Учқун Турсунов иссиқхонасида Россияга экспорт қилиш учун “Пинкпарадайс” навли помидор кўчатини экди

30.04.2018, 18:30

Учқун Турсунов иссиқхонасида Россияга экспорт қилиш учун “Пинкпарадайс” навли помидор кўчатини экди

Жиззахлик Учқун Турсунов омилкор деҳқонлардан бири. Унинг хонадонига ташриф буюрган одам ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, дур ундираётганига гувоҳ бўлади.  

– Иссиқхонамизда ҳар йили картошка ва помидор етиштирамиз, – дейди “Арнасой агро бизнес” МЧЖ раҳбари У. Турсунов. – Ҳосилни йиғиштириб олгач, такрорий экинлар экамиз. Ўтган йили “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томарқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида банкдан 800 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, 110 сотих ташландиқ ер майдонида янги иссиқхона ташкил этган эдик. Айни чоғда 55 сотих ерга ички бозор учун “Жалила” ҳамда “Лесли” навли помидор кўчатлари, қолган 55 сотихга эса Россияга экспорт қилиш учун “Пинкпарадайс” навли помидор кўчатини экдик. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб иш ўринлар сонини  50тага етказиш ниятимиз бор.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDePнинг юқоридаги лойиҳаси томорқасидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад олиб келаётган тадбиркорлар сафини кенгайтирмоқда. Бу эса халқимизнинг турмуш фаравонлигини янада оширишга хизмат қилаётир.

Холбек АСАДОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

 Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1998
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Eshimov Doston Олмазор тумани2018-05-06 22:14:43

Хозирги кунда тадбиркорчликка хамма шарт шароитлар яратилган хич канака тусик йук факат харакат килиш керак изланиш керак биздаги имкониятлар аввал булмаган имкониятлармиздан унумли фойдаланшмиз керак...


"Зарбдор обод" Ф/х раисаси Б.Қорабекова2018-05-03 18:38:25

Зарбдорда ҳам интенсив боғларга катта эътибор қаратилмоқда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ходимлари ва фермерлари олдига жуда катта маъсулиятли вазифа қўйилган. Хусусан ҳозирги кунда 6 гектарли интенсив боғимизда 7 ҳил гилос, нок, 5 ҳил ўрик ва 2 ҳил ёнғоқ навлари парвариш қилинмоқда. Боғга келгусида томчилатиб суғориш иншоотлари ва симбағазлар ўрнатилади. Боғимизнинг вазифаси ҳар йили мўл хосил берадиган боғларни кўпайтиришдан иборат.


Термиз туман Кенгаши аппарат рахбари Н.Норкулов2018-05-03 15:16:14

Экспорт килувчи тадбиркорлрнинг сони кундан кунга куп болиб бормокда бу эса халкимизнинг турмуш фавровонлигининг янада оширилишига хизмат килади.


Дилшод Турсунбоев 2018-05-02 19:13:51

Юртимизда сиз каби тадбиркорларнинг кўпайиб бориши бу ўз-ўзидан экспорт салоҳиятини ошиб боришага эришилади.


Усманов Арслонбек2018-05-02 19:13:43

Мана шундай тадбиркорларнинг кўпайиши биринчи навбатда ҳалқимизнинг дастурхони тўкин бўлади, бозорларимиз арзонлашади, халқимиз иш билан таъминланади. Бундай тадбиркорларнинг кўпайиши юртимизда олиб бориллаётган ислоҳатларнинг меваси десак муболаға бўлмайди.


O’zLiDeP Зафаробод туман Кенгаши ижрочи котиби З.Бобомуродов2018-05-02 18:54:00

Вилоятимизда сиздек тадбиркорлар борлигидан хурсанлмиз, сизларни қилаётган бу ишларизни кўриб ёшларимиз албатта ўзларига керакли хулосаларни чиқариб олади деган умиддамиз.


Фориш туман Кенгаши депутати Холдор Явқоштиев2018-05-02 16:09:04

Президентимиз томонидан тадбиркорларга қанчадан қанча шарт-шароитлар яратилмоқда. Тадбиркорларимиз бундан унумли фойдалана олиши керак


O`zLiDeP Қизилтепа туман ,бўлими "Усто Жаҳон мўжизаси"МЧЖ раисиТошпўлатов Жаҳонгир 2018-05-02 13:40:03

Заминига чўп сўқса кўкарадиган жаннатмакон Ўзбекистонинг заррин қуёшнурида етиштирилган барча мева-сабзовотларини исътемол қилган инсон хамиша соғлом ва ғайратли бўлади. Қуёшли Ўзбекистонимизда мана шундай уста боғбон тадбиркорла кўпаяверсин. Бу ишлар замирида Ўзбекистоннинг экспорт солоҳиятини жахондаги юқори ўринларга чиқишига сабаб бўлса неажаб.


Жиззах вилояти Бунёдкор корхонаси БПТ раиси Яркулов Мусурмон2018-05-01 18:47:59

Экспорт килувчи тадбиркорлар сони яна биттага купайгани кувонарли хол албатта. Биринчидан валюта кириб келади иккинчидан янги иш уринлар яратилади.


Жиззах вилояти Кувончбек фермер хужалиги БПТ раиси Кораев Уткир2018-05-01 18:42:45

Экспортбоп махсулотларни етиштириш осон эмас. Шундай экан барчамиз тадбиркор акамиздай мехнат килишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+