O‘zLiDeP фаоллари 2- жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

04.05.2018, 17:08

O‘zLiDeP фаоллари 2- жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан  хабар олди

O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳудуддаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан  хабар олишди.

Учрашув давомида отахонлар уруш йилларида бошидан кечирган талофатлар, оғир мусибатли кунларни сўзлаб берди. Бугунги тинчликни қадрига етиш, ватанни кўз қорачиғидек асраш кераклигини бот-бот таъкидладилар.   

– Уруш йилларида бошимиздан ўтган қийинчиликлар илоҳим ҳеч кимнинг бошига тушмасин, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Камол ота Юсупов. – Чунки фронтларда жон олиб, жон беришимизга тўғри келган. Мана, ўша машаққатли йиллар ортда қолди. Шу кунларга етказганига шукр!.

–Кексайганингда фарзандларинг, невара-чеваралар ардоғида фаровон ҳаёт кечиришдан бошқа завқ бўлмаса керак, – дейди Қудайберген ота Хожаметов. – Чунки уруш йилларида кўп талофатлар кўрдик, бошимиздан не-не машаққиятларни кечирмадик дейсиз. Шукрки, бугун дориломон кунларда бахтли ҳаёт кечиряпмиз. Шундай бир пайтда Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган юксак эътибор кишини янада рухлантиради.

Учрашувлар давомида O‘zLiDeP фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эсдалик совғалари улашдилар.

    Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1110
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-05-07 12:11:18

Уруш фахрийлари ҳамда қарияларни доимо қадрлашимиз керак.


Жиззах вилоят Туман тиббиёт бирлашмаси БПТ А.Холматов2018-05-07 08:20:32

Бизнинг тинчлигимиз учун жонини берган ота-боболаримиз ва хозирда хаёт бўлган уруш қатнашчиларини холидан хабар олиш ва хотирлаш бу энг катта савобдир.


Жиззах вилояти Дўстлик тумани Молия бўлими БПТ раиси Латифов Анвар2018-05-04 19:51:25

Туман ҳокимлиги билан биргаликда иккинчи жаҳон урушида қатнашган Дўстлик тумани Саноатчилар МФЙда яшовчи Эшонқул бобо Исломовнинг ҳам ҳолидан ҳабар олинди


Маҳмадалиев Муҳаммади партиянинг депутатлик гуруҳи бўлими мудири2018-05-04 18:53:29

Уруш фахрийларига кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг чегараси бўлмаслиги лозим


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-04 18:10:15

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари кўрсатган қаҳрамонликлари учун биз тинч яшамоқдамиз.


Санъат Исматов2018-05-04 17:40:16

Словами не выразить те дни, которые пережили наши герои второй мировой войны. А то, что мы вспоминаем о них только перед праздником так грустно, тем более участников второй мировой войны осталось очень мало. Депутатам огромное спасибо что не оставили без внимания нашего ГЕРОЯ!


Санжар Бакаев2018-05-04 17:23:33

Акция достойная хвалы. Ветеранов 2-мировой войны у нас в стране осталось очень мало. Но благодаря им мы имеем чистое небо над головой, спокойную жизнь и процветание. Наши деды сражались с фашистской нечистью стойко и храбро не жалея жизни. И мы сегодня должны отдать им должное и поблагодарить за то что они и сейчас снами!!!


турдиев асадулло партиянинг Термиз туман Кенгаши2018-05-04 17:20:44

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари кўрсатган қаҳрамонликлар туфайли тинч ва осуда ҳаёт кечирмоқдамиз.Уларнинг матонатидан ўрнак олишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+