O‘zLiDeP фракциясида долзарб масалалар муҳокама қилинди

14.09.2017, 15:57

O‘zLiDeP фракциясида долзарб масалалар муҳокама қилинди

2017 йилнинг 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этувчи масалалар муҳокама қилинди.

Дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг мазмун ва моҳияти ҳамда O‘zLiDeP фракцияси олдида турган долзарб вазифалар кўриб чиқилди.

Депутатлар мазкур долзарб фармон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам эканлиги ҳамда моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида янги саҳифани очиб бериши билан ғоят катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Хусусан, унда давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 та асосий йўналиши белгилаб берилгани соҳа тараққиётига хизмат қилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палтасидаги O‘zLiDeP фракция аъзоси Шухрат Бафоевнинг фикрича, маъмурий ислоҳотларнинг тизимли амалга оширилиши ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган, инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратишга олиб келади. Қолаверса, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги ортади.

Бир сўз билан айтганда, мамлкатимизда маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган эзгу тамойилни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилади.

Кун тартибидаги галдаги масала ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва депутат назоратини олиб бориши бўйича асосий йўналишлар тўғрисидаги масалани атрофлича муҳокама қилишди.

Таъкидландики, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишни кучайтириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига юқори технологияли сифатли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш мақсадида Президентимиз томонидан қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Уларнинг устидан самарали депутатлик назоратини олиб бориш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан биридир. Зеро, партиямиз Сайловолди дастурида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилиб, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таяниб, дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи ва хусусий капитални жалб қилган ҳолда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, инсонлар саломатлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар белгилаб берилган. Уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари сифатида партия тиббиёт сифатини давлат билан хусусий сектор ҳамкорлиги тамойиллари асосида тубдан яхшилаш, хусусий тиббиётни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш ҳамда аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасида янада самарали ва замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этишни муҳим, деб ҳисоблайди.

Мажлисда сўз олган депутатлар масаланинг айни шу жиҳатига, яъни мамлакатимиздаги хусусий тиббиёт соҳасини янада ислоҳ қилиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкиланди. Бу борада энг чекка ҳудудларда олиб борилаётган ишларга аҳамият қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

- Мисол учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижроси борасида O‘zLiDePнинг саъй-ҳаракатлари яққол сезилиши лозим, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракция аъзоси Мавлуда Ходжаева. - Фракция аъзоларининг фикрича, бугунги кунда мазкур соҳада айрим муаммолар, бюрократик тўсиқлар ҳали ҳамон учраб турибди. Жумладан, хусусий тиббиёт муассасалари ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий технологик усулларини кенг қўллаши учун етарли шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда узоқ муддатли лизинг хизматлари, кредит ажратиш ва молиявий ёрдам кўрсатишга оид ишларнинг талаб даражасида эмаслиги, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар ва малакали мутахассисларни кенг жалб қилиш, тиббий хизматлар экспортини кенгайтириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бозори инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш борасида самарали парламент ва депутатлик назоратини олиб боришни кучайтириш лозим. Шу билан бирга, хусусий тиббиёт секторини ривожлантириш масалаларида давлат идоралари билан хусусий секторнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим масалалардан биридир. Зеро, масаланинг ушбу жиҳатларига аҳамият қаратиш мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг юксалиши, унга янги тармоқларнинг кириб келиши, хусусий тиббиёт ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Йиғилиш якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан O‘zLiDeP фракциясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1604
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Саломов Ахрор 2018-09-17 10:07:11

Мамлакатимиз ва Беларуссия Республикаси ўртасидаги савдо иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши икки мамлакатниҳам янада ривожлантиради деп ўйлайман


Хўжаназаров Шухрат Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари2018-09-17 10:01:24

Ўтган йиллар давомида мамлакатларимиз ўртасида хар томонлама мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатилди. Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги шерикчилиги хар иккала мамлакатнинг ривожига муносиб замин яратади.


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-09-17 08:35:19

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, металлургия, кимё саноати, маиший техника, озиқ-овқат, тўқимачилик, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларни ривожланиш янада юксак босқичга олиб чиқади.


Даврон Темиров O'zLiDePБўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-09-15 12:32:07

Бугунги кунда Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва шериклик руҳида ривожланмоқда. Учрашув давомида ҳам Ўзбекистон ва Беларусь самимий дўст ва ишончли шерик эканлиги таъкидлаб ўтилди. Ўтган йиллар давомида мамлакатларимиз ўртасида кўп томонлама мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатилди. Ўзбекистон ва Беларусда амалга оширилаётган ишлар , ўзаъро ишончли ҳамкорлик таҳсинга сазовор. Бу ишлар халқларимизнинг дўстлиги ва яқинлиги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ва мамлакатларимизнинг турли халқаро тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашига мустаҳкам асос бўлади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-09-15 11:22:45

Беларус давлати билан иқтисодий алоқаларнинг ривожлантириш иккала давлатнинг ҳам манфаатлари учун хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+