунал тўлов ва бошқа масалалар бўйича мурожатлар келиб тушди.  

Хусусан, “С.Шерозий” маҳалласи “М.Қошғарий” кўчасида яшовчи Жаббор Бобоназаров уйи ёнида ўрнатилган элетр сим ёғочи яроқсиз ҳолатга келиб колгани сабабли аҳоли электр энергиядан тўлиқ фойдаланмаётганини  айтиб, сим ёғочни алмаштириб беришда ёрдам сўради. Унинг мурожати туман электр тармоклари бош инженери М.Кўчаров томонидан ўрганилди ва шу ернинг ўзида ҳал этилди.  

Шу маҳалланинг “Баркамол Авлод” кўчасида яшовчи Гулмурод Маликзода ичимлик сувининг бир кунда 2 соат берилаётганлиги сабабли кўча охиридаги хонадонларга сув етиб келмаётганидан шикоят қилди. Унинг мурожаатини Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зулайҳо Жаббарова ўз зиммасига олиб, туман Сув оқава унитар корхонасига депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал қилиб беришга ваъда берди.

Шунингдек, учрашувлар давомида ҳудудда яшовчи Боҳодир Зоировнинг муаммосига ҳам ечим топилди. Фуқаро туман газ корхонаси томонидан 356,000 минг сўм ортиқча карздорлик белгилаб қўйилганидан шикоят қилди. Мазкур муаммо С.Киёмиддинов томонидан ўрганилди ва шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Умуман, сайёр қабул давомида 40 га яқин масала ва муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти қонунчилик талаблари асосида ҳал этилди. Қолган масалалар ижроси назоратга олинди. 

Зиёда ҚОДИРОВА,

O‘zLiDeP  Сурхондарё  вилоят

Кенгаши  ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

нигина шоева шурчи2018-05-16 17:29:25

Сиесий оламда узлидеп уз урни ва мавкейига эга. Айникса, фукаролар ва электоратларни кийнаетган, уйлантираетган муаммоларни бартараф этишда хам партия лидерликни кулдан бермайди


Холмуротов Эргаш - ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши "Кенгаш қошида" БПТ раиси2018-05-01 15:28:19

Ушбу бўлаётган сайёр қабуллар халқимизда жамоат ташкилотларига ва партиямизга бўлган ишончни кучайтирмоқда. Ахоли дардини тинглаб, ижобий хал қилувчи бундай сайёр қабулларни кўпроқ ташкил этилиши тарафдоримиз.


Ғ.Юлдашев2018-05-01 11:21:24

Халқлар ичида бизнинг халқимиздек бирбирига мехрибон, жонкуяр инсонлар кам учрайди.Хар бир фуқарога тўғри йўналиш кўрсатиб,хар томонлама ёрдам бериш лозим.Бизнинг партиянинг асосий мақсади ҳам шу.Сайёр қабуллардан тушган мурожатларниг хар бири ўз вақтида хал этилаётганлиги,хаммага бирдек мақул бўлмоқда.Юртимиз тинч,Осмонимиз муссафо бўлсин.!!!


Малика Аҳмедова Қарши шаҳар Кенгаши2018-05-01 10:59:30

Жойларда ташкил этилаётган бундай сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиб, уларни мамнун этмоқда!


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 10:48:39

Сайёр қабулларда тушган мурожаатлар Халқ депутатлари вилоят туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари ва корхона ва ташкилотлар раҳбари томонидан шу ернинг ўзида муоммолар ҳал этилаётганлигидан фуқароларимиз хурсанд.


O'zlidep Қумқўрғон туман Кенгаши ижрочи котиби Ж.Асаматов2018-05-01 10:33:41

Мана шунақанги "Сайёр қабул" ларда тушган мурожаатлар ижроси таъминланган ахоли хурсанд бўлиб президнтимизга ҳамда партия ўз минатдорчилигини билдириб қолмоқдалар!!!!


Томди тумани тиббиёт бирлашмаси БПТ раиси Хидиров Бобошер2018-05-01 09:52:00

Сайёр қабулларда келб тушган мурожатлар билан партиямиз депутатлари жуда яхўи иш олиб бормоқда ва албатта ечимини топмоқда.


Шовот тумани Истиқлол МФЙ БПТ2018-05-01 09:24:04

Сайёр қабулларда халқ дардига малҳам булаётган депутатларимизга, бизга яхши имкониятлар яратаётган Президентимизга рахмат!!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+