Урганчлик Миркамол Атабаев шолидан тарихий суратлар акс этган апликация ясаш инновацион лойиҳасини ишлаб чиқди (видео)

03.05.2018, 17:55

Урганчлик Миркамол Атабаев шолидан тарихий суратлар акс этган апликация ясаш инновацион лойиҳасини ишлаб чиқди (видео)

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Урганч шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда шаҳардаги 12 та касб-ҳунар коллежидан 20 нафарга яқин ёшлар ўзининг қизиқарли, инновацион лойиҳалари билан иштирок этди.  

Урганч ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Миркамол Атабаев ҳам танлов иштирокчиларидан бири. Тиниб тинчимас бу ёш ихтирочи томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳа иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

–Танловда шолидан турли тарихий суратлар туширилган апликация ясаш инновацион лойиҳам билан иштирок этдим, – дейди у. –Лойиҳам қўл меҳнати билан яратилади. Дастлаб шоли 2 соат сувда қайнатилади. Сўнг иккига ажратилиб, дазмолланади. Тайёр маҳсулот расм туширилган чизги устидан ёпиштирилиб ишлов берилади.  Ҳозирда турли тарихий суратлар акс этган апликацияларимизга  воҳамизга ташриф буюраётган туристлар жуда қизиқмоқда. Агар лойиҳам ҳаётга изчил татбиқ этилса, нафақат қўшимча янги иш ўринлари  яратилади, шу билан бирга тенгқурларимиз ҳалол меҳнат қилишни ўрганиб, вилоятимизда туризм салоҳияти ошишига ўз ҳиссасини қўшади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, қаҳрамонимиз жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистондаги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган “Энг яхши инновацион фикрлаш” мавзусидаги танловнинг Республика босқичида ҳам фаҳрли 3-ўринни қўлга киритган.

Танловда Миркамол Атабаевдан ташқари “Уй шароитида биогаз ва биоўғит ишлаб чиқариш” лойиҳаси бўйича Раҳматжон Зарипов ҳамда Тикувчилик йўналиши бўйича Севара Худойбергановалар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Азамат АННАХАСАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими

етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2061
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Норқулова Феруза Узун туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-07 15:23:29

Давлатимиз келажаги ёшлар қўлида шундай экан биз иқтидорли, билимли, ташаббускор ёшларимизни қўллаб-қувватлаймиз.


Шопулатов Косимжон туман кенгаши депутати аппарат рахбари2018-05-05 21:56:56

Эртанги кунимиз булган ешларнинг билими ва ихтироларини канчалик куллаб кувватласак келажагимиз ривожланиб ривожланган давлатлар катори юртимизда хам янги иновация ва технолигиялар яратилади


ЎзЛиДеП Сурхондарё Қумқўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Ботир Аннақулов2018-05-04 17:03:02

Мамлакатимиз ёшларининг барчаси иқтидорли ва истеъдодли. Бу каби партиямиз ташаббуси билан бўлаётган кўрик-танловлар уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлайди.


Улуғбек Жовлиев Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2018-05-04 12:35:52

O`zLiDeP ташаббуси ташкил этилган "Ёш инновациячи" кўрик танлови ёшларимиз орасида катта қизиқиш уйғотгани қувонарли хол. Ушбу кўрик танлов ташаббускор ва иқтидорли ёшларимизни кашф этилишида самарали хизмат қилмоқда. Кўрик танлов доирасида нафақат марказдаги балки чекка худудлардаги ёшларнинг хам қамраб олинаётгани бу партиямиз томонидан ташкил қилинаётган лойихаларнинг ютуғидир.


Бекметов Қудрат Хоразм вилояти2018-05-04 09:44:59

"Ёш инновациячи" кўрик-танловидаги инновацион ғоялар,рационализаторлик таклифлар, креатив ечимлар амалда қўллаш ва хаётга тадбиқ қилиш учун тадбиркорлар,фермерлар, банклар, компания,вазирликларни жалб қилган холда танлов (ғояни таклиф қилиш ёки сотиш бўйича) масалан "Инновацион ғояларни тадбиқ қилиш" ўтказилса, ташкил қилинган кўрик- танловини мантиқий давоми сифатида ва бу ёш инновациячи учун катта совға, моддий кўмак ва ишончини мустаҳкамлашга туртки бўларди


O'zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши аппарат рахбари Ж.Босимов2018-05-03 23:59:11

"Ёш инновациячи" кўрик-танловининг ташкил этилиши, ёшларимизнинг иқтидори намоён қилиниши Ўзбекистон Давлатимизнинг келажаги айнан ёшлар эьканлигидан далолат беради. Ушбу лойихани янада оммавийлаштириш ва ривожлантириш учун унинг қамровини фақат коллеж талабалари эмас балки, ўрта таьлим мактаб юқори синф ўқувчиларини хам иштирокини таьминлаш, уюшмаган ёшлар ўртасида хам тушунтириш тарғибот ишларини олиб бориш менимча мақсадга мувофиқдир.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши ходими Чўтбоев Отабек2018-05-03 19:27:14

"Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Урганч шаҳар босқичи иштирокчиларига омад тилайман.


Д.Рахманова-Сурхондаре вилоят Кенгаши2018-05-03 19:12:48

Инновациячи ешларимиз кишлок хужалиги, ишлаб чикариш, сервис ва хизмат курсатиш сохаларида уз гоялари билан кулай ва енгиллик шароитларини яратиб бериши жуда кувонтиради. Лекин, уларнинг муаллифлик хукуки химояланадими, гоялари патентланадими бу борада уларга кандай курсатмалар курсатилади?


Сурхондарё вилоят Кенгаши Бош ҳисобчиси Сирожиддин Соатмуродович Тошпўлатов2018-05-03 19:09:14

Ёшларимизнинг иқтидори ва буюклигининг ҳамда келажакга интилишининг бир кўринишидир.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-03 19:07:46

Ёшларнинг бундай инновацион ғоя ва ташаббуслари мамлакатимизнинг янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшади. Агарда биз чекка ҳудудларда қолиб кетаётган ёшларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларини ишлаб чиқаришга жорий этадиган бўлсак жуда кўп натижаларга эришган бўламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+