Аниқ мақсадли парламент ва депутатлик назорати ҳудудлар ривожига хизмат қилади (ВИДЕО)

02.10.2017, 15:53

Аниқ мақсадли парламент ва депутатлик назорати ҳудудлар ривожига хизмат қилади (ВИДЕО)

2017 йилнинг 29 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида ҳар бир партия ўз дастуридаги вазифалардан келиб чиқиб тегишли соҳаларда фаолият юритаётган вазирлик ва қўмиталар фаолияти устидан парламент ҳамда депутатлик назоратини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланган эди. Хусусан, O‘zLiDeP Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан бу борада тизимли ва доимий ишларни йўлга қўйиши алоҳида қайд этиб ўтилган эди.

Ўтган давр мобайнида O‘zLiDeP ҳамда тегишли вазирликлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ушбу вазифани марказда ва жойларда изчил ва самарали йўлга қўйиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жойларга чиқиб, тегишли йўналишларда ўрганишлар олиб борилди. Ишни янги талабалар асосида ташкил қилиш борасида зарур амалий тажриба тўпланди. Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар нафақат самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатишда, балки ўрганилаётган масалалар юзасидан мавжуд ҳолатни янада такомиллаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини аниқлаб олиш имконини берди.

Натижада O‘zLiDePнинг парламентдаги фракцияси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан 2017 йилнинг охирги чораги ҳамда 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ушбу вазирлик ва идоралар устидан парламент ва депутатлик назорати йўналишида амалга ошириладиган ишлар режаси шакллантирилди.

Йиғилиш иштирокчилари даставвал Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан режалаштирилаётган парламент эшитувлари мавзуларини атрофлича муҳокама қилишди. Хусусан, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан худудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янги сифат даражасига олиб чиқиш, Инвестиция бўйича давлат қўмитаси томонидан хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусидаги масалаларни мамлакат парламенти қуйи палатаси муҳокамасига киритиш масалалари кўриб чиқилди. Молия вазирлиги томонидан маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Мажлисда ҳудудлар кесимида партия депутатлик гуруҳлари томонидан амалга ошириладиган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Айтиб ўтиш керакки, O‘zLiDePнинг муҳокама этилаётган дастури лойиҳаси ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар кенгашларида амалга ошириладиган назорат тадбирлари аниқ белгилаб чиқилгани билан эътиборлидир. Бунда мавзулар ҳар бир ҳудуд, шаҳар ва туманнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда, ушбу ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган масалалар ҳолатини ўрганиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб белгилангани диққатга сазовордир.

Хусусан, ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг муҳим аҳамиятидан келиб чиқиб, тегишли халқ депутатлари вилоят кенгашларида ЭИЗлар фаолиятини ташкиллаштириш борасида мамлакатмиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари ижросининг бориши, 57 туман кенгашларида кичик саноат зоналари, 9 туманда эса фармсаноат ҳудудларини ташкил этиш борасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш масалалари дастур лойиҳасидан ўрин олди.

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгашидаги партия гуруҳи томонидан Янгиер кичик саноат зонасида амалга оширилган ўрганишлар бу масалаларнинг нақадар долзарблигини яна бир бор тасдиқламоқда. Шу туфайли ҳам ушбу йўналишдаги назорат масалаларига дастур лойиҳасида алоҳида аҳамият қаратилди.

Бундан ташқари, 58 та туман ва шаҳар кенгашлар сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳолатини ўрганиш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилди.

Маълумки, бир қатор вилоятлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривжлантириш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг сўзсиз бажарилиши тегишли ҳудудлар тараққиётида алоҳида аҳамият касб этади. Шуларни инобатга олган ҳолда мазкур дастурларнинг ижроси O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан назоратга олинадиган бўлди.

Дастурдан шунингдек ҳудудларга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масалалари ҳам ўрин олган.

Дастурда алоҳида эътибор қаратилган йўналишлардан яна бири Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг кафолатланган даромад базасини кенгайтириш, айрим вилоят ва туманларни субвенциядан чиқариш борасида амалга оширилаётган чораларни ўрганиш билан боғлиқ.

Мажлис иштирокчилари томонидан ушбу масалаларнинг барчаси арофлича муҳокама қилинди, белгиланган вазифаларни бажаришга барча имкониятларни сафарбар этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Мажлис иштирокчилари томонидан парламент ва депутатлик назоратининг бу шаклда, яъни Президентимиз берган кўрсатмалари асосида йўлга қўйилиши, партия ва депутатлик корпуси фаолиятини аниқ мақсадларга йўналтириши, натижадорликка эришиш, аниқ амалий натижаларга йўналтирган ҳолда марказда ва жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларда реал ўрнини топишда хизмат қилиши алоҳида таъкиданди.

Муҳокамалар якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Фахриддин Абдусатторов - O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аппарат раҳбари 2018-09-15 14:37:23

Дарҳақиқат, санъат ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Ўзига хос йўналишга эга бўлган миллий мусиқа санъати - мақомимизни бутун дунёга тараннум этиш ва унинг бой маънавий синоатидан барча халқларни бахраманд этишдек хайрли ишлар доимо таҳсинга лойиқдир.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-09-09 09:26:41

Мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ундан дунё аҳлини баҳраманд қилиш, келгуси наслларга безавол етказиш мақсадида юртимизнинг гўзал ошёни бўлган Шахрисабзда ўтказилилиши ва унда кўплаб мамлакат вакилларининг иштирок этиши бу тадбир ана шундай буюк маданий мерос ривожига ўзбек халқининг ҳам муносиб ҳисса қўшганига турли қитъа ва мамлакатлар вакилларини яна бир бор эътрофидир .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+