Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши фаолияти билан танишди

01.05.2018, 16:46

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши фаолияти билан танишди

2018 йил 26 апрель куни Бухоро шаҳрида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ермек Утемуратов O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов  билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида меҳмон O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиявий лойиҳаларни амалга оширилиши борасида амалга оширилдаётган ишлар билан яқиндан  танишди, шунингдек томонлар ўртасида икки мамлакат худудлари ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, бу жараёнларда сиёсий партияларнинг роли тўғрисида фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP худудий кенгашлари, депутатлик гуруҳлари олдида хозирги кунда турган устувор масалалардан бири бўлган худудларда мавжуд ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни янада яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этишда яқиндан иштирок этиш эканлиги таъкидланди. Бу ишларни амалга оширишда маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик корпусининг роли тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Е.Утемуратов сўз олиб, Қозоғистон Республикасида жамият ҳаётини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича тўхталди, Бухоро вилоятига ташрифидан мақсадлари борасида гапириб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ҳамда муштарак мақсадлар янгича босқичга кўтарилаётганлиги таъкидланди, сиёсий партиялар ҳам икки мамлакат ўртасида эришилган юқори даражадаги келишувларда кўзда тутилган долзарб вазифаларни ҳаётга жорий этишда фаол иштирок этишлари зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Хусусан, мамлакатлар туристик имкониятларидан унумли фойдаланиш, икки мамлакат вилоятлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек ва қозоқ халқлари маданиятларини кенг тарғиб этиш ва бошқалар шулар жумласидандир.  

Учрашув дўстона руҳда ўтди.

O‘zLiDeP мабуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

УзЛиДеП Термиз шахар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-02 17:56:27

Албатта бу каби ҳамкорликлар партиямиз нуфузи ва салоҳиятини янада ошишига хизмат килади.


"Гурлан гўза" фермер хўжалиги БПТ2018-05-02 13:49:57

Бошқа давлат вакилларининг давлатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар фаолиятига қизиқиши биз учун қувонарли, албатта!


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-02 12:13:04

Албатта бу каби ҳамкорликлар партиямиз нуфузи ва салоҳиятини янада ошишига, нафақат мамлакатимиз ичида балки яқин қўшни мамлакатлар , дунё давлатлари ичида ҳам биз илгари сураётган ғояларнинг оммалашувига сабабчи бўлади.


Норқулова Феруза Узун туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-02 11:45:35

Қўшни давлатлар вакилларининг давлатимиз сиёсий партияларига қизиқиши бу партиямизни нуфузини янада оширади.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-05-02 11:37:37

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Е.М.Утембаевнинг Бухорога ташрифи ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят ташкилоти раҳбарияти билан учрашуви барча ходимлар ва фаолларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Бўлиб ўтган дўстона учрашув ва музокараларда иккала давлатнинг етакчи сиёсий партиялари - “Нур Отан” ва O’zLiDeP фаолияти билан яқиндан танишилди, ушбу сиёсий тузилмаларнинг келгусидаги ўзаро ҳамкорлиги бўйича сўз юритилди. Шуни айтиш жоизки, бугунги кунда вилоят партия ташкилоти сафларидаги 20 минг O’zLiDeP аъзолари орасида қардош қозоқ халқи вакиллари ҳам бор. Ромитан туманидаги Газли, Байналминал, Пешкў туманидаги Жонгелди маҳалла фуқаролар йиғинларида, “Газлинефтқазибчиқариш” МЧЖ, “Газлимагистралгазқувурлари” бошқармасида ташкил этилган партиянинг қуйи бўғинларида ўзбеку қозоқлар изчил фаоллик кўрсатишмоқда. Дўстона учрашув самараси ўлароқ, иккала партия ўртасидаги ҳамкорлик янада кучайиб, ўзаро тажриба ва фикр алмашувлар кенг йўлга қўйилади, партиямизнинг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги дастурий вазифалари ижроси таъминланган бўлади деб ўйлаймиз.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-02 10:42:24

Бухоро шаҳрида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ермек Утемуратов O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашига ташрифи чоғида партиямиз фаолиятига ижобий баҳо бериши қуноварли хол албатта.


Олтинсой туман Кенгаши Мингчинор МФЙ БПТ2018-05-02 10:20:34

Бу икки давлат дустона алоқалар ўрнатиб, ўзаро алоқаларни ривожлантиришдаги муносабатлар мухум ахамиятга эга бўлмоқда


Томди тумани Маданият ва спорт ишлари булими БПТ раиси Н.Қурманбаева2018-05-02 09:51:05

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ермек Утемуратов O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов билан учрашуви ўзбек ва қозоқ халқларининг маданиятлари билан яқиндан танишишда, туризм ва тадбиркорлик сохаларининг ривожлантиришга имкониятлар яратилмоқда.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-05-02 09:44:00

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ермек Утемуратовнинг O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгашидаги ташрифи партиямизнинг келгуси тарғибот ишларида ижобий рол ўйнайди.Бундай учрашувларни қўллаб қувватлаймиз.


Сергели Матниязова Гулрух2018-05-02 09:24:40

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ҳамда муштарак мақсадлар янгича босқичга кўтарилаётганлигидан хурсандмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+