O‘zLiDeP кўмагида асакалик Матлубахон Турсунова ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

03.05.2018, 17:47

O‘zLiDeP кўмагида асакалик Матлубахон Турсунова ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

Асака туманидаги “Мустаҳкам” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5 та хонадон “Самар агрозооветсервис” МЧЖ қошидаги бошланғич партияга бириктирилган.

Яқинда партия Асака туман Кенгаши томонидан “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шиори остида амалий мулоқот ташкил этилди.

–Қишлоқ аҳолиси орасида хонадонларда томорқадан самарали фойдаланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида хонадонларда бўлганимизда, фуқароларнинг томорқа ҳақидаги фикрлари ижобий ўзгараётганини гувоҳ бўляпмиз, – дейди партия Асака туман кенгаши ижрочи котиби Яхёбек Мухтаржонов. – Масалан, “Мустаҳкам” маҳалласидаги “Мустаҳкам” кўчаси 115-уйда яшовчи Матлубахон Турсунованинг мурожаатига асосан, партия кўмаги билан унинг хонадонидаги бўш турган 2 сотих майдонга иссиқхона қурилди. Ушбу иссиқхонада лимонария ташкил этилиб, кўчат ораларига витаминларга бой кўкат маҳсулотлари, булғор қалампири ниҳоллари экилди. Энди хонадон эгаси қишнинг чилласида ҳам ўз дастурхонларидан ортиб, бозорларимиз тўкин бўлишига ўз ҳиссасини қўшади.

Андижон туманидаги “Саноат” МФЙ қошидаги қуйи тузилма ҳам бундай хайрли ишларда ташаббускорлар. Маҳалланинг “Бунёдкор” кўчасидаги кам таъминланган 5 та хонадонни ўз қарамоғига олган БПТ фаоллари қўлдан келган барча кўмакни бериб келмоқда.

–Уч сотихдан иборат томорқамиздан моддий таъминотимиз етарли бўлмагани учун фойдалана олмасдик, – дейди шу ҳудудда яшовчи Давлат Қурбонов. – Партия ёрдамидан миннатдормиз. Уларнинг ташаббуси билан энди бўш турган ерга помидор, бодринг, карам кўчатларини экдик. Бунда эса партия фаолларининг ўзи бош-қош бўлиб, экин-текин экишда ўз ёрдамларини аямадилар.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар, туманларида ўтказилмоқда.

Аброр ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1898
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Улуғбек Аҳмедов2018-05-08 09:41:23

Асака тумани мева-сабзавотга ихтисослаштирилган. Озиқ-овқат хавфсизлиги дастурида фаол қатнашишимиз зарур!


Ферузахон Мирзарахимова2018-05-04 17:29:10

Тумандаги "O'zLiDeP БПТ ўз томоркасида фаолият бошлаганларга кумакдош" лойихаси доирасида утказилаётган тадбирлар натижасида хонадонларда етиштираётган кишлок хужалик махсулотларини уз эхтиёжидан ортган кисмини четга экспорт килишни йулга куйиш натижасида оилалар бюжети купрок даромат топмокда.


Зухра Хайдарова Избоскан туман кенгаши ижрочи котиби 2018-05-04 14:25:50

бошланғич партия ташкилотлари томонидан бундай лойихаларни ўтказилиб бориши самарали натижа бериб бормоқда.Чекка худудлардаги аҳоли томонидан ҳам бундай лойиҳлар ижобий баҳоланмоқда


Тошкент шаҳри - Бектемир тумани "Тошкент қурилиш материаллари" МЧЖ - БПТ2018-05-04 10:37:02

Расмда лимон эмас - бодринг поясини кўряпмизку. Қани лимонлар???? :)))


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-05-04 10:35:10

Вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган бундай хайрли тадбирлар ҳар куни бўлиб ўтмоқда. муҳими, аҳоли партия ишидан, кўмагидан мамнун. мана шундай эзгу ҳаракатларимиз бардавом бўлсин. Аброрбекка ҳам омад!


Гулматова Мухаррам Мархамат тумани ижрочи котиби2018-05-04 09:52:03

Асака туманидаги"Самар агрозооветсервис МЧЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти раиси хамда аъзоларини олиб бораётган ишларига омад ва зафарлар ёр бўлсин, бундай бошланғич партия ташкилотлари сафи кенгаяверсин


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-04 09:32:15

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шиори остида ташкил этилаётган бу каби хайрли ишлар бардавом бўлсин!


Бойсун туман Кенгаши Ижрочи котиби Каримов Журакул2018-05-04 09:22:29

Бундай хам ахолига хам уз оиласига озик-овкат махсулотларини етказишда, айникса даромади олишга ўз хиссаси қушиб келаётган тадбиркорларга келажакдаги ишларига омад тилайман.


Бойсун туман Кенгаши апарат раҳбари Жахонгир Тураев2018-05-04 09:19:52

Жорий йилнинг 18 мартида Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳаётга тадбиқ этиш керак. ушбу чора-тадбирларни барча худудларда. кенг тарғиб қилиш керак.


Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-05-04 09:11:00

Сўнги йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошишига эришилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+