“Энди таянадиган ва суянадиган ташкилотимиз бор”, дейишмоқда андижонлик томорқачилар

30.04.2018, 18:36

“Энди таянадиган ва суянадиган ташкилотимиз бор”, дейишмоқда андижонлик томорқачилар

Ўтган йили “Универсал агролюкс” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиб, Жанубий Кореянинг “Майсон плакон” компанияси билан шартнома асосида замонавий иссиқхонада гидропоника субстракт усулида помидор ва бодринг етиштиришни йўлга қўйган эдик. Натижада ўтган қиш мавсумида 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларимиз хорижга экспорт қилинди. Бу мувофаққиятдан ва Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қароридан руҳланиб, иссиқхонамизга ёндош ҳудудда яна бир “Помидор агролюкс” корхонасини ташкил қилдик.

Таъкидлаш керак, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори биз ёш фермерларни қувонтириб юборди. Айниқса, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилиши биз фермерларни ниҳоятда руҳлантирди. Бундан буёғига фермерлар ўз муаммоларини дадил айта оладиган, кўмагига дадил таянадиган ташкилот борлигини ҳис қилиб ишлайди.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, қарорга мувофиқ, “Томорқа хизмати” МЧЖлар давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади. Бу эса фаолиятимизни тизимли йўлга қўйиб, эмин-эркин самарали фаолият юритиш имконини беради. Бир сўз билан айтганда, биз фермерларни ўйлаб қабул қилинган бу муҳим ҳужжат фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишга қулай шароит яратади. 

Санжарбек РАҲИМОВ,

Андижон вилояти,

Шаҳрихон туманидаги

“Универсал агролюкс”

 МЧЖ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Зиёда Қодирова 2018-05-01 16:32:41

“Универсал агролюкс” масъулияти чекланган жамиятининг бугунги кун талабларига мос равишда амалга ошираётган самарали ишларини кўриш қувонарли хол албатта. Ушбу МЧЖнинг келгусидаги ишларига сафарлар ёр бўлсин!


Боходиржон2018-05-01 15:08:39

ушбу йўналиш бўйича керак бўлса Ўзбекистонни хар бир вилоятларида, хар бир туманларида ташкил этиш ва кўпайтириш керак зеро Ўзбекистонда тадбиркорлар кўпайса давлатга хам халқимизга хам фойда


Наргиз. Андижанский Областной Совет Либерально-Демократической партии Узбекистана2018-05-01 14:44:45

Да приносится польза прежде всего каждому соотечественнику, всему нашему народу. Устраняются все преграды и ограничения, препятствующие развитию частной собственноси и предпринимательства.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бщлими этакчи консултанти2018-05-01 13:57:00

Бу ёш фермерлар учун айни муддо бўлди ўзини ўнглаб олишлари учун.


Равшанов Шерзод 2018-05-01 11:23:53

Дарҳақиқат бизнинг она юртимиздаги бу имкониятларнинг чек-чегараси йўқ. Ўзбек халқи азалдан ерга меҳр бериб ундан оқилона фойдаланадиган халқ ҳисобланади, шундай экан юртимиз равнақи учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшсак юртимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳаларини янада ривожланишига эришамиз. Биз O’zLiDeP аъзолари жуда катта кучмиз.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-01 10:52:57

Юртимизда тадбиркор ва фермерларга жуда катта имконият ва имтиёзлар берилмоқда. Тадбиркорларимиз янада кўпайсин ва ривожлансин.


Хива тумани “Максудбек ўгли Шухратбек” фермер хўжалиги БПТ раиси Гоипов Махсудбек2018-05-01 10:26:43

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилиши орқали нафақат фермерлар, балки томорқа ер эгаларига ҳам кенг имкониятлар яратилди.


Умиджон Шахрихон тумани2018-05-01 10:24:27

Шахрихон туманимизнинг келажаги порлок!


А.Қаршиев-Учқудуқ туман Кенгаши депутати2018-05-01 09:52:22

“Универсал агролюкс” масъулияти чекланган жамият томонидан амалга оширилаётган ишлар юртимиздаги барча томорқа ер эгаларига ўрнак бўлса ажаб эмас. Тадбиркорга бунданда кенг фаолият олиб боришига тилакдошман.


Абдурашид Қулмуродов Қамаши туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-01 08:36:30

Ҳақиқатдан ҳам юртимизда тадбиркор ва фермерларга жуда катта имконият ва имтиёзлар берилмоқда. Ушбу МЧЖнинг ривожланиши ҳам ўз имкониятлари ва давлат томонидан берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиши натижасидир. Юртимизда мана шунақа тадбиркорларнинг кўпайиб бориши бизни қувонтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+