Хоразмлик тадбиркор бир қути асаларидан 1 миллион сўм фойда оляпти

04.05.2018, 17:20

Хоразмлик тадбиркор бир қути  асаларидан 1 миллион сўм фойда оляпти

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Боғот туман “Ўзгариш” МФЙда “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалий  мулоқот ташкил этди.   

Тадбир иштирокчилари дастлаб шу ҳудудда яшовчи оилавий тадбиркор Дилмурод Раззоқов хонадонида бўлиб, асаларичилик билан шуғулланишнинг сир-асрорлари билан яқиндан танишдилар. Асалариларни парваришлаш ва сифатли асал олиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлишди.

– 10 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланамиз, – дейди Д.Раззоқов. – Дастлаб 4 та асалари уяси билан иш бошлаган эдик. Ҳозирга келиб улар сони 50 тадан ошди. Асалариларни март ойида боғларга, майда чўл зоналарига, июнь ойларида эса пахта далаларига кўчирамиз. Қиш мавсумига келиб эса уларни иссиқ жойда сақлаймиз. Ҳар бир кутидан  йилига ўртача 25 килограмгача сифатли асал оляпмиз. Бу эса ўртача 1 миллион сўм дегани.  

Таъкидлаш керак, туманда Дилмурод Раззоқов каби оилавий тадбиркорлар кўп. “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида нафақат асаларичилик балки балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик йўналишида ҳам меҳнат қилаётган юртдошларимиз сафи тобора кенгайиб бораётир.  

Нилуфар Джаббарова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    3224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шавкат Сафарбаев, УзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши раиси2018-05-09 08:53:18

Асаларичиликнинг инсонларга фойдаси тугрисида жуда куп мисоллар езиш мумкин, бу асалариларнинг экинларимизни чанглатишдаги урни бекиесдир, асалари уялари булган далалардаги хосилдорликнинг нисбатан юкори булиши олимлар томонидан исботланган, демак асаларилар бор жойда барака булади.


Мўминжон Полванов Урганч туани “Комилжон Муниса”Оилавий корхона рахбари, O`zLiDeP аъзоси2018-05-08 16:54:39

Боғотлик Дилмурод Раззоқов каби оилавий тадбиркорлар кўплаб учрайди. “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида нафақат асаларичилик балки балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик йўналишида ҳам меҳнат қилаётган юртдошларимиз сафи кенгайиб бораётганидан хурсандмиз.


Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати,"Дилнура Асадбек зиё нур" Х/К раиси2018-05-08 16:32:49

Минг бир касалликка даво бўлган асалдир. Туманда Асаларичилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фермерлар жуда кўп. Дунёдаги 7 хазинанинг бири бўлган бу асалдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрда “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли қарори асаларичилик билан шуғулланувчи фермерларимизга кенг имкониятлар макони бўлди десам адашмайман. Туманимизда фаолият юритиб келаётган Сарвар Муродов ҳам 2017 йилнинг 1-10 декабръ кунларида Тошкент шаҳрида Асал байрамида ўзининг асал маҳсулотлари билан қатнашиб, Республикадан "Энг сифатли асал" номинациясида 1-ўринни эгаллади. Тадбиркорларимиз мехнатлари самарасини кўришдек бахтга еришишди. Бу инсон ғурурланишга ва бунда улкан натижаларга эришишга ундайди.


Хазраткулов Жалилбек, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-05-08 09:04:20

Асаларичилик бу бизнинг ота боболаримиз шуғулланиб келган касбдир демак албатта биз ҳам буни изчил давом эттирмоғимиз даркор.


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Mengqobilov Boburmirzo2018-05-07 13:58:01

Razzoqov Dilmurod akani tabdirkorligiga omad tilayman bundan ham yaxshi natijalarga erishishini hohlaymiz. Partiyamizni mana shunaqangi loyihalari yana ham ko‘payaversin.


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Mengqobilov Boburmirzo2018-05-07 13:57:48

Razzoqov Dilmurod akani tabdirkorligiga omad tilayman bundan ham yaxshi natijalarga erishishini hohlaymiz. Partiyamizni mana shunaqangi loyihalari yana ham ko‘payaversin.


Уста Матсафо Ф/Х БПТ Шовот тумани2018-05-07 10:19:46

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрда “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли қарори асаларичилик билан шуғулланувчи фермерларимизга кенг имкониятлар бермоқда. тадбиркорларимиз мехнатлари самарасини кўришдек бахтга еришишди.


САРМИЧ БАҲОРИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ РАИСИ, ЯНГИОБОД ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ Ғ.ХОЖИЕВ2018-05-04 20:39:20

ЯНГИОБОД ТУМАНИДА ҲАМ АСАЛАРИЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА. БУГУНГИ КУНДА ЎзЛиДеП ЁРДАМИДА ТУМАНДА 2 НАФАР АСАЛАРИЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Жиззах вилояти Дўстлик тумани Ҳокимият қошида ташкил қилинган БПТ раиси Ф.Зайиров 2018-05-04 19:38:23

Туманимизда 80 дан зиёд фермерларимиз асаларичилик фаолиятини бошлаш учун шартнома туздилар


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-04 18:27:37

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрда “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сонли қарори тадбиркорларни асаларичилик билан шуғулланишга кенг йўл очилди. Тадбиркорларимизга омад тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+