“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг энг иқтидорли ёшлари аниқланди

01.05.2018, 15:33

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг энг иқтидорли ёшлари аниқланди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда шаҳар ҳудудидаги касб-ҳунар коллежларидан 27 нафар иқтидорли ўқувчилар ўзининг янги инновацион ғоялари билан қатнашди.

Абдулазиз  Маҳмудов Андижон шаҳар Ахборот технологиялар коллежи ўқувчиси. Компьютер саводхонлиги, интернет ишланмалари бўйича тенгдошлари орасида унга етадигани йўқ. Шу боис танлов давомида у қилган тақдимот танлов қатнашчиларида катта таассурот қолдирди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

– Бугунги танловда компьютер программаларини соддалаштириш ва интернет ишланмаларини ўзбек тилида яратиш бўйича янги технологиям билан иштирок этдим, – дейди ёш ихтирочи. – Очиғини айтиш керак, мен яратган бу лойиҳа нафақат тенгқурларимда балки ҳакамлар ҳайъати аъзоларида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Энди лойиҳамни янада такомиллаштириб, ахборот телекоммуникация соҳаси ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Таъкидлаш керак,  танловда Абдулазиз  Маҳмудовдан ташқари Андижон маиший касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муҳаммадбобур Муродов ҳамда  Андижон Машинасозлик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Эркинбой Тўйчибоевлар ҳам танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Дилмурод СОБИРОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ёшлар қаноти етакчи мутахассиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1674
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мираҳмедов Мухриддин Фурқат туман метан газ корхонаси БПТ раиси2018-05-15 09:32:54

“Ёш инновациячи” кўрик танлови ўтказилиши ёшларни қизиқишларини янада оширмоқда


Икромжон Мамадолимов Олтиариқ тумани, ижрочи котиб2018-05-07 11:15:48

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови Ўзбекситоннинг келажакдаги олимларини танлаб бермоқда.


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-05-04 10:45:18

Ёшларнинг иқтидорлиларини саралаётган бундай танловлар кўпайиши тарафдоримиз! Андижонликларнинг бу борадаги ташаббуслари қўллаб-қувватланаётгани уларга қанот бермоқда.


Малика Аҳмедова Қарши шаҳар Кенгаши2018-05-02 15:30:28

"Ёш инновациячи" кўрик танлови орқали ёшлар ўз иқтидорларини намойиш қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.


Гурлан тумани Кенгаши раиси Досимов Рустам Алламберганович2018-05-02 13:54:16

Партиямиз томонидан мазкур кўрик-танловнинг ташкил этилиши ёш истеъдодларнинг юзага чиқишига, ўз қобилиятларини намоён этишларига ва келажакда давлатимиз равнақига муносиб ҳисса қўш оладиган инсон бўлишга қодир эканликларини исботлашларига имкон бермоқда.


Тўкаев Насибилло2018-05-02 10:22:30

Ёшларимизга яратилаётган шароитларни кўриб, кўзларимиз қувонади. Куни кеча бизнинг Хўжаобод туманида хам "Ёш инновациячилар" кўрик танлови бўлиб ўтди. Мана шунга ўхшаш тадбирлар кўпроқ ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Наргиз. Андижанский Областной Совет Либерально-Демократической партии Узбекистана2018-05-02 09:55:46

Поощрения талантливой молодежи всегда в центре внимания. Такие конкурсы и фестивали заинтересуют нашу молодеж к ещё большим иновационным открытиям.


Бекзод БОБОМУРОТОВ 2018-05-02 09:42:12

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЁШ ИННОВАЦИЯЧИ ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗНИНГ АСОСИ БЎЛИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


Улуғбек Жовлиев O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2018-05-01 17:09:18

O’zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик танлови чекка худудларидаги ташаббускор, иқтидорли ёшларимизни кашф қилинишига самарали ёрдам беради десак муболаға бўлмайди. Шунақа лойихаларнинг кўпайиши тарафдоримиз!


O’zLiDeP Сурхондарё вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Зебинисо Қурбонова 2018-05-01 17:01:08

“Ёш инновациячи” кўрик танлови туман босқичларида чекка худудлардаги иқтидорли ёшлар аниқланмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+