Президентимиз ташрифи наманганликлар кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди

03.05.2018, 19:06

Президентимиз ташрифи наманганликлар кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди

Наманган вилояти мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти юқори, бой тарих ва маданиятга эга ҳудудларидан бири ҳисобланади. Республикамизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, шаҳар ва қишлоқларининг кун сайин ўзгариб, обод бўлиб бораётгани, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалаётганида ҳам ўз аксини топмоқда.Бу ҳақда юртбошимиз куни-кеча вилоятга ташрифлари чоғида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар. 

Бундан салкам бир йил аввал Президентимиз вилоятимизга бўлганларида вилоятда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, янги корхоналар, саноат ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берган эдилар. Ўтган давр мобайнида мазкур топшириқлар изчил амалга оширилиши натижасида вилоятимиз иқтисодий салоҳияти янада юксалиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди.

Шу боис давлатимиз раҳбари бу галги ташрифи давомида мазкур топшириқлар ижроси билан танишиб, янги саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар, кўрсатмалар берди.

Президентимиз дастлаб Чуст туманидаги “Барака мевасаноат сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Мазкур масъулияти чекланган жамияти 2015 йилда фаолиятини ёнғоқ, майиз ва ковул экспортидан бошлаган. Жамият тасарруфидаги экин майдонларида ғалла, кунгабоқар, ловия, картошка, маккажўхори, иссиқхонада помидор парваришланмоқда. 17 сотихли участкада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тажрибадан ўтказиляпти.

Шу ернинг ўзида давлатимиз раҳбарига 2018-2019 йилларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, пиллачиликни йўлга қўйиш, томорқачиликни янада ривожлантириш, иссиқхонада лимон етиштириш, тутзорлар ташкил этиш, оғир ҳудудлардаги майдонларнинг сув таъминотини яхшилаш, пахтадан бўшаган ерларга турли экинлар экиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Давлатимиз раҳбари лойиҳани мақуллаб ёнғоқзорларни кўпайтириш, балиқчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, картошка уруғчилигини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шунингдек, Президентимиз Наманган шаҳридаги “Орзу” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Салкам ўн гектарни ташкил этадиган мазкур саноат зонасида енгил саноат, озиқ-овқат, тиббий техника, полиграфия, полиэтилен пакетлар ва плёнкалар, энергия тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришга оид умумий қиймати 142 миллиард сўмдан зиёд 22 лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган. Лойиҳалар ҳаётга тўлиқ татбиқ этилгач, йилига 82,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади, 4 мингга яқин кишининг бандлиги таъминланади. Эътиборлиси, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади. 

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш, хом ашё етказиб бериш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Хорижий технологияларни олиб келиш учун маблағ ажратиш, экспортни кенгайтириш учун корхоналарга халқаро мақом бериш зарурлигини таъкидлади. 

Бир сўз билан айтганда, Юртбошимизнинг ташрифи давомида ҳеч бир соҳа ёки йўналиш эътибордан четда қолмади. Минглаб хайрли амалларга, эзгу ғоя ва ташаббусларга кенг ўрин берган икки кунлик ташриф давомида белгиланган вазифа ва топшириқлар биз депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Демак, энди белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш учун белни маҳкам боғлаб, юртимиз ривожи учун жиддий ишга киришиш лозим.

 Бахтиёр ЖЎРАЕВ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турдалиев Бохиржон УзЛиДеП Бешариқ туман Кенгаши депутати2018-05-22 15:13:46

Юртбошимиз қайси бир жойларга қилган ташрифлари ҳеч бир соҳа ёки йўналишлар эътибордан четда қолмаган. Минглаб хайрли амалларга, ва ташаббусларга кенг ўрин берган , ташрифлари давомида белгиланган вазифа ва топшириқлар биз депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.


Олтинкўл тумани Ижро котиби Б. Тўхтасинов.2018-05-07 12:29:45

Юртбошимизнинг бундай ташрифлари барча Наманган вилояти учун балки бутун Ўзбек халки учун Гурур ва Ифтихор багишлайди.Юрбошимиз доимо сог бўлсин.


Akmal Rustamovich-Sho'rchi tumani O'zlidep faoli2018-05-05 15:17:38

Muhtaram yurtboshimizning viloyatlarga tashrifi,barcha sohalarning jadal suratlarda o'sishiga sabab bo'lmoqda.Ayniqsa,qishloq xo'jaligi sohasiga bo'lgan e'tibori sababli tadbirkorlik yanada rivojlanayapti.Har bir fuqaroning kuchiga-kuch,g'ayratiga-g'ayrat qo'shilmoqda.Biz kabi yoshlar ham O'zbekistonimizning yanada rivojlanishi,gullab-yashnashi uchun o'z hissamizni qo'shamiz.


Akmal Rustamovich-Sho'rchi tumani O'zlidep faoli2018-05-05 15:17:38

Muhtaram yurtboshimizning viloyatlarga tashrifi,barcha sohalarning jadal suratlarda o'sishiga sabab bo'lmoqda.Ayniqsa,qishloq xo'jaligi sohasiga bo'lgan e'tibori sababli tadbirkorlik yanada rivojlanayapti.Har bir fuqaroning kuchiga-kuch,g'ayratiga-g'ayrat qo'shilmoqda.Biz kabi yoshlar ham O'zbekistonimizning yanada rivojlanishi,gullab-yashnashi uchun o'z hissamizni qo'shamiz.


Алишер Шодиев ЎзЛиДеП Каттақўрғон шахар Кенгаши депутати2018-05-05 09:39:08

Юртбошимизнинг ташрифи давомида ҳеч бир соҳа ёки йўналиш эътибордан четда қолмади. Минглаб хайрли амалларга, эзгу ғоя ва ташаббусларга кенг ўрин берган икки кунлик ташриф давомида белгиланган вазифа ва топшириқлар биз депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.


турдиев асадулло партиянинг Термиз туман Кенгаши2018-05-04 17:18:26

Давлатимиз раҳбарининг мамлакат тақдирига қайғуришига жавобан ҳар бир юртдошимиздан ана шундай фидойилик талаб этилади.Шунга муносиб бўлмоғимиз даркор


Зебинисо Қурбонова 2018-05-04 16:17:34

Давлатимиз рахбарининг ҳар бир вилоятларга бўлаётган ташрифи давомида ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолмаяпти. Тадбиркорларимиз сафи янада ошмоқда


У.Мухамедов Сергели туман Халқ депутати 2018-05-04 14:27:05

Юртбошимизнинг вилоятларга ташрифи давомида ҳеч бир соҳа ёки йўналиш эътибордан четда қолмаябти. Минглаб хайрли амалларга, эзгу ғоя ва ташаббусларга кенг ўрин берган Наманган вилоятига икки кунлик ташриф давомида белгиланган вазифа ва топшириқлар биз яни Қувасой шахар Кенгаши партия депутатлари, партия вакиллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.


Аманов Наркучкар Чориевич Сергели тумани БПТ раиси2018-05-04 14:23:58

Юртбошимизни олиб бораётган сиёсатидан миннатдормиз.


Қашқадарё вилоят Сиёсий таълим маркази раҳбари О. Мовланов2018-05-04 14:10:22

Президентимизнинг ҳар бир вилоятга ташрифлари барчамизга куч-ғайрат, эртанги кунга бўлган ишончнимизни ошириб, ўз соҳамизга бўлган маъсулиятни оширмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+