Президентимиз картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус қарор ишлаб чиқиш борасида топшириқ берди

03.05.2018, 12:20

Президентимиз картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича махсус қарор ишлаб чиқиш борасида топшириқ берди

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

2015 йилда ёнғоқ, майиз ва қовун маҳсулотларини экспорт қилиш билан фаолият бошлаган ушбу МЧЖ айни пайтда интенсив усулда қурилган иссиқхонада кунгабоқар, ловия, уруғлик картошка, дурагай маккажўхори, помидор каби маҳсулотлар етиштирмоқда.

Айни пайтда “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида инновацион технологиялар имкониятидан фойдаланиб, аэропоника усулида картошка уруғи етиштирилмоқда. Бу аграр соҳада жуда катта янгилик бўлди, десак адашмаймиз. Боиси ушбу тажриба анъанавий усулга нисбатан 6 баробар юқори ҳосил олиш имкониятини беради.

Мамлакатимиз раҳбари картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир ушбу тажрибани вилоятимиздаги барча фермер ҳўжаликларига кенг татбиқ этиш ва махсус қарор ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ бердилар. Бу орқали бутун мамлакатга ҳосилдор уруғ етказиб бериш имконияти вужудга келади.

 
Деҳқонали ИЗБОСАРОВ,

Халқ депутатлари Наманган

вилоят Кенгаши депутати,

“Юсуфжонхожи Избосаров”

фермер хўжалиги раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахром Ходжаев, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутати 2018-05-07 10:51:26

Мамлакатимиз раҳбари картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир ушбу тажрибани барча фермер ҳўжаликларига кенг татбиқ этиш ва махсус қарор ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлари ҳосилдор уруғ етказиб бериш имконияти бутун мамлакатимиз бўйлаб тарқалишига тилакдошман.


Akmal Rustamovich-Sho'rchi tumani O'zlidep faoli2018-05-04 16:31:54

Muhtaram yurtboshimizning qishloq xo'jaligi sohasiga qilgan bu e'tibori juda yaxshi bo'libdi.Endi kartoshka urug'ini yanada rivojlantirsa,oliy navli urug'lardan mo'l-hosil olamiz.Xalqimiz boyiydi.Muhtaram yurtboshimizga ming rahmat.Mana endi kartoshkalarimizni chet-elga eksport qila boshlaymiz.


Жиззах вилоят Янгидала СИУ БПТ А.Болиев2018-05-04 12:03:26

Картошка уруғини янада ривожлантириш натижасида ахолини озиқ-овқатга булган эхтиёжи яхшиланади натижада ахоли ўз томорқасига сифатли уруғлар етказилади.


Музработ туман Кенгаши аппарат рахбари Ш.Абилов2018-05-04 11:28:19

Прездентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиш чоғида иссиқхонада кунгабоқар, ловия, уруғлик картошка, дурагай маккажўхори махлулотлари етиштирилаётгани сабабли бошқа вилоятларда хам ушбу тажрибадан келиб чиқиб фермер хўжаликларда кўпроқ махсулот етиштирсак бўлади.


Олтинсой туман Кенгаши Тухтамиш МФЙ БПТ2018-05-04 10:17:15

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида хар бир сохага эътибор қаратиб истиқболли режаларни бажарилишида замин яратдилар.


Олтинсой туман Кенгаши “Чори Мирзакулов” ф/х БПТ 2018-05-04 10:14:00

Президентимиз томонидан картошка уруғини ривожлантириш тўғирисидаги қарори мамлакатимиз иқлимига мос сифатли картошка махсулотларни етиштиришда шароит яратилади


Муносибов Рахим Жиззах вилоят Зафаробод туман Қишлоқ ва сув хўжалиги БПТ раиси2018-05-03 19:19:46

Мамлакатимиз раҳбари картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир ушбу тажрибани барча фермер ҳўжаликларига кенг татбиқ этиш ва махсус қарор ишлаб чиқиши орқали бутун мамлакатга ҳосилдор уруғ етказиб бериш ва мўл хосил олиш имконияти вужудга келади.


турдиев асадулло партиянинг Термиз туман Кенгаши 2018-05-03 19:13:52

Давлатимиз рахбаринг бу сохани ривожлантириш тўғрисидаги қарорни ўзининг ижобий самарасини беради


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-03 19:00:50

“Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида инновацион технологиялар имкониятидан фойдаланиб, аэропоника усулида картошка уруғи барча худудларидаги ички бозорларини тўлдиришга хизмат қилади


Чақмоқ ф/х БПТ раиси З.Ҳакимов2018-05-03 18:35:41

Президентимиз шахсан ўзлари ҳар бир сохага эътибор бериб,қилинаётган ва қилиниши лозим бўлган ишларга юналиш беришлари Давлатимизнинг жуда қисқа вақт ичида экспорт салоҳиятини янада юқорилаб кетишига ҳеч қандай шак шубха юқдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+