“Аёллар қаноти” “Тўла” маҳалласидаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

30.04.2018, 18:24

“Аёллар қаноти” “Тўла” маҳалласидаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Шўрчи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмас” шиори асосида O‘zLiDeP вилоят ва Шўрчи туман Кенгаши ходимлари, депутатлик гуруҳи вакиллари “Тўла” маҳалласидаги хонадонларда бўлди.

Тадбир давомида кам таъминланган ва ногирон оилалар ҳамда уруш қатнашчилари бўлган нуронийлар холидан хабар олинди. Уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.  

– Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эҳтиромдан хурсандмиз, – дейди афғон уруши қатнашчиси Абдураим Добилов.  – Куни-кеча фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш юзасидан Юртбошимиз  фармони эълон қилинди. Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни қадирлаётган O‘zLiDeP ходимларидан миннатдорман.

Тадбирда вояга етмаган ногирон фарзандни тарбиялаётган Ойбарчин Қаршиева, ота-онасидан эрта ажралган икки нафар қизалоқни тарбиялаётган 74 ёшли Ойжамол Қаршиева, бир неча йиллардан буён меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган Муқаддас Дониёровалар хонадонида бўлган “Аёллар қаноти” фаоли Зулфия Шерова озиқ-овқат маҳсулотлари ва партиянинг эсдалик совғаларини топширди.   

    М.Жўраева,

Сурхондарё вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш

бўлими  мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исаева Умида O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири 2018-05-02 15:58:43

Республика бўйича Аёллар қаноти жуда фаол иш олиб бормоқда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий йўналишда амалий натижали ишлар олиб бормоқда. Мана шундай аёлларни борилигидан фахрланаман.


Рахимова Шерман Шермуратовна Сергели туман2018-05-02 14:31:24

“Аёллар қаноти” ташаббуси билан шаҳар ва туман миқёсида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Аёл тадбиркорлар кўпайиш тарафдориман.


Akmal Rustamovich-Sho'rchi tumani O'zlidep faoli2018-05-02 00:59:23

Bu kabi xayrli ishlarning qilinishi barchani birdek hushnud etmoqda.Tumanimizda shunday ishlarning amalga oshirilishi ko'pchilikning quvonchiga sabab bo'lmoqda.Men ham maktabimiz o'quvchi va o'qituvchilari bilan birgalikda o'zim ishlayotgan mahalladagi xonadonlarga kirib chiqdim.Yoshlari 90 dan oshib 100 ga yaqinlashgan otaxonlar bilan suhbatlashar ekanman,bugungi tinch zamonga hamd-u sanolar aytdim.Biz kabi yoshlarga berilayotgan imkoniyatlardan quvondim.Suhbat chog'ida otaxonlar "Front " orti qatnashchisi ekanliklarini bot-bot takrorlashdi.Bugun esa mustaqil,tinch,osuda yurtda yashayotganliklarimiz uchun shukronalar keltirishdi.Ko'zlarida yosh bilan duolar qilishdi.Barcha "Kelajak deputatlari" dan iltimos qilgan bo'lardim: " "Keling yoshlar barcha sohada o'zimizni ko'rsatib,fidoyi bo'laylik".


Музработ туман Кенгаши Ижрочи котиби Каримова Зулфия (Музработ т.)2018-05-01 17:09:22

Партиямиз томонидан жуда яхши ишлар амалга оширилмокда кам таьминланган ва уриш фахрийлари холидан хабар олинишидан фахрлансак арзийди.


Хунарманд уюшмаси кошидаги БПТ раиси Г.Солиева 2018-05-01 16:43:58

“Аёллар қаноти” ташаббуси билан хар бир вилоят.туман микиёсида бир катор ишлар олиб борилмокда шу катори бизда хам .


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Зиёда Қодирова 2018-05-01 16:23:39

Партиямиз хайрли ишларни амалга оширишда ташаббускорлик кўрсатмоқда. Меҳнат фахрийларини ҳамда кам таъминланган оилалар холидан хабар олишдек савоб ишларни амалга ошириш бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.


Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гурухининг ижрочи котиби Шахноза Худайқулова 2018-05-01 15:36:13

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят “Аёллар қаноти” нинг олиб бораётган ибратли ишларида барчамиз фаол булишимиз лозим. Мен хам 9 май хотира ва қадирлаш куни муносабати билан Ўруш ветронлари холидан хабар олишни ният қилдим


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-01 14:40:12

Бу каби хайрли ишларни амалга оширилишида партиямиз ташаббускор бўлаётгани барчамизни бирдек қувонтиради.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-01 14:40:05

Меҳнат фахрийлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланганлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан ҳабар олишни нафақат Аёллар қаноти балки партиямизнинг қолган бўлимлари ҳам фаол қатнашишлари лозим.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 14:14:58

Ўруш ветронлари ногиронлар ва беморларни холидан хабар олиб ҳар биримизнинг бўрчимиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+