Наманганлик тадбиркор Қозоғистонда савдо дўконларини очмоқчи

04.05.2018, 17:05

Наманганлик тадбиркор Қозоғистонда савдо дўконларини очмоқчи

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан “AymaTextile” МЧЖда “Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда O’zLiDePнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

– Корхонамизда асосан эркаклар устки кийимлари ишлаб чиқарилади, – дейди “AymaTextile” раҳбари Адҳамжон Джаббаров. – Ҳозир 120 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонамиз маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам харидоргир. Жорий йилда Қозоғистонга маҳсулот етказиб бериш буйича 500 минг АҚШ доллари қийматидаги экспорт шартномасини имзоладик. Айни чоғда Қозоғистонда “Ayma Textile” савдо дўконларини очиш ҳаракатидамиз.

Тадбиркор ўз маҳсулотларини Россия, Туркия ва Қирғизистонга экспорт қилиш бўйича келгуси режалари билан ўртоқлашди.

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2068
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ижрочи котиб Д.Назаров2018-05-08 10:25:52

Юртимизда шу каби тадбиркорлар сони ўсаверсин ва биз Партия ходимлари тадбиркорларни қўллаб қувватлайверишда чарчамайлик


Отаханов Улуғбек2018-05-07 11:43:20

Ишлаб чиқариш салохиятини янада ошириш лози ва ёш тадбиркорларни ктта -катта ишлаб чиқариш зоналарини кўрсатиш,янги корхоналарни коллеж битурувчларини жалб қилиш лозим.


Жиззах вилояти Дўстлик туман ҳокимлиги БПТ раиси Ф.Зайиров 2018-05-04 20:15:07

Тадбиркорларимиз учун кенг йўл очилмоқда. Ушбу тадбиркоримиз мисолида юртимизда экспорт фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларнинг давлат ривожига қўшаётган ҳиссалари беқиёс


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-04 18:12:49

Тадбиркоримизга куч-қувват ишларига омад тилаймиз.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-04 17:39:49

Бундай ибратли ишлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни эксполрт қилиш имкониятини оширада.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши ходими2018-05-04 17:29:10

Бу каби илғор тадбиркорларимиз янада купайиб боришсин. Уланинг кенг фаолият юритишлари учун кенг имкониятларини очишда партия сиёсий кучи янада ошсин.


турдиев асадулло партиянинг Термиз туман Кенгаши2018-05-04 17:22:07

Бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.


Санжар Бакаев2018-05-04 17:19:29

Нужно поддержать эту инициативу предпринимателя и всячески оказать содействие в открытии торговых точек за рубежом. В дальнейшем, пользуясь возможностью этих торговых точек можно будет расширить ассортимент продукции привлекая других отечественных производителей.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+