Депутатлик сўровларига вақтида жавоб бериляптими? (ВИДЕО)

02.05.2018, 10:29

Депутатлик сўровларига вақтида жавоб бериляптими? (ВИДЕО)

Бугунги кун депутати аҳоли билдирган ишончини оқлаши учун том маънода уларнинг дарду-ташвиши билан яшаши, мурожаатларини беэътибор қолдирмаслиги лозим. Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қосимов Шамсиддин ҳам шу мақсад сари интилиб, сайлов округидаги эҳтиёжманд оилалар шарт-шароитини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

TAS-IX:

YouTube:

Аҳолининг мурожаатлари ўз вақтида, виждонан адо этилса, уларнинг шикоятларига барҳам берилган бўлар эди. Аммо шундай масалалар борки, бу биргина депутат ҳатти-ҳаракати билан амалга ошмайди. Бунда мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам жиддий ёндашишлари талаб этилади. Зеро, депутатга беписандлик халққа беписандлик демакдир.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД:

Учтепа дастуридан тушиб қолган йўллар қачон таъмирланади? (ВИДЕО)

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1941
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Кенгаши2018-05-05 14:54:15

Хакикатдан хам айрим холларда мутасадди ташкилот рахбарлари махаллий Кенгаш депутатларининг суровларига жавоб беришмайотганлиги рост. Бу муаммони хал этиш учун конунчиликда куриб чикиш керак деб хисоблайман.


Яккасарой туман Кенгаши Махмудов А.2018-05-05 14:53:22

Президент қарор ва фармонларининг ижроси юзасидан берилган депутат сўровларига қониқарли жавоблар берилмаяпти.Бу ҳолат ўз-ўзидан ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.


Яккасарой туман Кенгаши Ахматджонов И.2018-05-05 14:52:33

Хар бир депутат узи сайланган округида сайловчилари билан учрашувда тушган муаммони хал этишга харакат килади.Бирок баьзи мутасадди ташкилотлар рахбарлари ханузгача уйгонмаган.


Яккасарой туман Кенгаши Акобиров С2018-05-05 14:48:39

Депутатлик сўровларига ўз вақтида жавоб қайтармайдиган мансабдор шахслар минг афсуски ҳозирги кунда ҳам кўплаб учрамоқда. Президентимиз томонидан килинаётган сайи харакатлар, кенг камровли тизимли ислохотларни амалга ошиши учун, албатта хар биримиз кулимиздан келганча харакат килишимиз ва бу ишларни куллаб кувватлашимиз керак булади. Шунинг учун уйлашимча бу жиддий масалани ечимини топиш учун, купчилик биргалашиб харакат килсак, албатта ижобий натижаларга эришамиз ва халкимизни рози килган буламиз


Яккасарой туман Кенгаши Камилов Д.2018-05-05 14:43:01

Депутатлар бу халк вакили шу бойс хар бир депутат уз ишига маъсулият билан ендашса уз сайловчиларининг таклиф ва муоммаларини урганиб шу жойнинг узида хал этилишига ердам килинса албатта халкимиз рози булари сузсиз


Хикмат Ражабов O`zLiDeP Урганч туман Кенгаши депутати2018-05-03 17:41:10

Мутасадди ташкилот рахбарларидан масаламиз ечилиб келмаган фақат туман дастурига киритилса 2018 йилда бажарилади дейишади.


Муборак Жаббарова O`zLiDeP Урганч туман Кенгаши депутати2018-05-03 17:39:59

Мутасадди ташкилот рахбарлари депутатлар қўйган масалани ечишга уриниб ҳам кўришмайди М.Эрматовнинг юқорида билдирган фикрига ўхшаб конунчиликда кўрилиши лозим. Рахбарларни масалага оид қўлида асос бўлмагани учун жўяли жавоб қайтараолмайди.


ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгашининг Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири И.Камилова2018-05-03 10:37:23

Хақиқатдан хам депутатлик сўровларига жавоб бермаётган, ёки депутатлик сўровига жавобни кечиктириб бераётган ташкилотлар бор. Баъзи ҳолларда депутатлик сўровга жавоб кечиктириб берилиши сўров олган ташкилот томонидан маълумотларни бошқа ташкилотлардан олиб жавоб қайтаргунича маълум бир вақт кетиши боис чўзилиб кетади.


Бехзод Мухамедов УзЛиДеП М. Улугбек туман кенгаш раиси2018-05-02 19:44:30

Туман депутатлари , Тошкент шахридаги Ватанимизни илк калдиргочларидир. Хар бир тумандан сайланган уттизта депутатлар узининг хаетий билими, партиямиз низомидан, тажрибасидан келиб чикккан холда иш олиб боришаяпти. Бирок , депутатлик фаолияти давомида, халкни ичига кириб , дардини, муаммоларини эшитиб борилганда , шунчалар муаммолар куплиги ва долзарблигини хисобга олган холда аксар депутатлар , масаласи ижобий ечимини топиш учун, депутатлик макомидан фойдаланиб, депутатлик суровини тегишли ташкилотларга юборяпти. Лекин айрим ташкилотлар масалага ойдинлик киритиш урнига вактни чузишяпти,(10 кундан анча куп вакт утиб кетаяпти) мавхум натижалар билан жавоб Хати йуллашяпти. Бу эса уз навбатида депутатни уз потенциалини курсата олмай , халкни ишончидан колишига сабаб булиши мумкин булаяпти. Айрим мутассаддиларни , мансабдор шахсларни юкорида курсатилган масала буйича халкпарварликка, инсонийликка чакириб коламан. Зеро, Мухтарам Президентмиз Ш.М. Мирзиеев, халкни дардига дармон булиш максадида , туман кенгаш сайланадиган депутатлари макомига асос солдилар ва катта ваколатлар бердилар.


Холдор Явқоштиев Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати2018-05-02 17:21:44

Депутатлар томонидан чиқаётган депутат сўровларга жавоб берсада масалага жиддий ёндошмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+