O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Маҳорат” маҳалласига тоза ичимлик суви келадиган бўлди

30.04.2018, 18:34

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Маҳорат” маҳалласига тоза ичимлик суви келадиган бўлди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими томонидан Хонқа туманидаги “Бунёдкор” ва “Маҳорат” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда маҳалла аҳли томонидан 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарият қисми мутасаддилари томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилди.

– Кўчамиздаги 22 та хонадонга тоза ичимлик суви етиб келмаслиги бизнинг энг катта муаммомиздан эди, – дейди “Маҳорат” маҳалласи Янги ҳаёт кўчаси 84-уйда яшовчи Нураддин ака Каримов. – Шу боис сайёр қабул давомида ушбу муаммони кўтардик. Масалани Туямуйин Урганч минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси Хонқа туман бўлими вакили ўрганиб, кўчамиз 2018 йилги Давлат дастурига киритилгани ва тез орада ишлар бошлаб юборилишини маълум қилди.

Сайёр қабул давомида шу маҳаллада яшовчи Анажон Қаландарованинг ҳам муаммосига ечим топилди. Унинг фарзандлари билан биргаликда оилавий мебель ишлаб чиқариш цехини кенгайтириш мақсадида ер сўраб қилган мурожаати O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси О. Абдуллаев томонидан назоратга олинди.

Мулоқот давомида маҳаллага симёғоч ўрнатиш, кредит олиш,  маҳаллага кичик савдо мажмуаси қуриш, йўл таъминоти, мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш каби йўналишларда келиб тушган мурожаатларни ҳам депутатлик сўровлари орқали ҳал қилишга келишиб олинди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қорабоев Ўктамбек - ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Шўрчи туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-01 15:44:00

Фуқароларимиз депутатларга ишонмай қўйган эди. Туманимизда ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар натижасида ахолининг муаммолари ижобий хал этилиб, депутатларга ва мутассади ташкилотларга бўлган ишончи ортиб бормоқда.


Akmal Rustamovich-O'zlidep Sho'rchi tuman kengashi faoli2018-05-01 15:13:15

Shunday sayyor qabullarning o'tkazilishi aholining ming bir dardiga darmon bo'lmoqda.Necha yillardan buyon yechilmayotgan muammolari yechilmoqda.Men shunday sayyor qabullarning tez-tez o'tkazilishi tarafdoriman.Biz kabi faol yoshlar " Xalq dardini tinglamasak,uning muammolarini yechishga yordam bermasak" muhtaram yurtboshimizga,ona vatanimizga hiyonat qilgan bo'lamiz.Men O'zbekiston deb atalmish hur diyordagi barcha yoshlarni "Kelajak deputati" sifatida faollikka chaqiraman.Ey o'zbek yoshlari keling barchamiz birlashib "Ona yurtimiz baxt-u iqboli uchun" o'zimizning munosib hissamizni qo'shaylik


Холматов Шухрат-Узлидеп Шурчи туман Кенгаши депутати2018-05-01 13:52:24

Туман Кенгаши Депутатлик гурухимиз билан биргаликда сайёр кабуллар утказилиши натижасида ахолимизни кийнаб келаётган саволларга,муаммоларга ечим топиб, уларга якиндан ёрдам бераётганлигимиздан рухланиб,бу каби тадбирларни республикамиз депутатлик гурухлари томонидан хам куплаб утказилиб борилиши истагидаман.


Кулматов Улугбек-Шурчи туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-01 13:35:38

УзЛидеп депутатлик гурухлари томонидан туманимизнинг чекка худудларида утказилаетган бундай Сайёр кабуллар одамларимизнинг йигилиб колган куплаб муаммоларини ечиб келмокда, огирини енгил килмокди. Шу сабаб халкнинг депутатларимизга, давлатимизга ишончи ортиб бормокда. Муаммолар билан биргаликда, одамларимизнинг янгидан янги таклифлари хам урганилиб, мухокамага куйиб келинмокда. Партиямиз томонидан бундай учрашувларни куплаб ташкил этилиши одамларимизнинг эртанги кунга булган ишончини ошишига сабаб булади.


Алишер Фозилов 2018-05-01 11:30:20

Хокимият вакиллари етиб боролмаган жойларга УзЛиДеП вакиллари халкнинг муаммоли масалаларини депутатлик гуруҳлари орқали жойларда ўз ечимини топмоқда


Акбар Якубов2018-05-01 11:20:39

Сайер қабуллар давомида жойларда фуқаролар томонидан айтилган ва уларни қийнаб келаётган муаммолий масалалар тегишли тартибда ўрганилиб чиқилиб ва ижобий ҳал этилса шундагина биз халкнинг ишочига кирамиз.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 10:20:03

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларимиз томонидан тушган мурожаатларига депутат сўровлари орқали ижобий ҳал этилмоқда.


М.Дониёрова -Учқудуқ O‘zLiDeP фаоли2018-05-01 10:08:56

Хоразм вилояти O‘zLiDeP жамоаси ташаббуси билан ўтказилга сайёр қабул инсонлар муаммолари ечимига ижобий самара бергани кўриниб турипти. Партиямиз ташаббуси билан шу каби сайёр қабуллар кўпроқ ўтказилиши лозим деб ўйлайман.


Абдурашид Қулмуродов Қамаши туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-01 08:40:26

Биз ҳам мана шунақа сайёр учрашувларда фаол қатнашиб келмоқдамиз. Бунақа учрашувлар бўлиб туриши аҳоли учун жуда фойдали бўлмоқда.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Абдуллаев Турсунали2018-04-30 19:16:32

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқароларимизнинг ечими топилмасдан келаётган муаммоларига депутат сўровлари орқали ечим топилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+