Зиёрат туризми янада ривожланади

01.05.2018, 19:41

Зиёрат туризми янада ривожланади

Ўзбек ва турк халқларининг тилидинитарихи ва маданияти бир-бирига жуда яқин. Биз Туркиянинг машҳур Истанбул, Анқара каби шаҳарларига қанчалик боришни ҳавас қилсак, улар ҳам Бухоро, Самарқанд, Хива каби тарихий шаҳарларимизни ўз кўзлари билан кўришни жуда-жуда исташади, албатта.

Негаки, Туркия мусулмонлари учун Ўзбекистон тупроқлари алоҳида аҳамиятга эга. Бу юртда етишган ва абадий қўним топган буюк алломаларни зиёрат қилиш улар учун алоҳида аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга қилган ташрифи бу борада янги саҳифани очиб берди.

Биламиз бу борада Туркия жуда катта тажриба тўплаган жаҳоннинг етакчи мамлакатлари сафига киради. Биз ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш асносида мазкур мамлакатнинг туризм соҳасидаги тажрибасини ўрганишимиз керак бўлади.

Ўз навбатида, ЎзЛиДеПдан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳамда партия фаоллари ҳам ушбу жараёнлардан четда турмасдан сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ва сайёҳлик логистикаси билан боғлиқ хизматларнинг қулайлигини ошириш, шунингдек, туристик фаолият билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиши талаб этилади. Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ўртасида кечган музокаралар ва улар асосида қабул қилинган ҳужжатларда назарда тутилган вазифаларни ҳаётга самарали татбиқ этиш иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг бой тарихи, маданияти, меъморий ёдгорликлари ҳамда ноёб анъаналарини бутун жаҳонга танитишга ҳамда Ўзбекистон дунё давлатлари сайёҳлари учун энг севимли туристик йўналишлардан бирига айланишига муносиб ҳисса қўшишимиз лозим.

Шерзод МАҲМУДОВ,

Бухоро вилояти “Карвон” маданий меросни

ўрганиш ва туризмни ривожлантириш маркази раҳбари,

  халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1867
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Бекобод туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Расулов2018-05-03 09:21:52

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия давлатидаги тарихий ва маданий ёдгорликлар билан танишиш фуқаролар учун жуда мухимдир.


Каттақўрғон шахар O'zLiDeP аъзоси Маматов Иргашжон Сунатулло ўгли 2018-05-03 09:18:27

Икки давлат ўртасида Туризм соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш Юртимиз равнақига катта ҳисса қўшади.


Жиззах вилояти Зафаробод туман Ветеринария бўлими БПТ раиси жумашов Шерали2018-05-02 19:28:45

Ўзбекистон тарихий қадамжоларга бой мамлакат, юртимизга келаётган минглаб сайёхлар бундан бунинг мисоли.


Нормуродова Назокат Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати2018-05-02 16:55:28

Мамлакатимизнинг муқаддас қадам жоларига, хориж мамлакат рахбарлари ва фуқароларининг ташрифидан мамнунмиз. Ўзбекистонимизда туризм сохасига қаратилаётган эътибор барчани ўзига жалб этмоқда


Аралов Мирзохид Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати2018-05-02 16:20:33

Бизнинг юртимизда туризм сохаси йулга куйилган, бу сохани ривожлантириш билан кушни давлатлар билан алоқа жисплашади баркарорликни таъминлайди.


Олтибоев Ўрол Партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-02 15:56:33

Туризм ўз мазмун-моҳиятига кўра,халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик туйғуларини шакллантиради


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши ижрочи котиби Хусаинов Илхом Исматуллаевич2018-05-02 15:28:25

Туркиянинг машҳур Истанбул, Анқара каби шаҳарларига қанчалик боришни ҳавас қилсак, улар ҳам Бухоро, Самарқанд, Хива каби тарихий шаҳарларимизни ўз кўзлари билан кўришни жуда-жуда исташади, албатта ,бу сузлар замирида икки давлат уртасидаги тенг шерикчилик миллатлар аро тотувлик диний багркенглик ётади


Шеров Қувондиқ Полвонназарович - депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-02 13:42:08

Давлатимизда туризмни янада ривожлантириш бўйича бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқдаки, ушбу фармо ва қарорларда тарихий шаҳарларимизнинг туризм салоҳиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сонли ҳамда 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сонли Фармонлари, 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари шулар жумласидандир. Мазкур фармон ва қарорлар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юртимизга туристлар оқимининг оширилишини таъминлашга хизмат қилади.


Гурлан туман Ветеринария бўлими БПТ2018-05-02 13:36:04

Юртимизнинг тарихий Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари ўзининг катта туризм салоҳиятига эга. Шуларни ҳисобга олиб бир қатор қарор, фармонлар қабул қилинди. Шунингдек, ички туризмни ривожлантириш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


O`zLiDeP Бойсун туман Кенгаши Ўрмон хужалиги БПТ раиси2018-05-02 12:00:44

Туризм соҳасининг ривожланиши икки ҳалқни бир бирига янада яқинлаштиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+